Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Ливерпуль» ва «МЮ»нинг 2:7 ва 1:6 ҳисобидаги мағлубиятлари — қайси бири оғриқлироқ?

«Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед»нинг бир кунда мос равишда 2:7 ва 1:6 ҳисобидаги мағлубиятлари солиштирилар экан, қайси бири оғриқлироқ, деган саволга бир фикр жуда ёқди.

Клопп жамоасининг мағлубияти оғриқлироқ, кейинги таъсири хавфлироқ, давоми бор. Гап бу ерда "Астон Вилла" кучсизроқ эканидан ё "МЮ" бир киши кам ўйнаганидан эмас, бошқа.

«Юнайтед»нинг муаммолари шундоғам маълум эди. Магуайрнинг ёмон формаси, Шоунинг даражаси, Де Хеанинг қутқармаётгани, Погба ва бошқалар - бу камчиликлар йиғилиб, 1:6 ни ясаши ҳайрон қоларли ҳолат эмас. Шундоғам, "МЮ" чемпионликка даъвогар эмас, тўртлик учун курашда ҳали ҳаммаси олдинда, ўтган йили ҳатто 8-ўринда юриб ҳам, яхши серия қилиб, учликка чиқиш имконини кўрдик. Тушунарли.

«Ливерпуль» учун эса, бу мағлубият катта воқеа. Жамоа ўзини енгилмас, мукаммал сифатида намоён қилаётганди, рақиблар ўйиндан олдиноқ, имконият йўқлигини билиб тушишар, ҳар қандай ҳолатдаям, барибир охиригача «Ливерпуль» ғалаба қозонишига ҳамма ишонарди. Бу жамоага қўшимча устунлик берардики, энди, мана шу фактор йўқолди. Бирмингемликлар шунчаки, омад туфайли эмас, айнан тактик қопқонлар, ўнг қанот ҳимоясидаги бўшлиқларни топиб, жазолади. Ливерпулни ютишмас, енгиш ҳам мумкинлигини дунёга намоён қилди.

Икки йил олдин Англияда «Манчестер Сити» ҳам шунақа мақомда эди. Кейин Клопп уларни йирик ҳисобда енгди, яна енгди, натижада «Сити» ҳам оддий жамоага айланиб қолди.

«Биз "Сити"нинг камчилигини билардик - уларни тўпсиз қолганда жазолаш мумкин» - бу Брендон Рожерснинг 5:2 ғалабадан кейинги сўзлари.

«Лестер» Гвардиола жамоасининг прессингга мубтало эканидан фойдаланди. Кўпчилик бўлиб, тўп учун талашишга ундаб, узун паслар билан жазолади.

«Астон Вилла» эса, ҳимояда у қадар кучли бўлмаган Трент ва ўша қанотда ортга унча қайтмайдиган Салоҳдан фойда чиқарди. Ўша зоналарга урғу бериш орқали, вазиятлар яратди.

«Юнайтед»нинг мағлубияти янги бирор хулосага сабаб бўлолмайди, аммо «Ливерпуль»нинг «ахилл товони» кўриниб қолди. Ҳар ҳолда, мукаммал жамоа 7 та қўйиб юбормайди.

Қаҳрамон Асланов.

Киритилди: 07.10.2020 16:24. Ўқилди: 9260 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

16.08.2025. АПЛ. .
00:00
Ливерпуль
4-2
Борнмут

Навбатдаги учрашув

26.08.2025. АПЛ. 2-тур.
00:00
Ньюкасл
-:-
Ливерпуль
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.