Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Аламзада «буқалар» бир оёқда илиниб турган «Ливерпул»ни Англияга равона қилиб юбора оладими?

Бугун Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб баҳсларидан бири Будапештдаги «Пушкаш» аренада бўлиб ўтади. «Ливерпуль» ва «Лейпциг» орадан кўп ҳам ўтмай яна ушбу ўйингоҳга қайтишди. Бу сафар номинал мезбон мақомини энди меррсисайдликлар олишади.

Ливерпуль

Биринчи учрашувдаги ишончли ғалаба (2:0) «Ливерпул»га бу баҳсда катта устунлик тақдим этиши турган гап. Жамоа айни дам АПЛда боши берк кўчаларга кириб қолган. Бироқ, Клопп халқаро майдонларда қандай ўйнаш кераклигини жуда яхши билади. 2:0 ҳисобидаги натижанинг ўзи ҳам камида инглиз клубини кейинги босқичда бир оёғи билан турганлигини англатмоқда. Статистик жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак ҳам «Ливерпуль» ЕЧЛ плей-офф учрашувлари доирасидаги ўзи ғалаба қозонган сафар баҳсларини кейинчалик бой бермаган.

Шунингдек, жамоа немис клубларига қарши ўз майдонида охирги 20 та ўйиндан ҳеч борини ютказмаган, тўплар нисбати ҳам мезбонларнинг анча йирик устунлигини ифодалаб турибди - 52:9. Бироқ танганинг иккинчи томони бўлганидек, «Ливерпуль» сўнгги пайтларда ўз уй учрашувларида умуман ўзига ўхшамаяпти. Жамоа жорий йил ҳисобидан «Энфилд»да ҳали бирор марта ҳам ғалаба қозона олмади. Охирги олти баҳснинг барчаси «қизиллар» учун мағлубият билан якунига етган. Бу эса клубнинг 129 йиллик тарихидаги энг ёмон кўрсаткичи ҳисобланади. Табиийки, «Энфилд»дан атиги 1300 миль атрофидаги масофада жойлашган Будапештдаги учрашув Клопп шогирдларининг оёғидан тортиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Шунингдек, жамоа «Ман Сити»ни 4:1 ҳисобида енгганидан бери ҳали ўз майдонида бурорта ҳам гол ура олмаяпти.

Ҳозирда «Ливерпул»нинг ички муҳитида аламздалик кайфияти ҳукм сурмоқда. Жароҳатдаги кўп сонли етакчилардан тортиб  Клоппнинг Салоҳ билан кечаётган салбий муносабатларигача барчаси худдики юзага келган бақувват империянинг парчаланаётаганини билдираётгандек. Мухлислар ва раҳбарият томонидан ҳам мураббийлар штабига жуда кескин танқидий тошлар ёғилмоқда. Германиялик мутахассис жамаони энг пик формасига олиб чиққанидан сўнг энди унинг емирилиши ҳам шунга монанд аянчли тус оляпти. Муваффақиятли мавсумлари давомида деярли бир хил оптимал таркибни майдонга ташлайверган Клопп энди турли захира вариантларига эҳтиёж сезганида анча қийналаётгани кўриняпти. У мана шу футболчилардан ҳам юқори даражадаги профессионалликни кутади ва ушбу жараённинг тўла шаклланиб олиш пайти  мавсумнинг энг қизғин палласига тўғри келиб қолгани ҳам учрашувга бўлган қизиқишни орттириши шубҳасиз. Зеро, қайсидир маънода Клопп учун ҳам ЕЧЛдан бошқа ягона нажот қолмаган.

Тахминий таркиб:  Алиссон — Робертсон, Фабиньо, Филлипс, Александр-Арнолд — Джонс, Тиаго, Вейналдум — Мане, Салах, Жота.

Йўқотишлар:  Хендерсон, Ван Дейк, Гомес, Матип, Фирмино.

 

«Лейпциг»

\

«Ливерпуль» билан солиштирганда «Лейпциг»да вазият анча яхши тусда кетяпти. Жамоа Будапештдаги мағлубиятдан сўнг жами 4 та ўйин ўтказган бўлса уларнинг барчасини ғалаба билан якунлади. Айни дам турнир жадавалида Нагельсманн шогирдларини пешқадам «Бавария» билан атиги 2 очколик фарқ ажтатиб турибди. Бундан ташқари клуб яқинда мамлакат кубоги ярим финал йўлланмасига ҳам эга чиқди. Буларнинг барчаси албатта жамоада ёш ва талабчан мураббийнинг имзосини кўрсатиб туради.

Ўзи умуман «Лейпциг»ни бир қанча танқидларга қарамай ўтган йилги формасини ҳалиям стабил ушлаб келмоқда деб бемалол айтиш мумкин. Чемпионлар лигасида бу клуб билан ортиқча ҳазиллашиб бўлмаслигини ўтган йили «Атлетико» мисолида кўрган эдик. Ҳозирги пайтга келиб ҳисоб қандай кўринишда бўлмасин «Легпциг» - бу барибир ўтган мавсумнинг амалдаги яримфиналчиси. Бошқа томондан эса юқорида таъкидлаганимиздек, бу сафар «Ливерпул»нинг энди йўқотадиган нарсаси қолмаган. Уларнинг келаси мавсумдан ушбу мусобақада иштирок этишига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Мана шу факторлардан келиб чиқиб ҳам бу босқич балки «қизиллар» учун сўнгги нажот илинжи ҳам бўлиб қолиши мумкин.

Тахминий таркиб:  Гулачи — Мукиеле, Упамекано, Клостерманн — Анхелиньо, Ольмо, Кампль, Забитцер, Адамс — Серлот, Нкунку.

Йўқотишлар: Собослаи, Лаймер, Орбан.

 

 

Киритилди: 10.03.2021 23:51. Ўқилди: 2709 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

21.09.2024. АПЛ. 5-тур.
19:00
Ливерпуль
3-0
Борнмут

Навбатдаги учрашув

28.09.2024. АПЛ. 6-тур.
21:30
Вулверхэмптон
-:-
Ливерпуль
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.