Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўз академиясига содиқ қолиб, юлдузликка эришган футболчилар (Топ-10)

Футбол тарихида шундай футболчилар борки, маълум бир футбол жамоасининг академиясида футбол сир-асрорларини ўрганади. Агар, улар ўзини катта футболга тайёр эканлигини сезишса, бошқа футбол жамоаларини қидириб қолишади ва болалиги ўтган клубни тарк этишга мажбур бўлишади. Аммо замонавий футбол тарихида яна бир авлод вакиллари борки, улар ёшлар академиясини тугатгандан сўнг, ҳеч қайси жамоага бормаган, балки ўз жамоаси етакчиларидан бирига айланиб, юлдузлик даражасигача кўтарилган. Ҳозир биз сизларга худди шундай футболчилардан тузилган топ-10 рейтингимизни тақдим этамиз.

10. Жанлуижи Доннарумма

«Милан» жамоаси дарвозабони.


Доннарумма неча ёшда эканлигини тахмин қилинг. У 2015 - йилда Милан шаҳрининг асосий жамоасида дебютини амалга оширган ва бир оз вақтдан сўнг, «Милан»нингд асосий таркиб ўйинчисига айланиб олади. Демак, сиз уни айни пайтда неча ёшда деб ўйладингиз? 25 ёшдами? Ёки Балки, 26 ёшдадир? Аммо сиз ўйлаган рақамларнинг ҳаммаси нотўгри. Жанлуижи атиги 22 ёшда, лекин миланликлар жамоасига ёш бўлсада ёрдам бериб келмоқда. Доннарумма учун сўнги 5 йиллик давр жуда қийин кечган. Биринчидан, асосий таркибдаги ўз ўрнини йўқотиб қўймаслик учун доимий тарзда машғулотлар олиб борди. Италиялик дарвозабон «Милан» мураббийларини ишончини оқлаш унчалик осон бўлмаган. Иккинчидан, у Италия клуби билан соврин ютишдан қуруқ қолмоқда. Унга жуда кўп Европанинг топ жамоалари таклиф билан чиқишган, аммо Доннарумма ҳали-ҳанузгача «Милан» билан бирга. Агар, Италия жамоаси яна шонли тарихидаги натижаларини қайтара олиб, ўз натижаларини яхшилай олса, албатта Жанлуижи бу жамоада охиригача қолишига шубҳа йўқ. Лекин, айни пайтда унинг бошқа жамоага ўтиши ҳақидаги хабарлар матбуотда бот-бот такрорланиб турибди.


9. Эктор Беллерин

«Арсенал» жамоаси ҳимоячиси


Гарчи, Эктор футболчилик даврини Каталониянинг «Барселона» жамоасида бошлаган бўлса ҳам, аммо Лондоннинг «Арсенал» жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. Испаниялик футболчи 16 ёшида «кононирлар» сафига қўшилган бўлиб, ҳозиргача мазкур жамоа шарафини ҳимоя қилиб келади. Беллеринда нафақат қанот ҳимоячиси учун зарур бўлган барча хислатлари бор, балки ақлли ўйин кўрсатиш, етакчилик ва маъсулиятлилик кабо хислатларни ҳам ўзида намоён этган. Маҳоратали футболчи лондонликлар жамоасининг турли хил ёшдаги жамоалари таркибида ажойиб ўйинлар кўрсатган Кейинчалик жамоа футболчида ўйин амалиёти юқори бўлиши учун бир мавсум давомида «Уотфорд» жамоасига ижарага бериб юборади. 2013/14 - йилги мавсумда жамоага қайтиб келган иқтидор эгаси, «Арсенал»нинг қолган мавсумлари давомида асосий таркибда туша бошлайди. Беллерин ҳозирги пайтгача, Лондон жамоаси сафида 180 ўйинда майдонга тушиб, 8 марта гол уришга эришган. Қолаверса, 2016 - йилдан бери, Испания терма жамоасига чақирув олган, аммо миллий жамоада унинг жойида «Реал» футболчиси Дани Карвахал ўйнаганлиги сабабли, 3 мартагина майдонга тушиш насиб қилган.

