Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Совринсиз ўтган минглаб кунлар

Бу йил, аниқроғи, 1 июнь куни «Тоттенхэм» ёки «Ливерпуль» мухлислари учун соврин кутиб кун санаш хотима топади.

Яъни ЧЛ кубоги - «шалпангқулоқ» икки клубдан бирининг фанатлари учун узоқ кутилган соврин бўлади. Иккинчи томон эса кутишда давом этади чорасиз ҳолда. Диққат қилинг, шу йил февралда «Тоттенхэм»нинг совринсиз ўтган вақти 4000 (!) кунга етди. Демакки, ҳозир бу саноқ 4100га яқинлашиб қолди. «Ливерпуль» эса 2600 кундан ошдики, бирор совринга етишолмаяпти. Хўш, яна қайси номдор жамоалар мухлислари минглаб кечаю кундуздан буён совринга илҳақлар? Soccer.ru сайтининг қуйидаги мақоласи шу ҳақда. 

«ТОТТЕНХЭМ» (Англия) - 4000 кундан кўп

Охирги соврини: Англия Лига кубоги

Сана: 2008 йил 24 февраль

Ҳа, бир томондан «шпорлар» мухлислари армияси сабрига қойил. Агар бундан 11 йил муқаддам бўлиб ўтган Лига кубоги финалининг эртасидан санасак, «Тоттенхэм» нақ 4000 кундан ошдики, совринсиз яшамоқда. «Тақачилар» февраль ойига тўғри келган Лига кубогининг ўша финалида «Челси»дан устун келишганди - 2:1. Ўйиннинг асосий вақтида томонлар 1тадан гол уришди («Челси»дан Дидье Дрогба, «Тоттенхэм»дан Димитар Бербатов). «Овертайм» бошида эса Жонатан Вудгейт ғалаба голига муаллифлик қилди. «Тоттенхэм» шундан буён яна икки марта Лига кубоги финалига чиқди, аммо охирги қадами муваффақиятли чиқмади. Хусусан, лондонликлар 2009 йили «МЮ» билан тенгма-тенг курашиб, фақат пенальтилар сериясида омадсизликка йўлиқишди. 2015 йили эса «Тоттенхэм» Лига кубоги финалида яна «қадрдон» рақиби «Челси»га дуч келди ва «кўклар» бу сафар 2008 йилги мағлубият учун реванш олиш баробарида  Маурисио Почеттинони мураббийлик фаолиятида илк бора совриндор бўлиш имкониятидан маҳрум этишди. Эҳтимол, ЧЛ-2018|2019 кубоги - «шалпангқулоқ» аргентиналик мутахассис учун дебоча соврин бўлар, аммо Юрген Клопп ва «Ливерпуль» ҳам зафар онларига илҳақ эканлиги аниқ...   

 «ВАЛЕНСИЯ» (Испания) - 4000 кундан кўп

Охирги соврини: Испания кубоги

Сана: 2008 йил 16 апрель

«Валенсия» XXI асрда Испанияда икки бора чемпионликка эришишдан ташқари, УЕФА кубогини ютди, 1999|2000 ва 2000|2001 йиллар мавсумларида ЧЛ финалида ўйнади. Лекин бугунга келиб, «Лос Чес»нинг сов-ринсиз серияси 10 йилдан ошди. Кун ҳисобидан айтсак, «кўршапалаклар» 4000 суткадан кўп вақтдан буён сов-ринсиз яшамоқдалар. Қисқаси, «Валенсия»нинг охирги соврини - Испания биллур кубоги бўлиб, у мавсум-2007|2008да расмийлаштирилганди. Ўшанда «кўршапалаклар» финал йўлида «Атлетико» ва «Барселона» каби грандларни четга суриб, ҳал қилувчи баҳсда «Хетафе»дан устун келишган - 3:1. Айтиш жоиз, жамоа таркибида Давид Вилья, Давид Сильва, Рауль Альбиоль ва Хуан Мата тўп суришарди, майдон марказида эса афсонавий Карлос Марчена ва Рубен Барахани кўриш мумкин эди. Эҳтимол, «Валенсия» ҳам тез орада соврин кутиб чарчаган мухлисларини яна «Қирол кубоги»даги зафар билан сийлар... Бироқ бу осон эмас. Зеро, жамоа 25 май кунига белгиланган финалда ЧЛнинг якуний ўйинидан четда қолган аламзада «Барселона» билан куч синашади.

 

«РОМА» (Италия) - 4000 кундан кўп

Охирги соврини: Италия кубоги

Сана: 2008 йил 24 май

Соврин бобидаги «қурғоқчилик» бўйича 4000 кун|тун маррасига етган яна бир номдор жамоа. «Рома» «А» серияда ўзини сира кўрсатолмаяпти, ЧЛда эса рақобат нақадар баландлиги ҳаммага маълум. «Бўрилар» музейига қўшилган охирги соврин - бу Италия кубоги. Аммо биллур совриннинг «Рома»га тутқич бермай қўйганига ҳам кўп бўлди. Ўша вақт жамоа бошқарувида Лучано Спаллеттидек тажрибали мураббий ишларди, таркибда Кристиан Пануччи ва Франческо Тоттидек жонкуяр футболчилар тўп суришарди. Тўғри, «Рим шаҳзодаси» жароҳат туфайли финал учрашувини ўтказиб юборганди. Муҳими, римликлар чин етакчининг йўқлигига қарамай, Роберто Манчини шакллантирган «Интер»ни енгиш уддасидан чиқишган. 2:1 ҳисобида якунланган баҳсда «Рома» голларига Филипп Мексес ва Диего Перротти муаллифлик қилишганди.

