Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

АПЛ. Тур олдидан жамоаларда кутилаётган ўзгаришлар

7-тур олдидан гранд жамоаларнинг айни пайтдаги ўйин формацияси хусусида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Сульшер ниҳоят муқобил балансни топгандек кўринмоқда.

"Манчестер Юнайтед"нинг Премьер-Лигага рестарт берилганидан буён кўрсатиб келаётган ўйинини 3 хил устунга бўлиб таҳлил қилиш мумкин. Сульшернинг даставвал, турнирни якунлаб олиш учун танлаган тактикасини вақтинчалик, тез фурсатда максимал очко йиғиб олиш учун қаратилганлигини пайқаш қийин эмас эди. Ўшанда "қизил иблислар"нинг тақвимидан жой олган нисбатан осонроқ рақиблар ҳам Сульшерга ўз режасини омадли якунлаб олишига ёрдам бериб юборди. Лекин у пайти жамоада стабиллик йўқ эди, Фернандешнинг кўрсатаётган ўйинлари ҳам алдамчи фонда кўринаётгани айтилди. Мавсум бошида эса Сульшернинг қайта ташкил этган схемасида ҳужумни муваффақиятли якунлай олмаслик жиҳатлари танқид остига олинди. Аслида ҳам шундай, клубда эндигина ўз услубини шакллантираётган янги мураббийлар Премьер-Лигада иккинчи жамоа бўлиб ўйновчи рақибларига қарши баҳсларда жиддий қийинчиликларга дуч келишмоқда. Жумладан, Сульшер ҳам. Гранд жамоаларга қарши баҳсларни чуқур ҳимоя билан ўтказадиган ўртамиёна клублар дарвозасига йўл топишда нафақат "МЮ"нинг, балки Клопп ҳамда Гвардиола сингари топ мураббийларнинг ҳам жиддий муаммоларга дуч келаётганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Масала ечимини марказий боғламлардан излаётган Сульшернинг сўнгги ўйинлари хаммада хам ёмон таассурот қолдирмаяпти. Ҳар қалай ушбу чизиқда Фред ва Мактоминай жуфтлиги ҳаракат қилаётганидан бери "Юнайтед" ҳали бери мағлубиятга учраганича йўқ. Ҳужум билан ўзаро боғламлар яхши ишлаяпти, ҳимояга ҳам деярли иш қолаётгани йўқ. Умуман олганда, Сулшер танлаётган 4-3-1-2 схемаси ёмон танлов эмас. Кўрамиз, якшанба куни ўтадиган "Арсенал"га қарши баҳсда бу тизим қанчалик самарали ишлар экан. Рақиб ҳам мезбонлар каби биринчи жамоа бўлиб ўйнашга кўникаётган ва қатъий услубга кириб бораётган клуб. Сульшерни мана шу дербидан кейингина жамоа услубида муқобил балансни ярата олган ёки олмаганига баҳо берамиз.


Гвардиоланинг охирги танлови нисбатан мукаммалроқ кўриниш сифатида баҳоланяпти

"Марсел"га қарши кечган ЕЧЛ баҳсида "шаҳарликлар" деярли қийинчиликсиз ғалабага эришдилар. Ўйин давомида барча чизиқ вакилларининг мавсум стартидан бери ниҳоят энди бехато ва ишончли ҳаракат қилганликлари гувоҳига айландик. Айниқса, ҳужум чизиғи мухлисларда яхшироқ таассурот қолдирди. Эътиборли жиҳати, "Сити" жуда кўп ўйинларни номинал ҳужумчисиз ўтказди. Гвардиола бу борада Ферран Торресга ишонч билдириб кўрди. Лекин испаниялик футболчининг позицияси бу ерга унчалик мос тушмади. "Велодром"даги учрашувда Гвардиола уни бироз орқароққа жойлаштириб, асосий вазифани Фоденга топшириб кўрди. Натижа эса барчага маълум. Бу ерда зимдан Агуэро, Маҳрез ва Фоден учлиги шаклланиб қолгандек гўё. Шундан сўнг Филипнинг миллий термага қайта чақириш олганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Натижа эса ёмон бўлмаяпти. Ҳимоя чизиғида ҳам сезиларли ўзгаришларга гувоҳ бўлдик. Марказдаги Диашга ёрдамчи сифатида олинган Гарсия эмас Ляпорт ҳамда Канселунинг қанотида пайдо бўлган тезкор Зинченко танлови ўзини хар томонлама оқлади. Ҳар қалай 3 та ҳимоячи билан таваккал қилишнинг бадалини Гвардиола яхшигина "татиб кўрган". Умуман олганда, "шаҳарликлар" "Шеффилд" билан ўйин олдидан маълум бир қолипга тушган ҳолда етиб келяпти. АПЛ учун бу яхши. Бутун бошли катта мавсум давомида "Ливерпул"га қаршилик кўрсатадиган стабил таркибнинг шаклланиб бориши Пеп учун жуда муҳим омил саналади. Ҳар ҳолда 3 очколи учрашувлар пайтида қилинган кераксиз ротациялар манчестерликларни аллқачон тўғри йўлдан чиқариб юборган. Бизнингча жамоа энди ўз ўрнида. Ҳар қалай ўз захирасидаги эркин ижодкорларга асосий таркибдан кўпроқ жой бериш кераклигини испаниялик мутахассис яхши англаб етган бўлса ажаб эмас.

Қизиллар муаммолар гирдобида

"Ливерпул"да ҳалигача ҳимоядаги муаммолар тикланиши ўрнига янада жиддийлашиб бормоқда. "Вест Ҳем"га қарши муҳим баҳс олдидан жамоага ёрдам бера олмайдиганлар рўйхатига Фабиньо ҳам қўшилганини хисобда олсак, энди таянч зонасида яна кимдир вақтинчалик ўйнаб туради. Клопп Ван Дейк ва Матип ўрнига ишончлироқ вариант излаб кўриши билан бирга Жо Гомезга ҳам битта партнёр топиши талаб этилади. Чунки таянчдаги биргина Фабиньонинг йўқлиги схемани жиддий ўзгартириб юбориши турган гап. Бу ерда германиялик мутахассиснинг эртанги танлови барчага қизиқ бўлса керак. Бизнингча, фулбек масаласида у катта эхтимол, Рис Уильямсга мурожаат қилади. Нима бўлган тақдирда ҳам бу ерда етарлича чалкашликлар юзага келиши кутилмоқда. Майкл Антониосиз қолган "болғачилар"нинг бундан унумли фойдаланиб қолиш имкониятлари хам йўқ эмас албатта.

Юсуфбек тайёрлади.

Киритилди: 30.10.2020 22:00. Ўқилди: 3642 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

16.08.2025. АПЛ. .
00:00
Ливерпуль
4-2
Борнмут

Навбатдаги учрашув

26.08.2025. АПЛ. 2-тур.
00:00
Ньюкасл
-:-
Ливерпуль
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.