Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Қутурган «бўрилар» «Молинью»да жонсиз «Ливерпул»ни бўғизлашга шай (превю)

Бугун Англия Премьер-лигаси 28 тур учрашувларига якун ясалади. Турнинг сўнгги баҳсида мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Ливерпуль» «Молинью» ўйингоҳида «Вулверхемптон» меҳмони бўлади. Бу ердан ўйинолди эътиборга молик жиҳатлар ва турнир жадвалига доир баъзи бир принципиал ҳолатларни бемалол топиш мумкин.

«Ливерпуль»

«Қизиллар» учун мавсумнинг иккинчи қисми росмана қўрқинчли тушга айланиб кетди. «Энфилд»да доим даҳшатли армияга айланадиган жамоани бугунга келиб аутсайдер клублар ҳам осонлик билан таслим этмоқда. Дарҳақиқат, айни пайтга келиб жамоада анчайин салбий муҳит юзага келган. Асосий таркиб етакчиларининг кетма-кет олаётган жароҳатидан ташқари клуб лидерларининг ҳам бош мураббий билан муносабатлари яхши эмас. Жамоа тўпурари Муҳаммад Салоҳ Клопп билан узоқ муддат давом этиб келаётган келишмовчиликларига барҳам бера олмаяпти.

Камига, Миср терма жамоаси мураббийлар штаби мамлакат етакчсини яқинлашаётган катта мундиаллар олдидан нима қилиб бўлса ҳам йиғинга жалб қилмоқчи. Клопп эса «чўкаётган» «Ливерпуль» устунини табиийки, қўйиб юбормоқчи эмас. Шу тариқа муаммолар кетидан пайдо бўлаётган муаммолар жамоани ич-ичидан емириб бормоқда. Немис мутахассиси эса яратган «машинаси»нинг сочилиб кетган деталларини мисқоллаб йиғиб олиш йўлларини изламоқда. Бироқ назаримизда, бунга энди бироз кечроқ. Мавсум якунланишига 10 та тур қолган бир пайтда Клоппга Германия миллий терма жаоаси бош мураббийлиги учун ҳам таклифлар келиб тушган. Усиз ҳам хаёллари жуда кўп чалғиётган мутахассис жамоасини кучли тўртликка қайтариши учун ҳали анча тер тўкишига тўғри келади. Бу йўлда эса бугун «Ливерпул»нинг олдида анчайин жиддий рақиб пайдо бўлган.

Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйинида мухлислар «Энфилд»даги йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабага гувоҳ бўлишган эди. 2000 ишқибоз кўз ўнгида ҳаракат қилган «Ливерпуль» муҳим 3 очкодан сўнг турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олгани кўпчиликнинг эсида бўлса керак. Бугун эса ўша муҳташам «Энфилд»га томошабинлар кира олмайди. Сабаби баррчага маълум! Жамоа эса бу ерга охирги 7 баҳснинг 6 тасини бой берган ҳолда етиб келмоқда. Мусобақа пешқадами «Ман Сити» билан очколар эса оз ҳам эмас кўп ҳам эмас нақ 25 тани ташкил этади. Кўриб турганингиздек, биринчи учрашув билан ҳозиргисининг ўртасида осмон ва ерчалик тафовут юзага келган. Ўз навбатида мақсадлар ҳам ўзгарган. Энди клуб биринчилик учун эмас, балки кучли тўртликдан жой олиш учун ҳаракат олиб боради. Дарҳақиқат, «Ливерпуль» мавсумнинг иккинчи қисмида бутунлай бошқа жамоага айланиб олгандек таассурот уйғотмоқда.