 

«ИНТЕР» (Италия) - 2900 кундан кўп

Охирги соврини: Италия кубоги

Сана: 2011 йил 29 май

2005-2010 йиллар оралиғи Милан жамоаси учун мўъжизавий тарзда жуда унумдор келди. «Интер» хусусан, Жозе Моуриньо бошқарувида ажиб «требл» қайд этди, кейин шу зафар инерцияси таъсиридами, Рафаэль Бенитес раҳбарлигида Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам зафар қучди. «Нерадзурралар» учун ҳамон охиргиси бўлиб турган совринни эса «Милан»нинг айни вақтдаги спорт директори Леонардо таъминлади. «Палермо»га қарши кечган финалда Самуэль Это~О «дубл»га эришган бўлса, Диего Милито 1та гол урганди. Эҳ, ўша дамлар... Шунга ҳам 8 йил бўлибди-я...

«ЛИВЕРПУЛЬ» (Англия) - 2600 кундан кўп

Охирги соврини: Англия Лига кубоги

Сана: 2012 йил 26 февраль

«Ливерпул»дек буюк клуб 7 йилдан буён бирор сов-ринга етишолмай ҳалак. Мана, бу йил ҳам АПЛдаги чемпионлик пойгасининг финиши ўхшамади. «Қизиллар» фанатларига тинчлик бермаётган яна бир ёқимсиз рақам бор - жамоанинг Англияда чемпион бўлганига 10600 кундан ошди. Эҳ, бу ҳисобга камида яна 365 кун қўшилади. «Ливерпуль» ҳам охирги марта худди «Тоттенхэм» каби Англия Лига кубогида зафар қучганди. «Қизиллар» олий тоифага кирмайдиган кубокни Кенни Далглиш бошқарувида қўлга олишди. Дарвоқе, у вақтида мерсисайдликларни мураббий ролида 3 бора чемпионлик сари етаклаганди. Лига кубоги-2011|2012га келсак, «Ливерпуль» финалда камтарин «Кардифф Сити» билан тўқнаш келган бўлсада, асосий вақтда ғалабани расмийлаштиролмади ва фақат пенальтилар сериясида омадлироқ чиқди. Жамоа кейинги 7 йил давомида кўплаб турнирлар (АПЛ, Англия кубоги, Лига кубоги, ЕЧЛ ва ЕЛ)да иккинчи бўлди, аммо бирор совринга эришолмади.  

 

«ЛИОН» (Франция) - 2400 кундан кўп

Охирги соврини: Франция суперкубоги

Сана: 2012 йил 28 июль

Франция чемпионатининг янги аср бошидаги чинакам «гегемон» клуби мавсум-2007|2008да 7 йилга чўзилган чемпионлик сериясини тўхтатишдан ўзга чора тополмади. «Тўқувчилар» шу-шу ортга чекина бошлашди. Ҳар ҳолда, «Лион» ортда қолган 11 йил оралиғида атиги 2та соврин ютди, холос. Эътиборлиси, ҳар иккиси (Франция кубоги ва суперкубоги) ҳам 2012 йили расмийлаштирилганди. Мамлакат кубоги финали апрель ойида нотаниш «Кевийи» клубига қарши кечди ва лионликлар минимал ҳисобда ғалаба қозонишди. Суперкубок учун кураш эса пенальтилар сериясига қадар давом этди ва якунда амалдаги чемпион - «Монпелье» 2:4 ҳисобида доғда қолдирилди. «Тўқувчилар» шундан буён совринга яқинлашолмаяптилар... 

«КРАСНОДАР» (Россия) - деярли 4100 кун

Россия элит дивизионининг охирги йиллардаги энг барқарор клубларидан бири - «Краснодар» ҳали бирор жиддий соврин юзини кўргани йўқ. Маълумот учун айтиш керак, «буқалар» жамоаси ўз фаолиятини расман 2008 йилнинг 22 февраль куни бошлаганди. Хуллас, «Краснодар» уйқусиз тунлар мисоли совринсизлик бобида «Тотенхэм», «Валенсия» ва «Рома» билан бир қаторда. Ҳаттоки, кун ҳисобига улардан бироз олдинда ҳам!

Киритилди: 25.05.2019 13:32. Ўқилди: 3678 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

11.05.2025. АПЛ. 36-тур.
20:30
Ливерпуль
2-2
Арсенал

Навбатдаги учрашув

20.05.2025. АПЛ. 37-тур.
00:00
Брайтон
-:-
Ливерпуль
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.