Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Ливерпуль» футболчилари вақт капсуласи ичига нималар солишди

Stadion.uz «Ливерпуль» жамоаси футболчилари томонидан амалга оширилган ноодатий иш ҳақида фикр алмашади.

Халқаро ўйинлар сабабли пауза олган «Ливерпуль» вақтдан унумли фойдаланади. Жамоа бутун фаолияти давомида машғулотлар ўтказган «Мелвуд» 70 йил давомида фойдаланиш мақсадида турар жой қурилиш компанияларига сотиб юборилди. Клуб эса, Киркбидаги янги базага кўчиб ўтди.

«Ливерпуль» жамоаси футболчилари ва мураббийлар Киркбига кўчиб ўтгач, вақт капсуласини ерга кўмишди. Ушбу капсула ер остида 50 йил ётади. Ярим асрдан сўнг ушбу капсула очилади ва унинг ичидаги буюмлар янги авлод мухлисларига совға қилинади.

Бу капсула ичида нима бор эканлиги катта савол остида қолиши мумкин эди, бироқ клубнинг You Tube тармоғи вазиятга бир мунча ойдинлик киритиб ўтди. Ушбу каналда капсуланинг ичида нима бор эканлиги, янги авлодга қандай эсдалик совғалар мавжудлиги ҳақида кўрсатувни суратга олди.

Хўш, капсулада нималар мавжуд? Биринчилардан бўлиб Юрген Клопп келажак авлод учун ўз совғасини тақдим этди. Мураббий ўзи фойдаланувчи кўз ойнакни капсула ичига солди.

Шунингдек, Виржил Ван Дейк ўз бутсаларидан бирини совға тариқасида капсулага жойлаштирди. Шунингдек, ушбу капсуладан жамоа Мадридда ЕЧЛда зафар қучган либос ҳам ўрин эгаллади.

"AХA" компанияси мана бир неча йиллардан бери "Ливерпуль"нинг машғулотлардаги либосларида ўз брендини реклама қилиб келмоқда. Aйнан улар ҳам ўз фикрлари туширилган либосларни капсулга жойлаштиришди.

«Машғулотлар - ғалабанинг калити саналади. Биз "Ливерпуль"нинг машғулотлардаги либосларини етказиб берувчи ҳамкори эканлигимиздан фахрланамиз. Биз бу ҳамкорликни янги даражага олиб чиқишдан умидвормиз. Барча ғалабаларга майдон ташқарисидаги кўникмалар сабабли. Aниқ биламан, сизлар эплайсизлар!"

Шунингдек, бутун жамоа бўлиб тушилган умумий сурат ҳам капсуладан ўрин эгаллади. Ушбу суратда деярли барча «Ливерпул» академияси аъзолари ҳам акс этган. Шунингдек, 1 январь санасига қадар клуб сафида ишлаган ва чемпионлик учун ўз ҳиссаси қўшганлар номи туширилган либослар.

Шунингдек, капсуладан жой олган бошқа предметлар билан танишинг:

- Мухлислар томонидан жойланган шарф. Ушбу шарф 1906 йилдаги воқеаларни ўзида акс эттирган.

- Жамоанинг янги базаси харитасида ва чизмаси туширилган сурат.

- «Мелвуд»даги ҳаёт акс этган воқеаларни ўз ичига олган бадиий китоб.

- «Ливерпуль» клубининг аёллар жамоаси ҳам бу капсулага ўзидан нимадир қолдиришга урунди. Қизлар жамоасининг бош мураббийи - Вики Жепсон келажак авлод учун каттагина хат ёзди ва уни капсула ичига жойлади.

- Шунингдек, клуб эгаси Майкл Эдвардснинг видеомурожаати ҳам мавжуд. Ушбу инсон интервьюлардан қочиб юриши билан оммага машҳур. Унинг нималар ҳақида фикр билдирганини эса, энди 50 йилдан сўнггина билиб олишимиз мумкин.

- Энг таъсирлиси шундаки, келажак учун «Ливерпуль» афсоналари орасида Далглиш, Олдрижа ва Рашлар ҳам видео тайёрлашган. Уларнинг нималар ҳақида сўзлагани ҳам ҳозирча катта жумбоқ бўлиб турибди. 50 йилдан сўнг, жамоа ҳимоячи Тренд Aлександер Aрнолд уларнинг ёшига етган бўлади.

- Видеомурожаатлар орасида Юрген Клопп ва Жордан Ҳендерсоннинг айтган сўзлари кўпчиликнинг эътиборини тортди. Немис мутахассиси сўзлаган қайноқ нутқдан бир парча келтириб ўтамиз.

"2020 йил ўзгачалиги билан ажралиб туради. Биз AПЛда ғалаба қозондик. Бу ўзгача дақиқалар эди. Умид қиламанки, бу капсулани очганингизда биз бундан ҳам кўпроқ совринларни эгаси бўлган бўламиз, бироқ бир нарса доим абадий қолади! У ҳам бўлса, Youʼll Never Walk Alone"

Киритилди: 21.11.2020 01:14. Ўқилди: 3410 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ливерпуль
1-1
Кристал Пэлас

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.