Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

АПЛнинг олтин медаларисиз қолиб кетган “Ливерпуль” афсоналари

Stadion.uz “Ливерпуль”нинг 30 йиллик совринсиз давридаги футболчиларини ёдга олади. Бугун “қизиллар” сафида чинакам афсонага айланган бўлсада, АПЛ тахтига кўтарилиш насиб этмаган энг таниқли футболчилардан ташкил топган рамзий жамоани эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

Дарвозабон. Пепе Рейна – 394 та ўйин

 

Барча бу нуқтада Дудекни кўришни тахмин қилган бўлса, ажаб эмас. Шундай бўлсда, полшалик дарвозабон ЕЧЛда зафар қучган ва клуб тарихидан муқим ўрин эгаллаган. Рейна эса, “Ливерпуль” сафида нақд 3 бор АПЛнинг “олтин қўлқоп”ини ўзиники қилиб олган бўлсада, асосий совринни бошиз узра кўтаришга муяссар бўлмади.

 

Ҳимоячилар

Жейми Каррагер – 737 та ўйин, 5 та гол

 

Каррагер “Ливерпуль” учун энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рўйхатида фақатгина Иан Каллагандангина ортда қолмоқда. Эътиборлиси шундаки, Ианда нақд 5 та чемпионлик мавжуд. Каррагер эса, бирор маротаба бу совринга эга чиқмаган. Қаҳрамонимиз бу ишни уддалаш учун 17 та мавсум ҳаракат қилган бўлсада, икки бор кумуш медалларга эга чиқишдан уёғига ўта олмаган.

 

Сами Ҳюпия – 464 та ўйин, 35 та гол

 

Британиянинг спорт аналитикаси билан шуғулланувчи Squawkaнашри финландияликни АПЛ тарихидаги энг кучли 15 та ҳимоячидан бири деб эътироф этди. Баланд бўйли ҳимоячи “Ливерпуль” билан АПЛдан бошқа барча мусобақада ғолиб чиққан. Уни кўплаб мухлислар иккинчи қаватдаги ишончли ўйини сабабли эсалаб қолган бўлса, ажаб эмас. Бежизга қаҳрамонимиз ҳисобида 35 та гол мавжуд эмас.

 

Мартин Шкрител – 320 та ўйин, 18 та гол

 

Мартин Брендон Рожерснинг “Ливерпуль”и сафида чинакамига ўзини намойиш этишга муваффақ бўлган эди. Айниқса, чемпионлик учун кураш олиб борилган 2013/14-йилги мавсумда қаҳрамоними шу қадар ишга киришиб кетдики, ҳатто ўз дарвозасига 4 та автогол киритиб юборди. Эътиборлиси шундаки, Мартин мавсум сўнгига қадар яна 7 та гол уришни эплади. Қувонарлиси, зарбаларнинг барчаси рақиб дарвозасидан ўрин олган эди.

 

Йон Арне Рисе – 348 та ўйин, 31 та гол

 

Ўзининг узоқ масофадан берган зарбалари билан мухлислар хотирасида қолган Рисе чап қанотда мутлоқ эркин тўп сурар эди. Айниқса, 2004/05-йилги мавсумда норвегиялик футболчи 57 та ўйинда майдонга тушади ва 8 бор рақиб дарвозасини ишғол этади. Ўша мавсум сўнггида эса, Истанбул мўъжизаси иштирокчисига айланади.

Ярим ҳимоячилар

Стивен Жеррард – 710 та ўйин, 186 та гол

 

Турли футбол эксперлари “Глазго” жамоаси мураббийига ҳам АПЛ олтин медаллари топширилиши керак деб бонг ураётган бир пайтда, Стивен жамоаси учун хурсанд эканлигини яшириб ўтирмаяпти. Клуб сафида энг кўп учрашув ўтказган 3 та футболчидан биттаси. Клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар орасида 5-ўринда ёдга олинувчи Жеррард “Ливерпуль”ни 2014-йилда жуда қийин аҳволда қолдирган бўлсада, мухлислар уни ҳали-ҳамон ҳурмат қилишади. Гранд клублардан келиб тушган таклифларга қарамай, 17 мавсум “Ливерпуль” футболкасини ҳеч нарсага алишмаган Жеррард бу таркибнинг ҳам сардори бўлса, адолатдан бўлади.

Жейми Реднап – 308 та ўйин, 41 та гол


 

Реднап “Ливерпуль”нинг 90-йилларидаги энг иқтидорли футболчиларидан бири эди. Теҳникаси кучли, чаққон Реднапп жароҳат олгани боис супер даражага чиқа олмади.

Филиппе Коутиньо – 201 та ўйин, 54 та гол

 

Бразилиялик футболчи 2018-йилда вазиятга тўғри баҳо бера олмади ва “Барселона”га йўл олди. Унинг асосий мақсади ЕЧЛда зафар қучиш эди. Коутиньо Каталонияга кўчиб ўтгач, “Ливерпуль” АПЛни ҳам ЕЧЛни ҳам забт этди. Коутиньо эса, “Ливерпул”да кўрсатган даражасини бошқа намойиш эта олмади.

 

Ҳужумчилар.

Фернандо Торрес – 142 та ўйин, 81 та гол

 

Торрес “Ливерпуль”да ўзининг энг зўр йилларини ўтказди. Голларни қалаштириб ташлади ва “Энфилд”нинг ёқимтойига айланди. Кейин кутилмаганда “Челси” аъзосига айланди ва ЕЛ ва ЕЧЛда зафар қучди. Ҳатто Англия кубогида ҳам зафар қучди, бироқ АПЛ олтин медалларини бўйнига тақиш унинг учун орзу бўлиб қолди.

Робби Фаулер


 

Робби ёшлигиданоқ “Ливерпуль”нинг чинакам фанати бўлган ва бу мухлисликни ҳали-ҳамон йўқотганича йўқ. Фаулер 90 йилларда “Ливерпуль” учун кетма-кет уч мавсум 30 тадан ортиқ гол киритган бўлсада, орзусини амалга ошириш унга насиб этмади.

Мураббий.

Рафаел Бенитес – 350 та ўйин (55,43 фоиз ғалаба)

 

Рафа “Ливерпуль” учун фантастик мураббий бўлган. Биргина ЕЧЛдаги ғалаба қанчалар қадрли. Кейинчалик, бир нечта кубогларда зафар қучган испаниялик мутахассис АПЛда иккинчи ўриндан баландроқ кўтарилишни уддалай олмади.

Киритилди: 30.06.2020 11:46. Ўқилди: 6916 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

20.05.2025. АПЛ. 37-тур.
00:00
Брайтон
3-2
Ливерпуль

Навбатдаги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ливерпуль
-:-
Кристал Пэлас
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.