8. Преснель Кимпембе

«ПСЖ» ҳимоячиси


Одатда, «ПСЖ» жамоаси ҳақида гап кетганда, катта пуллар эвазига трансферларни амалга оширадиган клуб кўз олдимизга келади. Аммо, парижликлар сафида ҳам, ўз академияси тарбияланувчиси тўп суради.
1995 - йилда таваллуд топган Преснель Кимпембе нафақат жуда иқтидорлилиги билангина ном қозонмай, балки ўзининг майдондаги етакчилиги билан ҳам ном қозонган.
Кимпембе 10 ёшида «ПСЖ» академиясига келиб қўшилган. Шундан бери, унинг ҳаёти мазкур жамоа билан боғланган. 2005 - йилдан, то 2014 - йилгача парижликларнинг ёшлар жамоаси сафида тўп тепган. 2014 - йилдан бери эса, мазкур жамоанинг асосий такибида майдонга тушиб келмоқда. Ҳозиргача, «ПСЖ» таркибида 105 учрашувда майдонга тушиб улгурди. Тажрибали ҳимоячи гарчи 2014 - йилда Конгонинг 20 ёшли футболчилари терма жамоаси сафига чақирув олган бўлсада, кейинчалик Франция байроғи остида майдонга тушишни бошлайди. 2018 - йилдан бери, Франция асосий терма жамоасидан чақирув олишни бошлаган футболчи, ҳозиргача 13та ўйинда майдонга тушиб улгурган. Қолаверса, 2018 - йилда Россия майдонларида бўлиб ўтган, Жаҳон чемпионати олтин медалларига эга чиқишга ҳам улгурган.


7. Маркус Рэшфорд

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси


Рэшфорд «Манчестер Юнайтед»нинг академиясининг тарихдаги энг яхши тарбияланувчиларидан биридир. Унинг илк марта «манкунианлар» дебют қилиши тасодифан рўй берган. Ўша пайтда манчестерликлар жамоаси Ван Гал қўл остида шуғулланарди ва жамоа шу пайтда жароҳатлар билан боғлиқ муаммоларга ўралашиб қолганди. Унинг дастлабки ўйини Европа Лигаси доирасидаги қарама-қаршиликка тўғри келган. «Мидтьюллан»га қарши учрашувда Маркус 90 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилади ва ўзини ҳар томонлама намойиш қилган. Решфорд ўша ўйинда иккита гол урганди. Кейин эса бир неча кундан сўнг, АПЛда «Арсенал»га қарши кечган ўйинда яна бир дубл қайд этади. Англиялик иқтидор ўшандан сўнг,
«Манчестер Юнайтед»нинг асосий футболчисига айланади.


6. Коке

«Атлетико Мадрид» ярим ҳимоячиси

Сўнгги бир неча йил ичида «Атлетико»да кўп нарса ўзгарди. Диего Годин ва Габи каби футболчилар фаолиятини якунлашди. Бош мураббий Диего Симеоненинг шон-шарафли йиллари «матрасчилар» ўзларининг жисмонан қудратли, йиртқич футбол услуби туфайли Ла Лигада ғалаба қозониб, икки марта Чемпионлар Лигаси финалига йўл олишди.

Бу каби ютуқларда «Атлетико»нинг 28 ёшли ярим ҳимоячи Кокенинг хизматлари жуда катта бўлган. Мазкур футболчи 8 ёшида жамоага келиб қўшилган бўлиб, ёшлигидан ўз иқтидорини намойиш этиб келган. Ҳозирги пайтада ҳам карерасининг энг юқори чўққисида ҳаракат қилаётган, Испаниялик ўйинчига, бошқа жамоалардан кўплаб таклифлар тушган, лекин «Атлетико»га содиқ қолган ҳолда жамоани тарк этишни хоҳламаган.
Коке «матрасчилар»нинг ёшлар жамоаси сафида, 2000 - йилдан, то 2008 - йилгача тўп суради. Асосий жамоага эса, 2009 - йилдан бошлаб туша бошлаган. Шу пайтгача футболчи «Атлетико» сафида 327 баҳсда майдонга тушиб, 35 марта рақиблар поспонини ранжитишга эришган.


5. Серхио Бускетс

«Барселона» ярим ҳимоячиси

 


Бускетс Каталония жамоасининг азалдан мухлиси бўлган. Чунки унинг отаси Карлес ҳам «Барса»да дарвозавон вазифасида тўп тепган. Аммо, у захира поспони ҳисобланган. Шунинг учун у ўғини ўзиданда буюк футболчи бўлишини хоҳлаган. Шу сабабли, Серхиони «кўк анорранглилар» академиясига боришини таъминлайди.
Педро ва Бускетс биргаликда мазкур клуб академиясининг истиқболли битирувчиларидан деб ҳисобланмаган, аммо «Барса»нинг собиқ устози Пеп Гвардиола 2008 - йилда академиядан ушбу футболчиларни асосий жамоага таклиф қилади. Кейинчалик, мазкур ўйинчини «Барса»нинг асосий фигураларидан бирига айланишини ҳеч ким кутмаганди.


