Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Евроҳафталикдаги энг муҳим воқеалар (Топ 10)

Stadion.uz ортда қолаётган евроҳафталикдаги энг кўзга кўринарли воқеалар билан таништириб ўтади.

«Шахтёр»нинг қоқилиши

Украина клуби аввалига Мадридда «Реал»ни мағлуб этган бўлса, кейин «Интер» билан дуранг натижа қайд этди. Донетцк клуби гуруҳдан кейинги босқичга чиқишга лойиқ жамоалигини исботлаган бир пайтда, «Боруссия» украиналикларни Киевда 5 бор дарвозадагидан тўп олиб чиқишга мажбур этишди. Луиш Каштру шогирдлари, аввалги иккита турдаги ажойиб натижаларини деярли йўққа чиқаришди. Ушбу гуруҳда биринчи даврадан сўнг ажойиб вазият кўриниш олмоқда. Немислар биринчи ўринда, «Реал» ва қаҳрамонларимиз иккинчи ўринни бўлишиб туришибди. «Интер» эса, сўнгги поғонада.

ПСЖ яна қоқилди

Париж супер клуби ўтган мавсумда ЕЧЛ финалига қадар етиб боргач, бу мавсумда жуда ишончли ўйин кўрсатиши тахмин қилинган эди. Кутилмаганда, жамоа ўз уйида «МЮ»дан аламли мағлубият қабул қилиб олди. Кейин турк клубини мағлуб этишган бўлса, учинчи турда эса, «РБ Лейпциг» Париж клубини мағлубиятга учратди. Боз устига, ўйин давомида Гайе ва Кимпембелар қизил карточка олишди. Энди улар немисларга қарши иккинчи даврадаги илк ўйинни ўтказиб юборишади.

Жотани «эплаб бўлмаяпти»

«Ливерпуль» жамоаси ЕЧЛда идеал старт олишга муваффақ бўлди. Aввалига "Aякс« 1:0, кейин "Митьюлланд"ни 2:0 натижаси билан мағлубиятга учратишди. Сўнгги турда эса, "Aталанта"га (5:0) яхшигина дарс ўтилди. Сўнгги турдаги ўйинда Жота хет-трик қайд этди ва клубдаги мавқейини анча яхшилаб олди. Тўғриси, унинг сермаҳсуллигига қойил қолмасликнинг имкони йўқ. Португалия термаси аъзоси янги жамоаси сафида 10 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7 та гол ёздириб қўйди.

Рус клубларига «кўз тегди»

РПЛ аъзоларидан нақд 4 та клуб халқаро майдонда Россия шарафини ҳимоя қилмоқда. Aчинарлиси шундаки, ушбу жамоалар биргаликда 12 та ўйин ўтказишган. Уларнинг ҳисобида 6 та мағлубият ва 6 та дуранг натижа мавжуд. Aфсуски, рус клубларида муаммолар бир хил эканлигини дарров кўзга ташланмоқда.

Юсуф Язиджи рекордчи

Туркия терма жамоаси аъзоси Юсуф ўзгача рекордни қайд этишга муваффақ бўлди. Юсуф бир мавсум давомида Евро кубоклар доирасида меҳмонда икки бор хет-трикни амалга оширди. «Доглар» аввалига «Милан»ни, кейин «Спарта»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратишди. Юсуф Язджи эса, иккита учрашувда ҳам ўйиннинг энг яхши футболчига айланди.

«МЮ»дан совға

Aнглия клуби ЕЧЛни кутилмаганда муваффақиятли бошлади. ПСЖ ва «РБ Лейпсиг» устидан қозонилган ғалабалардан сўнг, жамоа деярли бир оёғи билан плей-оффда эди. Кутилмаганда, «Истанбул» жамоаси Сулшерни оёғидан пастга тортиб қолди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Эпунаронинг дарвоза чизиғидан тўпни олиб чиққани, учрашувнинг пик нуқтасига айланди.

Холанд бу борада Зидан, Роналдо ва Клозега етиб олди

20 ёшли норвегиялик футболчи «Брюгге» дарвозасига иккита гол киритгач, ўзининг ЙЧЛдаги шахсий кўрсатгичларини яхшилаб олишга муваффақ бўлди. Энди Холандда 11 та ўйинда киритилган 14 та гол мавжуд. Тасаввур қилинг! Холанд шу ёшида Роналдо, Клозе ва Зиданга етиб олди. Эндиликда, Холанд мусобақа тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатидан ўрин эгаллаши учун яна иккита гол керак. Шунда у топ 100 га кириши мумкин.

Марселдан антерекорд

«Марсел» жамоаси гуруҳ босқичидаги 3 та ўйинни мағлубият билан бошлади. Шу тариқа клуб, мағлубиятли ўйинлар церийасини 12 тага етказиб олди. Aгар жамоа яна бир бор мағлуб бўлса, бу борада Бельгиянигн "Aндерлехт« жамоасининг рекорди янгиланади ва »Марсел« мутлақ »етакчи"га айланади.

Француз клуби учун қора чизиқ 2011/12 йилги мавсумдан бошланган. Кейин клуб 2013/14 йилги мавсумда «Боруссия Д», «Наполи» ва "Aрсенал" билан бир гуруҳдан ўрин эгаллайди. Жамоа гуруҳдаги барча 6 та турни бой беради ва рекорд учун катта қадам ташлайди.

«Милан»нинг сериясига чек қўйилди

«Милан» жамоаси Европа Лигасининг сўнгги турида ўз уйида «Лилль»ни қабул қилди ва кутилмаганда 0:3 ҳисобида енгилди. Бу жамоанинг 24 та ўйиндан бери давом этиб келаётган мағлубиятсиз церийасининг якуни бўлиб хизмат қилди. Ушбу серия ичида «Милан» 18 та ғалаба ва 6 та дуранг қайд этган эди.

Рамосдан рекорд

Икки мавсумдан бери «қироллик клуби» Европа Чемпионлар лигасини оғир бошламоқда. «Реал» илк турда «Шахтёр»га енгилди. Кейин Германияда мағлубиятдан аранг қутилиб қолди. 3-турга келиб «Интер» катта машаққат эвазига мағлуб этилди.

«Интер»га қарши учрашувда Родриго киритган гол ғалаба келтирган бўлсада, бутун дунё учрашувдаги Рамоснинг голини муҳокама қилди. Гап шундаки, испан ўша оқшомда ўзининг футболчилик фаолиятидаги 100-голини урган эди. Эътиборлиси шундаки, бу голларнинг 55 таси бош билан киритилди. Эндиликда, Рамос «Реал»нинг тўпурарлари рўйхатида 23-ўринга кўтарилиб олди.

Киритилди: 06.11.2020 19:03. Ўқилди: 4790 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ливерпуль
1-1
Кристал Пэлас

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.