Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Англияда немисча футбол, ёхуд "Ливерпул" ва "Челси" қарама-қаршилиги

Бугун, Аглия Премер Лигаси 29 - тури доирасидаги, энг марказий учрашувлардан бири ҳисобланган «Ливерпул» ва «Челси» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Турнир жадвалида кетма-кет жойлашган мазкур жамоалар ўртасидаги қарама - қаршиликни қизиқарли ўтишига ҳеч ҳам шубҳа йўқ. Чунки, охирги пайтларда бироз ўйини чиқмаётган Клопп шогирдлари ва жамоа бошқарувига яқинда келган Тухел тўқнашувининг атрофида етарлича гаплашсак бўлади. АПЛнинг сўнги учрашувларида кетма-кет мағлубият аламини тотиб кўрган «мерсисайдлар» жадвалда анча пастга тушиб кетишди. Ҳозирга келиб, «Ливерпул» 43 очко билан 6-поғонадан жой олишган. «Челси» эса 44 очко жамғариб, рақибидан битта олдиндаги ўринда жойлашган. Ўтган турда «Челси» ўз майдонида Оле-Гуннарнинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси билан билан дуранг ўйнади. Клопп шогирдлари эса «Шеффилд Юнайтед» майдонига сафар уюштириб, 2:0 ҳисобида ғалаба билан ортга қайтишди ва кучли учликка кириш имкониятини сақлаб қолди. Биз ҳозир сизларга мазкур жамоа атрофида юз берган янгиликлар, учрашув аввалидаги йўқотишлар ва эҳтимолий таркиб ҳақидаги қисқача превюни тақдим этамиз.

«Ливерпул»


Ҳозирги пайтда, «Ливерпул» аҳволи яхши эмас. жамоа ўз уйида кечган учрашувларда ҳам, сафардаги учрашувларда ҳам анча омадсиз ўйин кўрсатмоқда. Клопп шогирдлари ўз майдонида кечган охирги 3 учрашувнинг барчасида мағлуб бўлишган бўлса, «Энфилд»да кечган сўнги 6 учрашувдан бери ғалаба қозонолмаяпти. Жамоанинг бу каби ишончсиз ўйинларини, мухлислар жамоа таркибидаги йўқотишларга боғлашмоқда, лекин етакчи бўлмаган жамоаларга ҳам қарши ўйинларда ҳам очко йўқотиши кўпчилик мутахасисларни ўйлантириб қўяди. Бу каби серияни бугун тугата оладими?
Ҳозирги пайтдаги «Челси» ғалаба қозониш учун, улар истаган рақиб эмас. Айниқса, «Энфилд»даги «Ливерпул», ҳатто «Вест Бром»ни ҳам мағлуб эта олмаган. Бу ҳолат эса жамоа руҳиятига жиддий таъсир ўтказиши мумкин. Таркиб борасидаги йўқотишлар «Ливерпул»да ҳали ҳам талайгина. Яқинда Жордан Хендерсон ҳам «Ливерпул»нинг эски жароҳатлар рўйхатига қўшилди. Қолаверса, «Шеффилд»га қарши учрашувда Алиссон ҳам майдонга туша олмади. Лекин, бразилияликда жароҳат билан боғлиқ муаммо йўқ. Яқинда унинг отаси вафот этди. Шу сабабдан, Алиссон ўтган турдаги учрашувда майдонга туша олмади. Албатта, ҳозирда унда руҳий ҳолат яхши эмасдир, лекин ҳозирги пайтда бразилиялик ҳам майдонга тушмаса, Клоппнинг аҳволи янада оғирлашади. Кеча чиққан маълумотларга кўра, бугунги учрашувда бразилиялик дарвозабон майдонга тушиш эҳтимоли бор.
Декабрдан бери, жамоасига ёрдам беролмаётган Диого Жота «аристократлар»га қарши учрашувда майдонда кўриниш бериши кутилганди, лекин Клоппнинг сўзларига кўра, ҳозирда Жотада ошқозон билан боғлиқ муаммо мавжуд. Шу сабабдан мазкур қарама-қаршиликни ўтказиб юборади.
Бундан ташқари, Фабинонинг ҳам қайтиши кутилмоқда, у мушак жароҳати туфайли сўнгги етти учрашувдан бери майдонга туша олмаяпти. Шунингдек, Ван Дейк, Жо Гомес ва Жоэл Матип ҳам «Челси» билан бўладдиган ўйинда майдонга тушмайди.

«Челси»


«Челси» бу йилги мавсумда, деярли ҳар сафардаги учрашувда гол уриб келмоқда. Жамоага Томас Тухел келгандан сўнг, «Челси»да бир баъзи чизиқлар яхшиланди. Хусусан, ҳимоядаги камчиликлар бироз камайгандек. Ҳужум чизиғига келадиган бўлсак, Тухел шогирдлари анча барқарор ўйинлар намойиш этишмоқда. Лондонликлар жамоаси немис мутахасиси қўл остида тўққизта ўйин ўтказган бўлса, шундан 6тасида ғалаба қозонишга эришди. Қолаверса, ўтказган учрашувларнинг 5 мартаси сафарда ўтганини ҳам ҳисобга олиш керак. Қизиқ томони шундаки, сафарда ўтган учрашувларнинг барчасида Тухел жамоаси гол уришга эришишди. Ҳозирга қадар, «Тоттенхэм» ва ЕЧЛдаги «Атлетико» устидан ғалаба қозонгани, жамоада сезиларли ўзгаришлар бўлганини билдиради.
«Челси» Англия Премер-лигасидаги «Ливерпул»га қарши кечган «Энфилд»даги сўнгги ўнта ўйиннинг, саккизтасида мунтазам равишда гол уришга эришган. Аммо, ўша баҳсларнинг 2 мартагинасида ғалаба қозонишга эришган. Лондонликлар ҳозирги ҳимоясининг кучлилиги ва сафарда гол уриш имкониятлари юқорилигини ҳисобга олган ҳолда, савол туғилади: узоқ кутилган «Ливерпул» устидан меҳмонда ғалаба қозониш вақти етдимикан?
Бугунги баҳс аввалида, лондонликлар таркибида айтарли йўқотишлар йўқ. Фақатгина Темми Абрахам ва ҳимоячи Тиаго Силва мазкур баҳсда қатнашиши сўроқ остида бўлиб турибди.

Эҳтимолий таркиблар


«Ливерпул» (4-3-3): Алиссон, Робертсон, Фабинио, Кабак, Арнолд, Алкантара, Вейналдум, Жонс Кертис, Мане, Фирмоно, Салаҳ


«Челси» (3-4-2-1): Менди, Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер, Жеймс Рис, Ковачич, Канте, Алонсо, Маунт, Хаверц, Вернер.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, бугунги учрашув ниҳоятда қизиқарли кечишига шубҳа йўқ. Чунки, жароҳатлар муаммосидан қутулаётган «Ливерпул», ўз ўйинини тиклаган «Челси»га қарши майдонга тушушади. «Энфилд»да кечадиган мазкур баҳс, Тошкент вақти билан тунги соат 01:15да бошланади.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

Киритилди: 04.03.2021 19:43. Ўқилди: 3735 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ливерпуль
2-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.