Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. «Барселона» - «Ливерпуль». Биринчи финалчи аниқми?

Европа чемпионлар лигасининг ярим финал босқичида "Барселона" ва "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги дастлабки ўйин бўлиб ўтди.

Юрген Клопп, ўзи аввал таъкидлаганидек, рақибдан келиб чиқиб эмас, ўз ўйинини намойиш қилиш учун "Камп Ноу"га келганини исботлашга тушди. Майдон эгалари бунга тайёр экан, шекилли, рақибнинг ҳужумлари кескинлашишига йўл қўйишмайди. Аксинча, "кўк-анорранглилар" мерсисайдликларнинг босимини кутиб ўтирмасдан, ўзлари ҳам тезкор гол уриш пайида бўлишди. Баҳснинг 4-дақиқасида Ракитич ва Коутиньо ўзаро "девор" ўйнаши оқибатида Иван рақиб дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Хорватиялик футболчи дарвозабон майдончасига бурчагидан ўзи зарба бериши мумкин бўлган вазиятда Видаль томон узатма беришга қарор қилди. "Ливерпуль" ҳимоячиси Матип тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Учрашувнинг 26-дақиқасига келиб ҳисоб очилди. Альбанинг кутилмаганда рақиб жарима майдончаси томон пас берганидан кейин Луис Суарес яккама-якка вазиятда қолди ва биргина ҳаракат билан дарвозани ишғол қилди.

Орадан 9-дақиқа ўтиб "Ливерпуль" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Деярли майдон марказидан етказилган узатма натижасида Мане катта тезликда дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Аммо унинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

Танаффусга қадар ҳужумга қилишга бўлган иштиёқ меҳмонларда кўпроқ бўлди, аммо каталонияликлар яхши ҳимояланишди.

Иккинчи бўлимни эса мерсисайдликлар кескин ҳужумлар билан бошлашди. Таймнинг дастлабки 15 дақиқаси ичида улар рақиб дарвозаси томон нақ 3та хавфли зарба йўллашди. Аммо "Барса" посбони Марк-Андре тер Штеген Милнернинг 2та, Салоҳнинг битта зарбаларини қайтаришга муваффақ бўлди.

Вальверде эса ўйинни яхши ҳис қилиб, Коутиньо ўрнига Семедуни туширди. Натижада "кўк-анорранглилар" хавфли вазиятлар ярата бошлашди. 75-дақиқага келиб каталонияликлар ҳисобдаги фарқни оширишди. Месси тўп билан жарима майдончасига яқинлашаётганида, Фабиньо тўпни қайтаришга уринди, аммо бу ичкарига кираётган Роберто учун узатма бўлиб чиқди. Серхи ёнида очилган Суаресни тўп билан таъминлади. Луиснинг тизза билан берган зарбаси натижасида тўп тўсинга тегиб қайтди. Аммо қайтган тўпни Лионель эгаллади ва бўш дарвозага жойлаб қўйди.

Орадан 7 дақиқа ўтиб аргентиналик футболчи ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. Даврозагача 28 метрлардан белгиланган жарима зарбани Месси "тўққизлик"га михлаб қўйди! Орадан 2 дақиқа ўтиб "Ливерпуль" меҳмонда битта гол уриши мумкин эди, аммо омад улардан очиққасига юз ўгирди! Дастлаб Фирмино рақиб жарима майдончаси ичида тўпни эгаллади ва зарба берди. Бускетс чизиқ устида тўпни қайтариб қолди. Тўп эса Салоҳга келиб тушди. Муҳаммад зарбасидан кейин ҳамма "ГОЛ" деб турганида тўп устунга тегиб қайтди. Ушбу вазият гол бўлганида "Ливерпуль" жавоб ўйинида қандайдир имкониятларни сақлаб қолган бўлар эди.

Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда майдон эгалари бир эмас, яна иккита гол уриши мумкин эди. Аммо захирадан майдонга тушган Усмон Дембеле имкониятлардан фойдалана олмади.

Мазкур ўйинга хулоса қиладиган бўлсак, таркибида Мессидек юлдуз футболчи ва Марк-Андре тер Штегендек дарвозабон бўлган жамоа ўз имкониятларидан самарали фойдаланиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Жавоб ўйини 7 май куни "Ливерпуль" майдонида бўлиб ўтди.

Европа чемпионлар лигаси, ярим финал, дастлабки ўйин
Барселона Испания – Ливерпуль Англия 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 26 Суарес, 2:0 – 75 Месси, 3:0 – 82 Месси.
Барселона – тер Штеген, Пике, Альба, Сержи Роберто (Аленья, 90), Лангле, Ракитич, Бускетс, Видаль, Коутиньо (Нелсон Семеду, 60), Месси, Суарес (Дембеле, 90).
Ливерпуль – Алиссон, Матип, Робертсон, Гомес, ван Дейк, Кейта (Хендерсон, 24), Фабиньо, Вейналдум (Фирмино, 79), Милнер (Ориги, 85), Мане, Салоҳ.
Огоҳлантиришлар: Лангле (39), Фабиньо (81), Суарес (81), Альба (86).

Киритилди: 02.05.2019 02:00. Ўқилди: 10518 марта. Фикрлар: 42 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

11.05.2025. АПЛ. 36-тур.
20:30
Ливерпуль
2-2
Арсенал

Навбатдаги учрашув

20.05.2025. АПЛ. 37-тур.
00:00
Брайтон
-:-
Ливерпуль
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.