Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«МЮ». АПЛ чемпионлиги учун дастлабки қадам

«Манчестер Юнайтед» клуби мавсумнинг илк ўйинидаги йирик ғалабаси билан АПЛ титули учун курашга тайёр эканлигини кутилганидан эртароқ намойиш этди. Шундай бўлса ҳам Оле-Гуннар Сульшер жамоаси ўз фаворитлигини исботлаш учун турнир жадвалида барчадан одимлаб кетиши талаб этилади. Клубнинг дастлабки кўрсатган ўйинидан хулосалар ясашга қийналмасак ҳам, бу ўта эрта ҳукм чиқариш бўлади. Лекин шуни ҳам ёдда тутиш керакки, «Манчестер Юнайтед» клуби «Лидс»га қарши ўйинда тўлиқ кучидан фойдаланмади. Буни бир неча асосий футболчилар таркибдан тушиб қолганида ҳам кўришимиз мумкин. Жумладан, Жейдон Санчо ҳамда Рафаэл Варан заҳирада ўтириб ўйинни кузатишди. Маркус Решфорд ҳамда Эдинсон Кавани ҳам қайдномага киритилмаган эди. Яна бир ҳужумчи Энтони Марциал эса заҳирадан ўйинга қўшилди.

Футбол оммаси, хусусан клуб мухлислари наздида таркибнинг асосий футболчилари бўлган Бруно Фернандеш ҳамда Пол Погбалар тўлиқ жисмоний формасини тиклаб олиши билан «Манчестер Юнайтед»нинг турнир жадвалидаги ўрни юқорилаши таҳмин қилинган. Аммо жамоа 2013 йилдан кейин илк марта чемпионлик пойгасига кирганлигини исботлаш учун жадвалда иложи борича кўпроқ очко йиғиши талаб этилади. Негаки, ҳозирдан то октабр ойигача бўлган муддат рақобатда ютиб кетиш учун жуда осон бўлган пайтдир. Август ойи якунланишидан илгари клуб «Саутгемптон» ҳамда «Вулверхемптон» билан тўқнаш келади. Ушбу икки клуб илк турда мағлуб бўлганлар қаторида эди. Қолаверса, улар асосан мавсумни турнир жадвалининг иккинчи қисмида якунлайди. Чемпионлик учун даъвогар клуб ушбу иккита баҳсдан максимум очко жамғариши талаб этилади.

Сентябрь ойидаги халқаро танаффуслардан кейин «МЮ» лиганинг илк баҳсини «Ньюкасл»га қарши ўйин билан бошлайди. Сўнг, «Вэст Хем»га қарши Лондон сафари бошланади. «Қизил иблислар» билан тўқнашув шубҳасиз «Болғачилар» учун жиддий синовдир. Негаки, лондонликлар ўша пайт Европа Лигасининг илк ўйиндан қайтган, қолаверса олдингидек таркибда Жесси Лингард каби футболчи мавжуд бўлмайди. Мана шу унча қийин бўлмаган синовлардан муваффақиятли ўтиш, манкунянликларни ишини жадаллаштиради. Клуб сентябрнинг ўз уйидаги илк баҳсида «Астон Вилла»ни меҳмон қилиши кўзда тутилган. Чақилмас ёнғоқ каби бўлган бирмингемликлар табиийки, осон енгилишни исташмайди. Октабрнинг биринчи тўқнашуви клуб учун «Эвертон» билан уй ўйини ҳисобланади. Бу учрашувда Сульшер жамоасида Ливерпуль шаҳри клубидан август ойи аввалида ўртоқлик ўйинидаги мағлубият учун ўч олиш имкон мавжуд бўлади.

Умуман олганда, жамоа шу пайтгача юқорида санаб ўтилган турларнинг ҳеч бирида жиддий рақиб билан тўқнаш келмади. «МЮ» учун жиддий синов, октабр ойидаги халқаро танаффусдан қайтилган пайтда бошланади. Уларни еттинчи турда «King Power» стадионида «Лестер»га қарши баҳс кутиб туради. Жамоа «тулкилар» маконидан омон чиқа олса, буёғи ҳақиқий экстеримал тўқнашувларга бой кечади. «Ливерпуль», «Манчестер Сити» ва «Тоттенхем»га қарши кетма-кет ўйинларда Сульшер жамоасининг ҳақиқий матонати синовдан ўтказилади дейиш мумкин. Бир нечта қийин ўйинларни олдинма-кетин келиши, клуб учун катта босим беради. Шу сабаб, клуб мана шу Англиянинг элит эшелони чегарасига етиб келгунга қадар максимал даражада, ҳар бир турда ғалаба қозониши керак. Шунда улар ўзи учун эҳтимолий мағлубиятга учралган тақдирда ҳам суғуртавий ишончни ярата олади. Хулоса қилиб айганда «МЮ» учун жиддий имтиҳон октабр ойидан кейин бошланади. Унгача ўз имкониятларидан фойдалана олмаслик эса, чемпионлик пойгасидан тушиб қолиш хавфини икки баробар ошириб юборади. Бу эса футбол ҳамжамияти томонидан АПЛ тожи учун асосий фигура сифатида кўрилаётган клуб учун тўғри келмайди. Ҳархолда, молиявий инқироз шароитида ҳам катта ҳаражатлар бекорга қилинаётгани йўқ.


Инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Киритилди: 19.08.2021 21:18. Ўқилди: 7984 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

31.08.2025. АПЛ. 3-тур.
20:30
Ливерпуль
1-0
Арсенал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.