Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Аросатда қолган «фиръавн» миллат ғурурини танлайди. «Ливерпуль» Салоҳни мажбурлаб ушлаб қололмайди

«Ливерпуль» яқин йиллар оралиғида трансферлар ойнасида у қадар фаол бўлгани йўқ. Айниқса, ўтган мавсум кадрлар етишмовчилиги борасида ҳам баъзи муаммолар кўзга ташланганига қарамай раҳбарият бу йўлда ўз хотиржамлигини намоён этди.

Вирус ва ноқулай пайтда орттирилган жароҳатларга қарамай клуб юзага келган кемтикларни фақатгина академия ёшлари билан тўлдиришга ҳаракат қилмоқда. Бу эса албатта мухлисларни ажаблантирмай қўймайди. Жорий трансферлар ойнасида ҳам жамоа биргина ҳимоячи Иброҳим Конатени харидидан бошқа жиддийроқ трансферни амалга оширгани йўқ. Кўриб турганингиздек, «қизиллар» бозорда у қадар фаол эмас, бироқ улар мавжуд футболчилар билан шартномани узайтиришга катта эътибор беришади. Алиссон, Виржил ван Дейк, Фабиньо, Эндрю Робертсон ва Трент Александр-Арнольд яқин вақт оралиғида ўзларининг келгуси фаолиятларини «Ливерпул»да давом эттиришга қарор қилишди. Айни дамдаги музокаралар эса жамоа сардори Жордан Хендерсон билан ҳам давом эттирилмоқда. Бош мураббий Юрген Клопп футболчи билан шартноманинг муваффақиятли узайтирилишига ишонади.

Шунингдек, Клопп шорт-листида яна бир футболчи борки, раҳбарият у билан боғлиқ музокараларга алоҳида эътибор қаратган. Бу Муҳаммад Салоҳ. Шубҳасиз, жамоа ҳар қандай ҳолатда ўз лидерининг келажагига бефарқ бўла олмайди. Мисрлик футболчи «қизиллар» сафида 2017 йилнинг июлидан бери ўйнаб келмоқда. Мерсисайдликлар футболчи учун ўз вақтида «Рома»га 42 миллион евро тўлашганди. Бир йил ўтгач у инглиз клуби билан 5 йиллик янги шартнома имзолади. Кўриб турибсизки, ушбу муддат ҳаш паш дегунча ўз ниҳоясига етишга яқин. Энди футболчи билан яна музокаралар олиб бориш вақти келди. Салоҳнинг «Ливерпуль» билан шартномаси тугашига 2 йил қолган. Клуб раҳбарияти барчага ўта тежамкор хусусияти билан таниш. Бироқ Салоҳ масаласига келганда умумий молияни биринчи планга қўйиш керак эмас. Ваҳолангки, футболчи жамоа учун борини аямайди.

Салоҳ - «Ливерпул»нинг айни дамдаги энг қиммат футболчиси. Трансфермаркт портали ўйинчини 100 миллион еврога баҳоламоқда. Мисрлик аллақачон 29 ёшда, лекин у ҳамон ўзининг ажойиб формасида. Жорий мавсумнинг ортда қолган икки тури ҳисобига кўра у иккита гол уришга ва 2 та голли узатмани амалга оширишга улгурди. Умуман олганда, Муҳаммаднинг «қизиллар» сафидаги статистикаси анча ҳавас қиларли даражада. У клуби учун жами 205 учрашувда майдонга тушиб, 126 гол ва 49 та голли узатма муаллифига айланган. Салоҳ 4 йил давомида кетма-кет равишда мерсисайдликлар тўпурари бўлди ва клуб тарихидаги энг яхши 10 та «бомбардир» ичидан жой олди. Бу рейтингда у 7-ўринни эгаллайди. Ҳатто, мутахассислар томонидан «Ливерпул»нинг энг оғир даврлари дея тахмин қилинган ўтган мавсумда ҳам ҳужумчи Премьер-лигада 22 та гол уришга муваффақ бўлди. Бу борада у биргина Ҳарри Кейндан ортда қолди.

Бунинг устига Клопп қўл остидаги ҳужумкор жамоа учун Салоҳ савиясидаги ҳужумчи сув ва ҳаводек зарур. Буни унинг мерсисайдликлар футболчиси сифатида ўрнатган ўнлаб рекордлари ҳам тасдиқлайди. «Энфилд»даги биринчи мавсумидаёқ ҳужумчи Премьер-лигада 32 та гол уришга эришди. Бу эса ушбу турнир доирасида 1 мавсум учун рекорд  ҳисобланади. Ўшандан бери ҳали ҳеч ким бир мавсум давомида 25 та ҳам гол уришнинг уддасидан чиққани йўқ. Бунинг устига охирги еврокубок мавсумида Муҳаммад «Ливерпул»нинг Чемпионлар Лигасидаги энг яхши тўпурарига айланиб, «қизиллар» афсонаси Стивен Жеррардни қувиб ўтишга эришди. Салоҳ клуби учун бу мавсум ҳам  аллақачон бир рекордни ўрнатишга муваффақ бўлган. У кетма кетма-кет 5 мавсумдан буён Премьер-лиганинг очилиш ўйинларида гол уриб келаётган тарихдаги ягона футболчига айланди.

