Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Муҳаммад Алининг мухлиси

1992 йилнинг 15 июнида Ливерпуль ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳ ҳам туғилган. Миллионлаб мухлисларига эга бўлган йигит нафақат ҳужумчилар учун, балки оддий инсонлар учун ҳам яхшигина намуна.

Муҳаммад Алининг мухлиси ҳисобланади. Унинг исми, албатта, машҳур боксчининг исмига қўйилмаган, лекин у ўз фаолиятини ҳам Али сингари кечишини истайди. Қисман ўхшашлик излайдиган бўлсак, Челсидаги оғир фаолиятидан сўнг Муҳаммад Али нокдаун ҳолидан тура олгани каби тура олган ва мавсумни 43 голи билан якунлаган.

Салаҳ ўзи туғилиб ўсган Нагриг қишлоғи ҳақида кўп қайғуради. Ҳалигача у ерда мактаблар қуради, ёпиқ стадионлар ва доим спорт инвентарлари жўнатиб туради.

2017 йили Муҳаммад Миср миллий валютасини қутқариб қолган. Давлат мутасаддилари валютани ушлаб қолиш учун чет эл валютаси зарурати борлигини айтишганида, биринчилардан бўлиб 210 минг фунт стерлинг хайрия қилган.

Шу билан биргаликда, жуда камтар йигит. Мисрни 32 йиллик танаффусдан сўнг жаҳон чемпионатига олиб чиққанида, мисрлик бизнисмен унга вилла совға қилишни истаган, Салаҳ эса, унга вилласи керакмаслигини, унинг ўрнига қишлоғингизга ёрдам берсангиз, мени совғани қабул қилди, деяверинг, деган.

Ёшлигида ўнг қанотда ҳимояда ўйнаганини кўпчилик билмаса керак. Эль Мовкалун жамоаси машғулотларига бешта автобусдан фойдаланиб борар экан, футболдан воз кечишни бир лаҳза бўлса ҳам ўйламаган. Бир куни жамоаси асосий рақиби устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонганида, ҳамма кийим алмаштириш хонасида хурсанд бўлиб рақсга тушаётганида, ёшгина Муҳаммад йиғлаб ўтирганини кўришади. Мураббий ундан нега бу аҳволдалигини сўрайди. Салаҳ тўртта гол урилган оқшом гол ура олмаганидан хафалигини айтади. Шундан кейин мураббий уни ҳужумга қўя бошлайди. Бу эса, жамоага фойда келтиради – U16 ва U17 таркибида 35 та гол билан якунлайди мавсумни.

Уни Миср Мессиси дейишади, аммо кўпроқ Роналдуни эътироф этади. Сабаби эса – кўп меҳнат қилади, дейди. Ўзи ҳам устида кўп ишлаганидан шу хулосага келган, шекилли.

Дунёнинг энг тезкор футболчиларидан бири. Ҳатто ФИФА ўйинларида ҳам тезлиги Роналдудан кўпроқ қилиб кўрсатилган. БейнСпортс махсус тадқиқот ўтказган ва кўп ҳолда 70 метрни 7 секундда босиб ўтадиган Муҳаммад Салаҳни Усейн Болт билан бир хил югуради, деган хулосага келган. Бу таққосда футболчи майсага ботадиган бутсада югуриши ҳисобга олинган ва йўқотадиган вақти айириб ташланган.

Муҳаммад Салаҳ шунингдек ўта художўй инсон. Ҳар гол урганидан сўнг қўлини самога кўтариши кўпчилик учун тушунарли, 35 градусли иссиқдаги рамазон кунларида ўйин пайти сув узатилганида рад қилган. Қизига Макка шаҳрининг ҳурматига Мекка деб исм қўйиб ўзгартирган. Нега деб сўралганида, машҳур “Мекка Бинго” казиносига ўхшаш бўлиб қолишидан қўрққанман, деб жавоб берган. Исмнинг ёзувини ўзгартирган сўнг.

Салаҳ бугунги кунда Месси ва Роналду ёнида Олтин тўп учун курашган камсонли юлдузлардан бири. Жамоаси коронавирус ўртага аралашмаса, ўттиз йилдан кейин ниҳоят АПЛ чемпионлигини қўлга киритарди. Мисрнинг мундиалга қанчадан сўнг боргани ёдингизга тушгандир? Ҳа, ҳаммаси ўхшаш. Мана шу сиймо борлиги учун унинг сабаби борлигини ҳам айтиб ўтамиз.

Хайрулла Ҳамидов.

Киритилди: 16.06.2020 07:51. Ўқилди: 4654 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

20.05.2025. АПЛ. 37-тур.
00:00
Брайтон
3-2
Ливерпуль

Навбатдаги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ливерпуль
-:-
Кристал Пэлас
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.