Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Реал Мадрид", "Барселона" ва "Бавария". Ёхуд ўтган мавсумда энг кўп гол киритган жамоа қайсилигини биласизми?

2020 йил якунланганига анча бўлди, аммо кўп ОАВ ҳамон ўтган йилдаги мавсумни сарҳисоб қилишда давом этмоқда. Биз ҳам шу муносабат билан статистик маълумотларни беришда давом этамиз. Ҳозир эса 2020 йилдаги мавсумда қайси жамоа энг кўп тўп киритганлиги ҳақида суҳбатлашамиз.

10. Реал Мадрид (91 гол)

Зиданда кўплаб ҳужумчи вариантлари бўлганлиги туфайли "Реал Мадрид" деярли ҳар мавсумда 100тадан кўпроқ гол уриб келарди. Ўтган мавсумда "қаймоқранглилар" Ла Лига чемпионлигини қўлга киритди, аммо ҳужумдаги фаоллиги натижасида эмас, балки ҳимоядаги тартибли ўйини туфайли.
Ўтган мавсумда Мадрид жамоасининг ҳужумчилари унчалик фаол тарзда ўтказмади. "Реал"нинг миллион евролик ҳужум чизиғи 2020 йилда барча турнирларда бор-йўғи 91та гол уришга эришди.

9. Ювентус (94 гол)

Рўйхатимизда А сериянинг учта вакили қатнашган бўлиб, улардан бири ўтган мавсумда Скудеттони қўлга киритган Туриннинг "Ювентус" жамоаси ҳисобланади. Гарчи, Пирло шогирдлари А Серия ғолиблигини қўлга киритган бўлса-да, гол уриш бобида бироз оқсаган эди. Туринликлар сўнги ўн йилликдан бери Италияда ўз ҳукмронлигини қилмоқда. "Кекса синёра" ҳар доим ўтиб бўлмас ҳимояси билан мақтана олган, аммо сўнгги пайтларда "Юве"нинг ҳужуми ҳам анчайин кучаймоқда. Зеро, Криштиану Роналду жамоа таркибида бўлгандан сўнг кўплаб голлар киритилиши тайин.
Ўтган мавсумда "Ювентус" 94та гол киритган бўлиб, ҳозирги жадвалимизнинг 9-поғонасидан жой олди. Ўша голларнинг 33тасини айнан 36 ёшли португалиялик футболчи киритганини ҳам айтиб ўтишимиз лозим.

8. "Боруссия Д" (94 та гол)

"Арилар" ҳали ҳам "Бавария"нинг Бундеслигадаги ғалабали юришига қарши чиқишга қодир, аммо ушбу мавсумда буни бажариш деярли имконсиз. "Боруссия" жамоаси азалдан жуда жозибали ва турли хил ҳужумлар уюштириб келган. Сўнгги мавсумда ҳам немис клуби бир мунча вақт давомида Бундеслига жадвалида етакчилар қаторида юрди, аммо улар Мюнхен жамоасининг Германиядаги гегемонлигига чек қўёлмади.
Шунга қарамай, Дортмунд жамоаси йил давомида ўтган мавсум Испания чемпиони "Реал Мадрид" кўпроқ ва Италия "қироли" "Ювентус" билан бир хил кўринишда гол киритишни уддалаган. "Боруссия Д" 2020 йилда 94 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилишни уддалаган.

7. "Ливерпуль" (99 та гол)

"Ливерпуль" сўнгги икки йил ичида ўз тарихидаги энг яхши даврлардан бирини ўтказди. 1970-80-йиллардан буён Англия чемпионатида "қизиллар" бундай устун мавқеига эга эмас эди.

