Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Энг яхши ва энг ёмон: мухлислар диди

Футбол оламида майдон, ундаги ўйинчилар, мураббийлар, тактикалар ва бошқа омиллардан четда бўлган нарсалар ҳам мавжуд. Клуб имижи ҳақида гап кетганида, беихтиёр биринчи навбатда футболчилар эгнидаги либос кўз ўнгимизга келади. Бу нарса ҳозирги дунё футболида даромадли тармоқлардан бири сифатида қаралади. Ҳатто сиз бирор жамоанинг энг ашаддий мухлиси бўлсангиз ҳам, клуб ёки терма жамоа формаси учун пул сарфлаётганингизда икки марталаб яхшилаб ўйлаб, кейин харажат қиласиз. Шунда ҳам либос кўриниши сизга маъқул келганида, албатта.

«Манчестер Сити»нинг янги мавсум учун тақдим этган учинчи рақамли либоси ижтимоий тармоқларда кўплаб танқидларга сабаб бўлди. «Puma» томонидан дизайнлаштирилган форма мухлислар томонидан тарихдаги энг ёмон учинчи тўплам деган ном олди. Худди шу каби, «Аякс» учун тайёрланган янги либос ҳам жиддий эътирозлар остида қолган. Қуйида сиз мухлислар томонидан энг яхши ҳамда энг ёмон деб топилган клуб либослар билан танишасиз. Уларнинг бари жамоа учинчи рақамли либоси сифатида тақдим этилган эди.

Энг ёмон:

«МЮ», 1992-93 йилги мавсумда

«Қизил иблислар» ушбу тўпламда Нютон Хитнинг даврини эсга олган эди. 1878 йилда жамоа шу ном остида ташкил этилганларида улар яшил рангдаги футболка кийган, либос ўртасидан олтинранг чизиқ тортилган эди. Жамоанинг 90 йиллар бошида тақдим этилган либоси ҳам худди шу кўринишга эга бўлиб, мухлислар танқидига сабаб бўлади.

«Ливерпуль», 2012-2013 йилги мавсумда

Мерсисайдликлар ўша мавсумдаги либоси учун катта маломатларга қолиб кетган эди. Бу либосни ҳатто Луиз Суарез ҳам ёқтирмаган дейишади. «Warrior Sports» компанияси томонидан тайёрланган футболкалар сиёҳранг ҳамда сариқ ранглар комбинациясидан иборат бўлган. Бу ранглар айрим таъсирчан кўзлар учун жуда оғир қабул қилинган. «Сити»нинг юқорида айтилган либосигача, мана шу тўплам АПЛнинг энг ёмон тўплами сифатида эътироф этиларди.

«Тоттенхем», 2006-2007 йилги мавсумда

Жигарранг рангли футболка «шпорлар» учун ўта ғалати ва ноанъанавий эди. Шундай бўлса ҳам 2006 йилги мавсумдан жамоа шоколадранг либосларда кўриниш беради. Бу Лондон жамоаси учун танқид тошлари отилишига асос бўлган эди.

«Челси», 2020-2021 йилги мавсумда

«Аристократлар» учун ўтган мавсум омадли келган бўлса ҳам, уларнинг имижи борасида бундай дея олмаймиз. Ғарбий Лондон клуби учинчи рақамли либоси орқали «Кристал Пелас»га қиёсланади. Бу эса клуб мухлисларини Twitter`да «исён» кўтаришига сабаб бўлган эди. Клуб аъзолари мавсумнинг илк ойларидаёқ либос ноқулайлигини ўзларида ҳис этишади.

Энг яхши:

«Рома», 2019-20 йилги мавсумда

Замонавий футбол либослари ҳақида гап кетганида, италияликлар дидига қойил қолмасдан илож йўқ. «Рома»нинг 2019-2020 йилги мавсум учун тақдим этган учинчи рақамли формаси 90 йиллар классик услубини ёдга солар эди. Мумтоз римликлар тепалигида «Lupetto»(бўрининг боши) қуюк кўк ранг фонида тасвирланган. Бу ўзига хос клуб мақсадларига ҳамоҳанглик берарди.

«МЮ», 1993-1994 йилги мавсумда

Қора ранг аралашган ҳар қандай нарсада бироз совуқлик мужассам саналади. «Қизил иблислар» 90 йиллар марказида ажойиб кўриниш касб этишди. Ўшанда жамоанинг уй ёки меҳмон формаси эмас, балки учинчи рақамли либоси барча ёдида қолишга муваффақ бўлган. Футболкадан кўк ва сариқ рангли чизиқлар ўтказилган эди. Шуни ҳам айтиш керакки, афсонавий тўпламлар уни кийиб юрган ажойиб футболчилар сабабли ҳам эсда қолади. Эрик Кантона мана шундай афсонавий либосдаги, афсонавий шахс эди. Ҳархолда, мухлислар уни ҳалигача шундай эслашади.

«Арсенал», 2021-2022 йилги мавсумда

«Канонирлар» майдондаги ҳаракатлари билан мақтана олишмасада, ҳеч бўлмаганда улар кийиб олган либос замонавий ва ўта дидли. Ўтган ҳафта «Бренфорд»га қарши мағлубиятли кечада, жамоа кўк зиг-заг нақшга эга янги мавсум учун учинчи тўпламда дебют қилган эдилар. «Adidas» тайёрлафан либос ёқасида эса мухлисларга руҳ бағишловчи «Ҳамма нарса Арсенал учун» шиори ёзиб қўйилган. Бу либос ҳам аслида 90 йиллар маҳсули бўлиб, унда Деннис Бергкамп ҳам майдонда ҳаракат қилган эди. Айнан унинг ақлга сиғмас ажойиб ҳаракатлари мана шу кўк рангли футболкада амалга оширилган дейиш мумкин.

 


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Киритилди: 21.08.2021 21:18. Ўқилди: 6554 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

02.10.2024. ЕЧЛ. 2-тур.
23:59
Ливерпуль
2-0
Болонья

Навбатдаги учрашув

05.10.2024. АПЛ. 7-тур.
16:30
Кристал Пэлас
-:-
Ливерпуль
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.