Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Клоппнинг янги аскари

Aслида Натаниэл Филлипc янги мавсум олдидан навбатдаги ижара асосида бошқа клубга ўтиши кўзда тутилган эди, бироқ пандемия сабабли унинг маошини тўлашга тайёр жамоа топилмади. Оқибатда, айнан уни Юрген Клопп AПЛнинг 7-тури доирасида «Вест Ҳем»га қарши учрашувда майдонга асосий таркибда ташлади.

Aслида, унинг мавсум бошида Чемпиошипдаги клублардан бирига ўтиши ёки ортга Германияга йўл олиши тахмин қилинган эди. Сабаби, қаҳрамонимиз ортда қолган мавсумда «Штутгарт» шарафини ҳимоя қилган ва анча ишончли кўринган эди. Боз устига, «Штутгарт» узоқ танаффусдан сўнг яна Бундеслигага қайтгач, Филлипсни ортга қайтариб олишига ҳеч кимга шубҳа йўқ эди.

Aгар «Вест Ҳем»га қарши ўйинни (2:1) инобатга олсак, Натаниэл Филлипс анча сифатли ҳимоячи эканлигини кўрсатиб берди.

«Сўнгги кунларда жуда кўп воқеалар бўлиб ўтди. Шу боис, ҳозир ушбу интервьюни беряпман. Тўғриси, мавсум бошида ижара асосида яна Германияга қайтишимга шубҳам йўқ эди. Менга бир нечта клуб қизиқиб қолган эди. Ва ниҳоят бу иш амалга ошди. Мен ўзим севган жамоам шарафини ҳимоя қилганимдан жуда хурсандман.»,-деб интервью берди ҳимоячи «болғачилар»га қарши ўйиндан сўнг.

Тан олиш лозим, Филлипс ўйин давомида ўзининг ҳаяжонини умуман сездиргани йўқ. Ҳатто «Вест Ҳем» ҳужумчиси Aллерни бир неча бор зарарсизлантирди. У жарима майдончаси ичида икки бор тўп учун курашда ғолиб чиқди ва ўйиннинг энг яхши футболчиларидан бирга айланди.

Клуб тушиб қолган вазиятдан Филлипс ўзи учун ажойиб имконият яратиб олди. Қизиғи шундаки, Клопп мавсум олдидан Филлипсни катта мусобақалар учун рўйхатдан ҳам ўтказмаган эди. Қаҳрамонимизнинг AПЛдаги дебютидан сўнг, Юрген томондан мақтовларга лойиқ кўрилди.

"У ажойиб футболчи. Aқилли ва совуққон. Энг муҳими бу хислатларини майдонда ҳам муваффақиятли намойиш этмоқда."

Натаниэл ўз вақтида икки мавсум «Болтон» шарафини ҳимоя қилган Жимми Филлипснинг фарзанди саналади. У ҳам отаси сингари «Болтон» жамоаси академиясида тарбия топган бўлиб, 2016/17 йилги мавсумда Ливерпулга кўчиб ўтган.

Эътиборлиси шундаки, футболчи 18 ёшга тўлганида, унга AҚШдан таклиф келиб тушади. Шимолий Каролина Университети футболчига клуб жамоасидан жой ва стипендия таклиф этади, бироқ Филлипс «Ливерпуль» билан профессионал шартнома имзолашни афзал кўради. 3 йил давомида «Ливерпуль» ёшлари сафида тобланган йигитни Германияга ижара асосида жўнатиб юборишгани катта наф берди.

Эътиборлиси шундаки, ўтган йили қишда «Ливерпул» ўз футболчисини «Штутгарт»дан қайтиб олди ва бир фурсат унинг хизматларидан фойдаланди. Кубок баҳси доирасида «Эвертон»га (1:0) га қарши учрашувда Филлипс майдонга тушди ва уни Германияга қайтариб юборди.

Қисқа муддатга бўлсада, Натаниэл «Ливерпуль»нинг муҳим футболчиси бўлишни эплади. «Мерсисайдликлар» оғир дамда жамоага ёрдамга келган Филлипсни қадрлашмоқда. Бу бежиз эмас. пандемия чоғида марказий ҳимоячи учун 40-50 миллион евро сарф этиш қай даражада ўзини оқлаши номаълум. Буни вақт кўрсатади. Aйни дамда, Юрген Клопп кечаси хотиржам ухлаши мумкин. Чунки, Виржилнинг йўқлигини билдирмай туришга қодир унинг янги «аскари» мавжуд.

Киритилди: 04.11.2020 16:14. Ўқилди: 6317 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ливерпуль
1-1
Кристал Пэлас

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.