Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Манчестер Юнайтед» «Олд Траффорд»да ўтказилган намойиш юзасидан баёнот берди

«Манчестер Юнайтед» Англия Премьер Лигасининг 34-туридан ўрин олган «Ливерпуль»га қарши учрашув қолдирилганлиги муносабати билан баёнот берди.

"Кечаги воқеаларда кўплаб мухлислар ўзининг норозилик билдириш ҳуқуқидан фойдаланишни ва ўз позициясини тинч йўл билан ифода этишни хоҳлади, аммо баъзилар жамоанинг тайёргарлигини ва ўйиннинг ўтказилишига халақит қилишни истади, буни уларнинг Lowry Hotel меҳмонхонаси ва стадиондаги ҳаракатлари тасдиқлайди.

Ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида намойишчилар стадион ва майдонга клуб ходимлари томонидан очиб берилган дарвозалар орқали кириб боришга муваффақ бўлгани ҳақидаги маълумотлар мутлақо ҳақиқатга мос эмас.

Стадион олдидаги тўсиқлар ва хавфсизлик устунларини ёриб ўтган баъзи намойишчилар дарвозадан ошиб ўтиб, трибунанинг ён эшигини очди ва бошқаларнинг ҳам майдонга киришига имкон яратди.

Намойишчилар имконияти чекланганлар учун мўлжалланган лифтнинг эшигини бузгач, иккинчи йўлак пайдо бўлди. Бу эса бир гуруҳ одамларга трибунага чиқиш имконини берди.

Аксарият мухлисларимиз етказилган зарарни, шунингдек, клуб ходимлари, полиция ёки бошқа мухлисларга нисбатан ҳар қандай зўравонликни қоралайди, энди бу иш билан полиция шуғулланади.

Клуб тинч йўл билан намойиш ўтказганларнинг жазоланишини истамайди, аммо жиноий ҳаракатларга алоқадорларни аниқлашда полиция билан ҳамкорлик қилади. Шунингдек, клуб ҳар қандай аниқланган клуб аъзолари ёки мавсумий чипталар эгаларига нисбатан ўз санкцияларини қўллайди", — дейилади «Манчестер Юнайтед» баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, 2 май, якшанба куни минглаб «Манчестер Юнайтед» мухлислари «Олд Траффорд» стадиони (майса устида ҳам) ва унинг атрофида клубга эгалик қилувчи Глейзерлар оиласига қарши норозилик ўтказди ва оқибатда жамоанинг «Ливерпуль»га қарши ўйини номаълум муддатга қолдирилди. Учрашувнинг янги санаси ҳамон эълон қилингани йўқ.

33-турдан кейин «Манчестер Юнайтед» 67 очко билан мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди, жамоа пешқадам «Манчестер Сити»дан 13 очкога ортда қолмоқда. «Ливерпуль» эса 54 очко билан 6-поғонани банд этган. Агар мазкур учрашувда «Ливерпуль» ғалаба қозонганида, «Сити» чемпионликни тантана қилган бўларди.

Киритилди: 04.05.2021 04:14. Ўқилди: 6836 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

26.08.2025. АПЛ. 2-тур.
00:00
Ньюкасл
2-3
Ливерпуль

Навбатдаги учрашув

31.08.2025. АПЛ. 3-тур.
20:30
Ливерпуль
-:-
Арсенал
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.