Европанинг кучли бешлик чемпионатининг барча амалдаги чемпионлари ушбу рўйхатимиздан жой олган ва урилган голлар клубга мусобақада ғалаба қозонишига ёрдам беришган. Мане Салаҳ ва Фирмино каби ҳужумчи юлдузлардан ташкил топган ҳужум учлигига кўплаб гранд жамоалар ҳавас қилиши тайин. "Ливерпуль" жамоаси эса, худди шу жуфтликка эга клуб ҳисобланади.
Гарчи сўнгги мавсумда Клопп шогирдлари лигада энг кўп гол урган жамоага айлана олмаган бўлсалар-да, "қизиллар" аъзолари доимо АПЛ тўпурарлари қаторидан жой олган. 2020 йилда "Ливерпуль" барча мусобақалар доирасида 99та гол уришни уддалаган.

6. "Барселона" (99 та гол)

Ўтган йил каталония гранд жамоаси учун ғалабали йил эмас эди. 2020 йилда "Барса" битта ҳам совринни қўлга кирита олмади, шунингдек, ўзларининг бир нечта юлдузларини қўйиб юборишга ҳам мажбур бўлди. Ҳаммаси Коронавирус эпидемияси ва жиддий молиявий қийинчиликлар ортидан келиб чиқди. Шунга қарамай, "кўк-анорранглилар" 2019/20 йилги мавсумда лигада энг кўп тўп киритиб, Мадриднинг "Реал" жамоасини 8та тўп фарқи билан ортда қолдиришни уддалади. Жорий мавсумда каталонияликларнинг ҳужум чизиғи биринчи ўринда турибди. Бугунги кунга қадар Куман шогирдлари 67та гол билан Ла Лигадаги энг яхши натижани қайд этиб туришибди. Ўтган йили Чемпионлар Лигасида "Бавария"га қарши ўйиндаги (8:2) муваффақиятсизлик ва ушбу мавсумдаги "ПСЖ"дан учралган мағлубият (5:2) мутлақо тушунарсиз бўлган, аммо "Барса" ҳали ҳам ҳужумда ажойиб натижа кўрсатмоқда ва буни ўтган йилда барча мусобақаларда киритган 99​​та голи буни исботлайди.

5. Аталанта (103та гол)

"Аталанта" сўнгги йиллардаги А Сериянинг энг ажойиб жамоаларидан бирига айланди. Бергамоликлар ўзларининг жозибали ҳужум услуби ва ажойиб прессинглари туфайли ўзининг кўплаб мухлисларни топди дейиш мумкин. Ўтган мавсумда ҳам Бергамо клуби А Серияда кучлилар қаторидан жой олди. Гасперини жамоасини Европа Чемпионлар Лигасида ҳам яхши натижалар кўрсатиб, мавсумнинг кашфиёти бўлди дейиш мумкин.
"Аталанта" 2020 йилда 103та гол уриб, Италия чемпионатидаги энг кўп гол урган иккинчи жамоага айланди. Яхши мураббий, яхши жамоа, ажойиб чемпионат.

4. "Интер" (108 та гол)

Миланнинг "Интер" клуби Антонио Конте бошчилигида ажойиб ўйнамоқда. Италиялик мураббий устози орасида ҳужумкорлик менталитетни шакллантирди ва 3-5-2 тактик схемасидан жуда самарали тарзда фойдаланди. Шу билан бирга, Конте олдинга силжиш ва футболчилар орасидаги зичликни сақлаш орқали футболчилар ўртасида яқинликни тақдим этди.
"Интер" клуб 2010 йилдан бери унвонларни қўлга кирита олмай келмоқда, аммо август ойида Европа Лигаси кубогини ютишига жуда яқин келган эди. Лекин, бахтга қарши "нерадзуррилар" финалда "Севилья" қаршилигини синдира олмади. Миланликлар ҳужумида Мартинес ва Лукаку қиёфасидаги ажойиб жуфтлик ўйнамоқда. Айни пайтда "Интер" А Серия жадвалида 1-ўринда кетмоқда ва Скудетто олтин медаллари учун жиддий кураш олиб бормоқда.
2020 йилда "нерадзуррилар" барча мусобақалар доирасида 108 гол урди ва ўтган мавсумдаги энг самарали Италия жамоасига айланди.

