Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Кучлиларни бирлаштирган ЖЧ ҳақида қизиқарли фактлар

Бугундан эътиборан, Қатар майдонларида клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бошланди. Биз сизларга мазкур мусобақа тарихи билан боғлиқ қизиқарли маълумотларни берамиз.

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) томонидан 2000-йилда ташкил қилинган. Мазкур мусобақа илк марта Бразилияда 2000-йил 5-январдан 14-январгача бўлиб ўтди. ФИФА 1997-йил 3-сентябрда Бразилияни мезбон давлат сифатида танлади, чунки тўққиз номзод орасида энг яхши таклиф деб топилди. 1999 йил 14 октябрда Рио-де-Жанейро шаҳридаги Копакабана саройида қуръа ташланди. Барча ўйинлар Рио-де-Жанейронинг "Эстадио-до-Маракана" ва Сан-Паулунинг "Эстадио-до-Морумби" майдонларида бўлиб ўтди. Саккизта жамоа икки гуруҳга бўлиниб, ўйин ўтказишган. Иккала гуруҳ ғолиблари ўзаро ўйин ўтказиб, ғолиб жамоа бош совринга эга чиққан. Клубларнинг иккитаси Жанубий Америкадан, иккитаси Европадан ва биттадан Шимолий Америка, Африка, Осиё ва Океаниядан. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг биринчи ўйини Сан-Паулу шаҳрида бўлиб ўтди ва унда Испаниянинг "Реал Мадрид" клуби Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" жамоаси устидан ғалаба қозонди. Франциялик футболчи Николас Анелка 21-дақиқада гол уриб, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати тарихидаги биринчи голни урган.

Кейинчалик, 2001-йилдан 2004-йилгача ФИФАнинг маркетинг бўйича ҳамкори "International Sport and Leisure" компаниясининг банкротга учраши сабабли ўтказилмади. Клублар ўртасидаги ЖЧ 2005 йилдан бери, ҳар йили ўтказилиб келинмоқда. Шу пайтгача Испания жамоалари 7 марта, Бразилия жамоалари 4 марта, Англия ва Италия жамоалари 2 мартадан қўлга киритган бўлса, Германиянинг "Бавария" жамоаси бир марта бош совринни қўлга киритган.

Турнирнинг амалдаги шакли тахминан икки ҳафта давомида маълум бир мезбон мамлакат ҳудудларида чемпионлик учун курашадиган етти жамоа курашади. ОФК Чемпионлар Лигаси (Осиё), CAF Чемпионлар Лигаси (Африка), КОНКАКАФ Чемпионлар Лигаси (Шимолий Америка), Либертадорес Кубоги (Жанубий Америка), Океания мамлакатлари орасидан бир жамоа, УEФА Чемпионлар Лигаси (Европа) ғолиблари ва мезбон мамлакат миллий чемпионати ғолиби қатнашади. Мезбон мамлакат миллий чемпионлари Океания чемпионларига қарши плей-офф баҳсларини ўтказадилар. Мазкур босқич ғолиби Осиё, Африка ва Шимолий Америка чемпионларига қарши чорак финалда қатнашади. Чорак финал ғолиблари финалга чиқиш учун ярим финалга чиққан Европа ва Жанубий Америка чемпионлари билан тўқнаш келишади.

Тарихда Испаниянинг "Реал Мадрид" жамоаси энг кўп ғалаба қозониш бўйича рекордчи бўлиб, мусобақада тўрт марта ғолиб чиқди. "Коринтианс" жамоаси мусобақа илк ғолиб жамоа ҳисобланади. Испания жамоалари ушбу мусобақада энг кўп ғалаба қозонган. Ушбу мамлакат жамоалари нақ етти марта ғолиб бўлишган. Амалдаги жаҳон чемпиони Англиянинг "Ливерпуль" жамоаси бўлиб, у 2019 йилги мусобақа финалида қўшимча вақтдан сўнг Бразилиянинг "Фламенго" жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 04.02.2021 20:43. Ўқилди: 3821 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

26.08.2025. АПЛ. 2-тур.
00:00
Ньюкасл
2-3
Ливерпуль

Навбатдаги учрашув

31.08.2025. АПЛ. 3-тур.
20:30
Ливерпуль
-:-
Арсенал
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.