Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Лидс»нинг АПЛдаги илк ўйини бўйича таассуротлар

«Лидс Юнайтед»нинг дебютига кўпчилик қизиққанди. Тажрибали АПЛчилар эски хотиралар учун, бошқалар Бьелса қандай жамоа тузибди экан, деган ўй билан, бунинг устига рақиб — «Ливерпуль».

Мана шу «Ливерпуль»га «Энфилд»да бунча голни фақат «Атлетико» урган, адашмасам. Мезбонларнинг тўрттала голиям стандарт вазиятлардан бўлди, бунинг устига, иккитаси пенальтидан. «Манчестер Юнайтед»га салом!

Биласизми, Чемпионшип ғолибларининг АПЛга адаптация жараёни ўхшаш кечади. Чунки қаранг, бу жамоа ўтган йилларда аксарият ўйинларни ҳужумда ўтказган - табиийки, олдинги чизиқдаги боғламлар яхши ишлайди. Кўпчилик бўлиб позицион ҳимояланишда эса, муаммолар кузатилади (ҳа, айнан позицион ҳимояланиш, чунки Ливерпуль голларни қандайдир кучли ҳужумларда эмас, юқорида айтилганидек, стандартлардан урди). Қайсидир маънода, кичик топ клуб.

Аммо кейинчалик ҳаммаси ўрнига тушмаса, жамоа ўз имкониятлари даражасида ўйнашни ўрганмаса, муаммолар пайдо бўлиши турган гап.

Бугунги ўйин қайсидир маънода, менга ўтган йилги 1-турни, «Ливерпуль»нинг ўтган йилги дебютант «Норвич» билан ўйинини ёдга солди. Ўшанда «Норвич» ҳам анча дадил ўйнаган, тўп назорати, вазият яратиш борасида кўпчиликка ёққанди. Ўйин 4:3 эмас, 4:1 тугагани сабаби, шунчаки, «Норвич» имкониятлардан фойдалана олмаган, «Лидс» ортиғи билан фойдаланди.

Нафақат ўша ўйин, кейинги бир неча турда ҳам «Норвич» ҳайрон қолдирган. «Манчестер Сити» устидан қозонилган ғалабанинг ўзи катта иш. Пукки, Буэндиа (нега топ клублар эътибор бермаяпти, жумбоқ мен учун), Кантвелл каби футболчилар кўпчиликнинг оғзига тушишди. Лекин ўша керакли адаптация учун номлари тилга олинган футболчиларда барқарорлик, таркибда эса, тажрибали футболчилар етишмади. Айтайлик, «Вулверҳэмптон» бу борада анча устун, Жоау Моутиньо каби Европа чемпионлари тўп сурарди.

Ҳа, бошқа бир Юнайтед «Шеффилд» ҳам бор. Таркиб жиҳатидан «Норвич»га яқин жамоа жуда қаттиқ ўйнади, еврокубоклар йўлланмаси учун курашди. Балким мураббий энг бошидан преоритетларни тўғри қўйгани, ўз салоҳиятини тўғри баҳолаганида фарқ бўлгандир «Норвич» билан.

«Лидс» таркиби ёмон эмас. Ҳатто «Валенсия» юлдузи олиб келинди,  дебют омадсиз чиққан бўлсаям, потенциали ёмонмас, Пабло Эрнандес тажрибали, Кох Бундеслигада ўйнаб келган, Кошта ўша «Вулверҳэмптон» ветеранларидан бири... Ёмонмас. Лекин бундай таркиб Англияда деярли ҳаммада бор.

Ҳаммаси Марсело Бьелсанинг вазиятни тўғри баҳолаб, асосий қадриятларни қайта кўриб чиқа олишига боғлиқ. «Лидс» янги «Шеффилд» ҳам, янги «Норвич» ҳам бўлиши мумкин. Бутунлай тескари бўлган ҳар икки оқибат мен учун сюрприз бўлмайди.

Қаҳрамон АСЛАНОВ.

Киритилди: 13.09.2020 10:19. Ўқилди: 3401 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ливерпуль
1-1
Кристал Пэлас

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.