3. "Манчестер Сити" (112 гол)

"Манчестер Сити" сўнгги мавсумларда голлар нисбати бўйича энг сермаҳсул жамоалардан бири бўлмоқда. "Шаҳарликлар" 2016/17 йилги мавсумда 106 марта гол уриб, Премер-лиганинг энг кўп гол урган жамоасига айланганди. Умуман олганда, Гвардиола шогирдлари сўнги бир неча мавсумлардан бери Англияда анча сермаҳсул ҳаракат қилиб келмоқда. Жорий мавсумда ҳам АПЛ доирасида 66 гол киритиб, жамоалар орасида энг яхши натижани қайд этмоқда. Гвардиоланинг тактикаси деярли ҳар қандай Европа жамоалари ҳимоясини қўрқитишга қодир. Аммо, "шаҳарликлар"нинг Чемпионлар Лигасида омади келмаяпти. Эҳтимол, "Манчестер Сити" жамоаси мазкур мусобақада ушбу мавсумда ғалаба қозонар. Кузатамиз.
2020 йил ҳам "Сити" учун анча омадли кечди. Пеп шогирдлари барча мусобақаларда 112 та гол уриб, ушбу даврдаги энг кўп гол урган инглиз клубига айланди.

2. "ПСЖ" (122 гол)

Ўз лигаларидаги энг яхши жамоалар ҳақида гап кетганда, аввало "ПСЖ" клуби ҳаёлимизга келади. Парижликлар ҳозирча француз футболидаги энг яхши жамоалардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, "ПСЖ" ўтган мавсумда Чемпионлар Лигаси финалигача етиб боришди, аммо клуб финалда "Бавария"га имкониятни бой бериб қўйишди.
Неймар, Мбаппе, Ди Мария ва Икарди каби футболчилардан ташкил топган ҳужум чизиғи ўтган мавсумда анча сермаҳсуллик намойиш этишди. Парижликларнинг Лига 1 мусобақасидаги рақибларидан бир бош устун эканлигини кўрсатган натижалари орқали намойиш этишди.
Гарчи, пандемияга сабабли, Франция чемпионати муддатидан олдин якунланган бўлса-да, Париж жамоаси 28 учрашувда, 75та гол киритишни уддалади. Ушбу мавсумдаги ажойиб формаси туфайли, улар 2020 йил охирига қадар ўз ҳисобларига 122та голни ёздириб қўйишни уддалашди.

 

1. "Бавария" (149 та гол)

2020 йил Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси учун аталган мавсум бўлди. 2020/21 йилги мавсум бошланишига қадар, "немис машинаси" 5та совринни ўзиники қилишга улгурди. Кейинчалик эса Клублар ўртасидаги ЖЧда ҳам муваффақият қозониб совринлари қаторига яна бир кубокни қўшиб қўйди. Ушбу муваффақиятнинг сабаби нимада? Жамоа кўплаб голлар киритишини аввалдан тахмин қилиш қийин эмас эди. Мюнхен жамоасининг ажойиб ҳужумчиларидан ташқари, мудофаа зонаси ҳам ҳавас қилгудек даражада. Флик шогирдлари ўтган мавсумда жуда катта ҳисобларда ғалаба қозонишни уддалади ва буларнинг барчаси клуб муваффақиятига ҳисса қўшиб келмоқда.
Бунда "Бавария"нинг ҳужумчиси Роберт Левандовскини эътироф этмасдан иложимиз йўқ. Польшалик ҳужумчи барча мусобақалар доирасида 50та гол уриб, 2020 йилдаги энг яхши футболчи бўлди.
Флик шогирдлари ўтган мавсумда барча мусобақаларда 149 та гол урди. Бу Европа клублари орасидаги энг яхши натижа ҳисобланади. Ажойиб мавсум, яхши натижалар ва чиройли якун.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 04.04.2021 17:20. Ўқилди: 9357 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ливерпуль
2-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.