Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“iPhone 11 pro”дан воз кечиб, экрани синиқ телефон ишлатаётган Мане

Яқинда фейсбук ижтимоий тармоғида Садио Маненинг суратини кўрдим. Нима бўпти дерсиз? Қўлида экрани синган телефон. Энг қизиғини айтайми, яқинда “Ливерпуль” клуби футболчиларига “iPhone 11 pro” телефони совға қилинди. Мен кўрган суратда Маненинг ортида турган Фирминонинг қўлида худди шу телефон. Садио эса экрани синган телефон тутиб турарди. Катта эҳтимол билан Мане янги телефонини сотиб, пулини хайрия мақсадида ишлатган, ҳар ҳолда мендаги маълумотлар шундай. Нима бўлганда ҳам сенга “iPhone 11 pro” телефонини совға қилишса-ю, сен оддий экрани синган телефон ишлатиб юрсанг... Ваҳоланки, Мане бу телефонни тутиб юрса ҳам ҳеч ким гапирмасди, чунки бу совға...

“ИЧМАЙМАН”

Маненинг ҳурмат қиладиган жиҳатлари кўп. Хусусан, шу пайтга қадар Европада футболчилар маишатдан, алкоголдан ўзини тия олмайдиган бир муҳитда сенегаллик футболчи спиртли ичимликларга яқинлашмайди ҳам. Буни у қуйидагича изоҳлайди: “Ислом мен учун жуда муҳим. Беш вақт намозимни қолдирмай ўқийман. Диннинг бошқа ҳукмларини ҳам бажараман".

ЭНГ ЯҚИН ДЎСТИ ХРИСТИАН

Яна бир факт мени ҳайрон қолдирди. Сайтлардаги маълумотларга кўра, Садио Маненинг энг яқин дўсти Люк, яъни христиан. Мане христиан динидаги Люк билан энг яқин дўст эканлигини яширмаяпти.

“Сенегалда 90 фоиз аҳоли мусулмон, христианлар фақат 10 фоиз. Биргаликда ҳамжиҳатлик ва дўстлик ҳукмрон муҳитда яшайдилар. Менинг энг яқин дўстим Люк – христиан”. Бу Маненинг иқрори. Шунчаки қойил қолиш керак.

ҲАР ОИЛАГА 70 ЕВРОДАН

Мане Сенегалдаги камбағал туманларнинг биридаги ҳар битта оилага 70 евродан беради. Савоб учун, ҳеч қандай манфаатсиз. Ният битта — муҳтожларнинг ҳожатини чиқариб, савоб олиш, мусулмонлик бурчини бажариш. Мактаблар очди у, стадионлар қурди у. Фоз кечгани – шоҳона ҳаёт, данғиллама ҳовлилар, Неймар ёки Роналдуники каби самолётлар ва бошқа моддий бойликлар. Мане учун булар ҳеч нарса. Шунинг учун ҳам Садио Мане омаддан, Яратганнинг эътиборидан мосуво эмас.

ЎЗ ВАҚТИДА ОЧ ЯШАГАНМАН

“Очлик нималигини жуда яхши биламан. Тўп тепишга қизиқардим, аммо оёқ кийимим йўқ эди. Шунинг учун бугун муҳтожларга кийим-кечак олиб беряпмиз. Қийналганлардан ёрдамимизни аямаяпмиз”.

Мане – Аллоҳдан астойдил сўрасанг, эзгу, савоб ишлар қилсанг, мукофотини олишингнинг яққол исботи. Бир пайтлар мен машҳур футболчи бўламан, деганида ҳамма унинг устидан кулганди. Чунки Сенегалда туғилган, қашшоқликка маҳкум оила фарзанди учун бу фантастикадек гап эди. Аммо Яратгандан чин дилдан сўраган йигитча бугун ниятига эришди, энг муҳими, Мане Аллоҳни унутиб қўйгани йўқ, берган неъматлари эвазига Яратганга муносиб жавоб қайтаряпти.

Орамизда Манедан ўрнак олиши керак бўлганлар бисёр. Эрталаб бамдод намозини ўқиб, кейин ҳеч иккиланмай ароқ ичадиганлар, ароқ ичиб, тағин дуо ўқийдиганлар, Яратгандан орзулари амалга ошишини сўраб, “Шу ниятларимиз амалга ошиши учун олдик”, дея шайтон сувини сипқорадиганлар талайгина. Орамизда совға қилинган қимматбаҳо телефонни хайрия йўлига сарфлаб, ўзи экрани синган телефон ишлатиб юрадиганлар камдан-кам. Орамизда қўшниси, яқини камбағал, ёрдамга муҳтож, ўзи эса данғиллама қасрда яшаб, алламбало машиналарни миниб юрганлар кўп. Орамизда Манега ўхшаши керак бўлганлар кўп.

Низомжон ИСЛОМОВ

Киритилди: 28.12.2019 11:21. Ўқилди: 15390 марта. Фикрлар: 9 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

11.05.2025. АПЛ. 36-тур.
20:30
Ливерпуль
2-2
Арсенал

Навбатдаги учрашув

20.05.2025. АПЛ. 37-тур.
00:00
Брайтон
-:-
Ливерпуль
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.