Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Энфильд”да кураш: қўчқорлар жанги

Бугун ЕЧЛ 1/8 финали доирасида “Энфильд”да жанг бўлади. Ҳақиқий жанг. Бугун нафақат бугуннинг кучли клублари, балки, кучли мураббийлари ҳам ўзаро тўқнаш келади.

Ўйин олдидан “Атлетико”нинг имкониятларини юқорироқ баҳолаш мумкин. Биринчидан, Симеоне шогирдлари Мадриддаги жангда ғалаба қозонишган. Шунингдек, ўз уйларида гол ўтказишмади.

Жавоб ўйинида вазият оддий: агар “матрасчилар” меҳмонда амаллаб  гол ура олишса, “Ливерпул” камида учта гол уришига тўғри келади. “Атлетико”нинг-ку битта гол уришига ишониш мумкин, агар Симеоне шогирдлари бу ишни уддалашса, “қизиллар”нинг учта тўп киритиши анча мушкуллашади.

Вазиятга бошқа томондан ёндашсак. Ўйиннинг сценарийси маълум: “Ливерпуль” гол уришга мажбур. Демакки, Юрген Клопп ўша “уч мушкетёр”ни жангга ташлайди. Диего Симеоне эса ўзи хуш кўрадиган ва ҳадисини олган “ҳимоядан ҳужумга” тактикасида ҳаракат қилади. Симеоне Моуриньо эмас ҳимояни қойиллатиб, ҳужумнинг эпини қилолмайдиган. У ҳам ҳимояни, ҳам ҳужумкорликни эплай оладиган мутахассис. “Атлетико”нинг Ла Лигадаги ҳолатига эътибор берманг. “Атлетико”  шундай жамоаки, Ла Лигада чемпионлик учун кураша олмай қолган бир пайтда ЕЧЛ финалига қадар етиб боради. Чунки Симеоне захирасидаги куч ҳар иккала турнирда бирдек иштирок этиш имконини бермайди. Ўз ўрнида аргентиналик мутахассис Ла Лигада чемпион бўлиш ишқида-ку ёняпти, аммо бу ЕЧЛга бўлган муҳаббат олдида бироз ҳароратсизроқ. Ҳар ҳолда, жорий мавсумда. Сабаби, Симеоне “Атлетико” бу мавсумда Ла Лигада чемпион бўла олмаслигини тушуниб турибди, шу боис бор эътиборини ЕЧЛга, айни дамда “Ливерпул”га қаратган.

Агар “Атлетико”нинг ўрнида бошқа жамоа, ҳатто “Манчестер Сити” ёки “Барселона” бўлганида ҳам “Ливерпуль”нинг кейинги босқичга чиқиш имкониятларини яхшироқ баҳолаш мумкин эди. Лекин “Атлетико” бошқа масала.

Бугун “Энфильд”да ҳужумнинг ҳадисини олган ва ҳимоявий фалсафани мукаммал яратишга интилаётган мураббийлар тўқнашади. Таркибларга қарамаймиз, натижаларга қарамаймиз, клубларнинг бугунги ҳолатига ҳам қарамаймиз. Энг муҳим жиҳат шу — Клопп ва Симеоне. Бундай мураббийлар ўртасидаги ҳар қандай ўйин футболнинг безаги бўлади, айниқса, у ҳал қилувчи ўйин бўлса.

Хуллас, бугун тунги бирда ҳақиқий жанг бошланади. Ухлаш йўқ, ўйин бунга арзийди ҳам.

Низомжон ИСЛОМОВ

Киритилди: 11.03.2020 17:33. Ўқилди: 4391 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

20.05.2025. АПЛ. 37-тур.
00:00
Брайтон
3-2
Ливерпуль

Навбатдаги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ливерпуль
-:-
Кристал Пэлас
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.