Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Муҳаммад Салоҳ: ўпич можароси, миллий валюта тақдири ва қашшоқ қишлоқ (+видео)

Миср терма жамоаси ҳамда «Ливерпуль» етакчиси Муҳаммад Салоҳ ўзига хос ўтмишга эга. Шу кунга қадар ва ҳозир ҳам унинг атрофидаги воқеалар кишини қизиқтириб қўйиши табиий.

Муҳаммад Алининг мухлиси

Муҳаммад Салоҳ афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг мухлиси ҳисобланади. Унинг боксчи шарафига «Муҳаммад» деб исм қўйилганми ёки йўқ, бу ҳақда аниқ факт мавжуд эмас.

Салоҳнинг карьераси ҳам Алининг фаолиятига ўхшайди: «Челси»да нокдаун, кейин эса Алига ўхшаб зафар чўққиси сари омадли интилиш.

 

Ўпич билан боғлиқ можаро

Салоҳнинг Европадаги биринчи клуби Швейцариянинг «Базел»и ҳисобланади. Бу ердаги биринчи мавсумидан кейин Муҳаммад Швейцариянинг энг яхши ёш футболчисини унвонини қўлга киритади. Совринни қабул қилиб олаётганда эса мукофотни унга тақдим этган қизнинг юзидан ўпиб қўяди.

 

Бу эса Мисрда катта можарога сабаб бўлади. Чунки Мисрда бундай ҳолат ахлоқсизлик ҳисобланади. Салоҳ эса бундай реакциядан таажжубга тушади: «Мен энг яхши бўлдим. Швейцарияда, бегона жойда мени қўллаб-қувватлашяпти, ўз юртимда эса танқид қилишмоқда».

Миср афсонаси

Айни дамда Салоҳ Мисрда афсонага айланиб улгурди. Айнан унинг голлари эвазига мамлакат терма жамоаси 28 йил деганда илк бор жаҳон чемпионатига чиқди. У АПЛ рекордчиси ҳисобланади, Месси ва Роналду билан рақобатлашмоқда, Африка ва АПЛнинг энг яхши футболчиси номларига эга чиққан. Бу билан эса Мисрнинг ҳам обрўси ортмоқда.

Салоҳ туғилган қишлоғи — Нагриг аҳлига ғамхўр. У кўп пул жўнатади, шу билан бирга мактаб, футбол майдонлари ва бошқа иншоотлар қурилишига ёрдам беради.

2017 йил охирида Салоҳ яна бир муҳим ишга қўл урди — маҳаллий валютани сақлаб қолди. Ҳукумат Миср фунтини хорижий валюта ёрдамида сақлаб қолиш ҳаракатини бошлаганида Салоҳ биринчилардан бўлиб ёрдамга келди — давлатга 210 минг фунт берди. 

Бундан ташқари, Салоҳ камтарин. Хусусан, Миср мундиалга чиққанида маҳаллий бизнесменлардан бири футболчига вилла совға қилмоқчи бўлган, аммо Салоҳ буни рад этиб, қишлоғига ёрдам беришни сўраган.

Армияга бормаган

2014 йилда Салоҳнинг футболдаги келажаги сўроқ остида қолганди. Чунки у мамлакат қонунларига кўра мажбурий ҳарбий хизматга кетиши керак эди. Бу вақтда эса у «Челси»да ўйнарди. Хуллас, Бош вазир, таълим вазири ва Миср термаси устози бирга маслаҳатлашиб, Салоҳни армиядан олиб қолишга қарор қилишди ва Муҳаммад футболдаги карьерасини давом эттирди.

Майдонга тўкилган кўз ёшлар

Салоҳ болалигида «Эль-Мовкалун» жамоаси шарафини ҳимоя қилган. У дастлаб чап қанот ҳимоясида ўйнаган. Машғулотларга бориш учун 5 та автобус алмашишига тўғри келган. Аммо футболга бўлган муҳаббат олдида қийинчиликлар сезилмаган.

Ўйинлардан бирида Салоҳнинг жамоаси 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Жамоадошлари хурсанд бўлса-да, Салоҳ майдонни кўз ёш билан тарк этган, у гол урмаганидан қаттиқ хафа бўлганди. Кейин эса мураббий уни ҳужумга ўтказди. Натижа ёмон бўлмади – «U16» ва «U17» жамоаларда Салоҳ 35 та гол урди.

Муҳаммадни «мисрлик Месси» деб аташади, чунки ўйинлари ўхшаб кетади. Салоҳнинг ўзига эса кўпроқ Роналду ёқади. Буни у қуйидагича изоҳлайди: «Ҳеч ким ўз устида Роналду каби ишламайди».

Қизининг исмини ўзгартирган

Салоҳнинг эътиқоди кучли. У ҳар бир голидан кейин Яратганга ташаккур айтади. Қолаверса, рўза пайтида ҳатто 35 даража иссиқда ҳам сув ичишни рад этган. Амалида мустаҳкам.

Муҳаммад қизига Макка деб исм қўйган. У дастлаб қизини «Мекки» исми билан (шаҳарнинг бир қисми) атаган, аммо бу казинолар тармоғи бўлмиш «Мекка Бинго» номига ўхшаб қолгани учун бу қарорини ўзгартирган. Сабаби Ислом динида қимор тақиқланган. Шу боис у қизининг исмини ўзгартиришга қарор қилган.

 

 

Киритилди: 12.10.2019 16:39. Ўқилди: 6979 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

11.05.2025. АПЛ. 36-тур.
20:30
Ливерпуль
2-2
Арсенал

Навбатдаги учрашув

20.05.2025. АПЛ. 37-тур.
00:00
Брайтон
-:-
Ливерпуль
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.