Жамоа февраль ойидан буён максимум 21 очколик тизимдан атиги 3 очко жамғарди холос. «Энфилд»даги қора натижаларни айтмаса ҳам бўлади. Бу вақт оралиғида бутун Премьер-лига жамоалари орасида «Ливерпуль» фақатгина «Вест Бромвич»дан кўпроқ гол уришни уддалади. Ҳимоя чизиғида содир бўлаётган кетма-кет тартибсизликлар жамоанинг ҳужумдаги стабиллигини ёпиб қўяяпти. Умумий статистикага тўхталадиган бўлсак, «Ливерпуль» жорий мавсум жами 9 та учрашувда имкониятни бой бериб қўйди. Улардан 6 таси уй баҳсларида содир бўлган. Йил бошидан ҳисобланганда 8 та, февралдан ҳисобланганда эса бу сонлар 6 тани ташкил этади. Кўриб турганингиздек, жамоанинг натижалари ойдан ойга салбий тус олиб бормоқда. Бу 2015-16 йилларда қайд этилган антирекорднинг такрорланганини билдиради. Ҳозирда клубни ЕЧЛ учун йўлланма берадиган ўринлардан 7 очко ажратиб турибди. Назарий ва амалий жиҳатлардан ҳам ҳали «қизиллар»да имконият етарлича мавжуд. Шу ўринда қайд этиш керак, «Ливерпул»нинг «Вулвз»га қарши сафар ўйинларидаги статискаси анча яхши. Жамоа «Молинью»да 1981 йилдан бери мағлубиятга учрамай келади. Бу «бўрилар» тарихидаги энг узун мағлубиятли серия ҳисобланиб бугун Нуну ушбу қора анъанага барҳам бериши мумкин. Шунингдек, майдон эгаларида 3 та ўйинлик ғалабасиз серия ҳам мавжуд. Демак, бугунги баҳсда «Ливерпул»ни тиргаб турувчи омиллар ҳам йўқ эмас экан.

Тахминий таркиб: (4-3-3): Алиссон – Робертсон, Хендерсон, Александр-Арнольд, Филлипс – Алькантара, Вейналдум, Окслейд-Чемберлейн – Салах, Мане, Фирмино

Қатнаша олмайди: Ван Дейк, Гомез, Хендерсон, Матип

Вулверхемптон

«Бўрилар»нинг кетма-кет 3 та ўйиндан буён мағлубиятга учраб келаётгани ҳақида юқорида таъкидлаб ўтдик. Бироқ жамоанинг жорий йилги натижалари ўтган йилгисидан анча яхшироқ кечмоқда. «Бўрилар» «Ман Сити»га мағлуб бўлишларидан олдин кетма-кет 7 та сафар ўйинида ютказишмаган. Бунинг устига февралда қайд этилган кўрсаткичлар фоизи ҳисобидан ҳам Санту шогирдлари «Ливерпул»дан яхшироқ натижаларга эга. Бу вақт оралиғида жамоа 12 очко тўплашга муваффақ бўлди (солиштириш учун бу кўрсаткич «қизиллар»да учтани ташкил этади).

Ушбу жаарён ҳам албатта жамоа ўйинида ойдан ойга ўсиш кузатилганини билдиради. «Вулвз»га ушбу учрашув олдидан мотивация бериб турувчи омиллар талайгина. Ававало, жамоа тақвимга кўра бундан олдинги 3 та баҳсни сафарда ўтказишига тўғри келди ва 3 та мағлубият. Қизиқ томони, клуб жорий йил ҳисобидан ҳали бирор марта кетма-кет иккита уй учрашувида ғалаба қозона олмади. Бу кўрсаткич ўтган мавсумда бир мартагина такрорланган. Хўш, қора анъанага барҳам бериладими? «Молинью»га қутурган ҳолда ташриф буюрган «бўрилар»нинг навбатдаги ўлжаси жонсиз «Ливерпуль» бўлармикин?

Тахминий таркиб: (3-4-3): Патрисиу – Боли, Коуди, Килман – Сайсс, Семеду, Р. Невеш, Моутиньо – Силва, Траоре, Нету

Қатнаша олмайди: Хименес, Марсаль, Поденсе

Киритилди: 15.03.2021 23:46. Ўқилди: 2822 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ливерпуль
2-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.