4. Ҳарри Кейн

«Тоттенхем» ҳужумчиси

Бускетс сингари Кейнга ҳам ёшлигида жуда кам ишонч билдиришган. . «Тоттенхэм»нинг асосий жамоасига қабул қилинишидан аввал, у «Лестер», «Норвич», «Миллуол» ва «Лейтон Ориент» каби жамоаларда бир неча мавсум давомида ижарада тўп сурган. Лондон жамоаси унга қанчалик ишонч билдирмаса ҳам, лекин болалиги ўтган жамоага содиқ қолишда давом этган. Агар, ўша пайтда Кейнни қачондир Англия терма жамоасининг келажакдаги сардори, қолаверса қайсидир Жаҳон чемпионатининг тўпурари бўлади дейишса, ҳеч ким ишонмасди. Аммо Ҳарри буларнинг барчасини амалга оширишга эришди.
У «шпорлар» асосий таркибига киргандан сўнг, у ҳеч қачон гол уришни тўхтатмади ва ҳозирда «Тоттенхем» таркибидаги голлари сони 200тага яқинлашиб қолган.


3. Трент Александр-Арнольд

«Ливерпул» ҳимоячиси

 


Александр-Арнольд ҳозирда атиги 22 ёшда, лекин «Ливерпул»нинг ўнг қанот ҳимоя қўрғонининг асосий қўриқчиси ҳисобланади. Лекин у бу даражага етишигача анча қийинчиликларни бошидан ўтказган. 2004 - йилдан, то 2016 - йилгача «қизиллар» академиясида футбол сир-асрорларини ўрганган. 2016 - йилга келиб, Юрген Клопп мазкур футболчининг ҳаракатларидан, унинг иқтидорни пайқаб қолади ва асосий жамоага таклиф қилади. Шундан сўнг захирадан тушиб, ўзини кўрсатади ва ҳозир немис мутахасисининг ишонган футболчиси ҳисобланади. Трентга Европанинг топ жамоаларидан жуда кўп таклифлар бўлмоқда, аммо у ёшлиги ўтган жамоадан кетмоқчи эмас.

2. Томас Мюллер

«Бавария» ҳужумчиси


Фаолиятида тезда ўсиш бўлган футболчи сифатида Мюллерни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Чунки немис футболчиси 2009/10 - йилги мавсумгача «Бавария»нинг асосий жамоасида 4 мартагина майдонга тушган футболчи эди. Аммо кейинги мавсумда тўпурарлар қаторида бўлган, бир неча ойлардан сўнг эса, Олтин тўпга даъвогар футболчига айланган. «Бавария» Беккенбаур, Филипп Лам, Ули Хёнес каби буюк ўйинчиларни академиясида тарбиялаган. Томасни ҳам шу футболчилар қаторига қўшиш мумкин. 2007 - йилдан бери Германиянинг энг яхши жамоасида тўп суриб келаётган ўйинчи, ҳозиргача 370 учрашувда майдонга тушиб, 128 голни ҳисобига ёздириб қўйган.
Немис футболчисига қарата «бошқа кучлироқ жамоага ўтишни истамайсиз?» деган саволга. «Ахир ўзи энг буюк жамоада тўп тепаманку.» деб жавоб берган.


1. Месси

«Барселона» ҳужумчиси

 


2000 - йилда 13 ёшли кичкина болакай «Барселона» жамоаси академиясида пайдо бўлади. Орадан йигирма йил ўтиб эса, ушбу ўйинчи жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бирига айланишини ҳеч ким кутмаганди. Каталония жамоаси Аргентинадан олиб келинган Лео академия таркибида жуда кўп қийинчиликларни босиб ўтган.
Месси қанчалик буюк бўлса ҳам, ўзни шу даражагача етказган жамоани ҳалигача тарк этмади. У жамоа билан жуда кўп совринларни қўлга киритди. Индивидуал совринлар ютишда ҳам энг яхшиларидан бири ҳисобланади. Аргентиналикни бу даражагача етиб келишига, албатта «Барселона»нинг хизматлари жуда катта.

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

Киритилди: 04.03.2021 08:00. Ўқилди: 8471 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ливерпуль
2-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.