Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Раҳим Стерлинг: «Энг зўри онам ва «Ливерпуль»

Футбол оламида авлодлар алмашинуви муҳим ўрин тутади. Негаки, ҳар бир замоннинг ўз қаҳрамони бўлиши керак. Бир пайтлар яшил майдонда ўз номини муҳрлаган Пеле ва Марадона изидан қатор юлдузлар етишиб чиқди. Улар орасида эса Роналду ва Месси билан бир даврда тўп сураётган бўлса-да, бу футболчиларнинг соясида қолиб кетмасдан, ўзига хос иқтидори билан мухлислар қалбидан жой олаётган ёш футболчилар ҳам талайгина. Ана шундай чарм тўп усталаридан бири болалигида кўплаб қийинчиликларга дуч келган бўлса-да, онасининг ёрдамида олға интилган ва бугунги кунда дунё футболида ўз ўрнига эга бўлиб бораётган ўйинчи, «Манчестер Сити» футболчиси Раҳим Стерлингдир.

«МЕНИ ДЕБ КЎП АЗОБ ЧЕККАНСИЗ»


Стерлинг онасини жуда яхши кўради. Шунинг учун бир гапни такрорлашни ёқтиради: «Онажон, мени бағрингизда тўққиз ой кўтариб юрганингиз учун катта раҳмат, ахир сиз мени деб жуда кўп азоб чеккансиз».

Раҳим онаси у учун кўп иш қилганини таъкидлашдан чарчамайди. «Онам — ҳаётимнинг ажралмас бўлаги, чунки у ҳозирги муваффақиятга эришишим учун кўп ҳаракат қилган. Мен унинг маслаҳатларини доим эшитаман ва амал қиламан, чунки онам менга ҳеч қачон нотўғри маслаҳат бермаган. Онам футболни тушунади ва янада яхшироқ тушунишни хоҳлайди. У ҳатто ўзини Жозе Моуриньодан кам эмас, деб ўйлайди. Мен қачон ниманидир хато қилаётган бўлсам, дарҳол тўғри йўл кўрсатади. Кўп ҳолларда «Гапларимга қулоқ солмайсан»,  деб койиб қўяди. Баъзи-баъзида тортишиб ҳам қоламиз».

Футболчининг онаси 5 ёшли ўғлининг келажаги учун Ямайкадан Англияга кўчиб ўтишга қарор қилади ва шу ердан иш топади. Стерлинг мактабда ўзининг ғалати хатти-ҳаракатлари, хулқидаги нуқсонлари билан ажралиб турарди. Ҳатто «VernonHouse» махсус мактабида таҳсил олган кезларида ўқитувчиси унга «Агар хулқинг ўзгармаса, ё қамоққа тушасан, ёки инглиз футболчиси бўласан», деган экан. Ўқитувчининг башорати кейинчалик амалга ошди, Раҳим Стерлинг ёш бўлишига қарамай, аввал «Ливерпуль», ҳозир эса «Манчестер Сити» ва Англия терма жамоасининг иқтидорли ўйинчисига айланди. Стерлинг 11 ёшида «Куэнс Парк Ренжерс»да ўйнай бошлайди ва тезда тенгдошлари унга янги лақаб топишди — футболчи «Раҳим Парк Ренжерс»га айланди.

«РОЖЕРС МЕНГА КАТТА ЁРДАМ БЕРГАН»

Футболчи Англия терма жамоасининг собиқ бош мураббийси Рой Хожсонни жуда ҳурмат қилади. «Хожсон нималарга қодирлигимни олдиндан кўра олади. Мен эса ўйиним унга маъқул келишини истардим. У ёш бўлишимга қарамай, менга имкон бериб келган. Бунинг учун терма жамоа бош мураббийидан беҳад миннатдорман. Рой Хожсон ўйинчиларни менинг атрофимга жойлаштирарди, у кўпинча шу тактикани маъқул кўрарди. Мен эса майдонда кўз илғамас жиҳатларга ҳам эътибор қиламан, мен янада яхшироқ бўлишни хоҳлайман».

Раҳим Стерлинг «Ливерпуль» устози Брендан Роджерс ҳақида ҳам илиқ фикрлар билдиради. Брендан унга жуда катта ёрдам берганини такрорлашдан чарчамайди.

«Роджерс нафақат майдонда, балки майдондан ташқарида ҳам мендан қимматли маслаҳатларини, беминнат ёрдаминини аямаган, — дейди ўйинчи. — У ҳатто баъзи муаммоларимни битириш учун моддий жиҳатдан кўмак ҳам бериб турган ва бунинг учун унга катта раҳмат айтаман».

«ЛИВЕРПУЛЬ» — ЭНГ ЗЎРИ


Раҳим Стерлинг ўз вақтида «Ливерпуль»ни дунёнинг энг кучли клуби деб баҳолаган ва бу фикрини қуйидагича изоҳлаган: «Ливерпуль» мен учун энг зўр клуб. Йўқ, мен куч борасида айтмаяпман. «Ливерпуль»да ғурур, шаън, қадр-қиммат биринчи ўринда. «Қизиллар» сафида ўз манфаатини жамоа шаънидан устун қўядиган футболчиларга жой йўқ. Мен фидойи футболчилар билан бирга ўйнаяпман, деб айта оламан. «Ливерпул»дан кетишни истамайман, чунки мен шу клубда танилдим. Қолаверса, биз премьер-лигада ғолиб бўлишни ният қилганмиз. Биз бунга ишонамиз ва биргаликда ҳаракат қиламиз. Олдимизга қўйган мақсадимизга эришишни ният қилганмиз ва эришамиз ҳам». Аммо бугун унинг гаплари исботини топмади. «Ливерпуль»дан кетишни истамайман деган футболчи бироз муддатдан кейин «Манчестер Сити»га кўчиб ўтди.

Унинг бошқа бир орзуси — Бразилияда яшаш. Унинг татиуровкаларида «Уэмбли» стадиони ва ўтмишини эслатувчи кўплаб нарсалар тасвирланган. Стерлинг 5 мартда Дания терма жамоасига қарши ўйиндан сўнг хаёлот оламида эмас, орзулари амалга ошадиган реал оламда яшаётганлигини ҳис қилганини кўп бора такрорлайди.

Раҳим Стерлинг. Бу футболчи айни дамда юлдузлик чўққисига интилмоқда. Айни дамда терма жамоа сафида ҳам, клуб сафида ҳам муҳим голларга муаллифлик қиляпти. Ишонамизки, Раҳим ана шундай мўъжизалар кўрсатишда давом этади.

Низомжон ИСЛОМОВ тайёрлади.

Киритилди: 11.09.2019 15:23. Ўқилди: 9290 марта. Фикрлар: 5 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

11.05.2025. АПЛ. 36-тур.
20:30
Ливерпуль
2-2
Арсенал

Навбатдаги учрашув

20.05.2025. АПЛ. 37-тур.
00:00
Брайтон
-:-
Ливерпуль
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.