Ўз навбатида «мерсисайдликлар» сафида Фирмино, Мане ва Жоталарда ҳам гол уриш имконияти юқори. Умуман олганда бугунги «Ливерпул»нинг ҳужум триоси (кейинчалик квартетга айланган) ҳар қандай рақибга жиддий муаммо туғдира олиши мумкин. Бироқ шуни унутмаслик керакки, Салоҳ - жамоанинг асосий зарба қуроли. Усиз «Ливерпуль» ҳам голлар сонида, ҳам самарали ҳаракатлар фоизида оқсаши яққол кўриниб қолади. Қолаверса, Мане ва Фирминонинг ҳам ўз шартномалари бўйича 2 йил муддатлари қолган холос. «Қизиллар» афсонавий ҳужум учлигини сақлаб қолиш йўлида ҳаракат қилишади.

Бироқ бунинг уддасидан чиқиш анча мушкул. Шубҳасиз, мерсисайдликлар буни жуда яхши англаб туришибди. Бу ерда ҳамма гап Салоҳнинг ўзида. Унинг раҳбарият билан ўзаро муносабатлари яхши эмас. У билан шартномани узайтириш борасида ҳали музокаралар олиб борилмаган. Бунга мисрликнинг терма жамоа штаби ва клуб ўртасидаги низолари сабаб бўлмоқда. Гап шундаки, Клопп жамоа етакчисини ўз терма жамоаси учун халқаро майдондаги баҳсларга қўйиб юбормоқчи эмас. У шогирдини жароҳат олиш хавфи билан боғлиқ таваккалга қўл уролмайди.

Июнь ойида «Ливерпуль» Салоҳни ёзги Олимпия ўйинларига қўйиб юбормади. Бу ҳам етмаганидек, «қизиллар» футболчини 2022 йил сентябр ойида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига ҳам бермаслигини маълум қилди. Раҳбарият бу қарорини футболчи учрашувлардан кейин бир ойлик карантинга тушиб қолиши билан изоҳлади. Бу эса АПЛнинг энг қизғин палласига тўғри келади. Албатта бу ерда клубнинг позициясини тушуниш мумкин, лекин Муҳаммаднинг ўзи бундай вазиятдан кўнгли тўқ бўлиши даргумон. Албатта барча футболчи қандай шароитда бўлишидан қатъи назар, терма жамоада ўйнашни хоҳлайди, буни керак бўлса барча нарсадан устун қўяди. Шу каби омиллар футболчи ва клуб ўртасидаги конфликтларни келтириб чиқармоқда. Натижада Салоҳ «Ливерпуль» билан янги шартнома имзолаш жараёнларини сезиларли асосларда ортга қолдирди.

Аввалига футболчи «Энфилд»да қолиш истагини билдирди ва клубини унга янги шартнома тайёрлашда шошилмаётганликда айблади. Раҳбариятга бу борада очиқдан-очиқ шикоят қилди. Кейинчалик, мисрлик тўсатдан бир интервьюсида ўзини бошқа чемпионатда синаб кўрмоқчи эканлигини таъкидлади. Бу каби ҳолатлар албатта бошқа грандларнинг унга бўлган ҳаракатини тезлаштирди. Бу йўлда анчадан бери «ПСЖ» фаол бўлиб келади. Парижликлар Салоҳни Килиан Мбаппенинг ўринбосари сифатида кўришни бошлаган. Франция вице-чемпионлари ҳали ҳам Муҳаммадни шорт-листларидан чиқаришмаган. Миш-мишларга кўра, «ПСЖ» Салоҳ келаси ёзда «қизиллар» билан шартномасини узайтирмаса, уни сотиб олишга уриниб кўради. Ушбу трансферни Мбаппенинг «Реал»га йўл олишини янада тезлаштириб юбориши мумкин.

Бу каби хавфли ва шубҳали миш-мишлар «Ливерпул» раҳбариятини етарлича огоҳлантирди. Салоҳ билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар бошланган. «Энфилд»да томонлар келажакдаги битимнинг барча жиҳатларини (асосан молиявий) узоқ вақт давомида  ўрганиб чиқишди ва барибир футболчига ҳар томонлама манфаатли бўлган янги шартнома таклиф этишга қарор қилишди. Энди мисрликнинг ҳафтасига 200 минг фунт олиши белгиланди. Шартноманинг узайтирилиши ҳақидаги бандда 350 ва ҳатто 450 минг фунт стерлинг атрофидаги сумма келтирилган. Раҳбарият Салоҳни клуб тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айлантиришга рози. Бироқ, бу билан, «қизиллар» келгуси мавсумларда футболчидан голлар урушдан тўхтаб қолмасликни талаб қилади. Катта маошига қарамай Салоҳ буни майдонда ҳали етарлича оқлаб беришига барчанинг бирдек ишончи комил.

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади

Киритилди: 29.08.2021 00:09. Ўқилди: 9229 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

31.08.2025. АПЛ. 3-тур.
20:30
Ливерпуль
1-0
Арсенал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.