Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. «Матрасчилар» «кўк аждарлар»га қарши: «Атлетико» - «Порту» (превью)

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич баҳсларига куни кеча старт берилди. Унда ҳар сафар бўлгани каби Европа давлатларининг энг яхши деб топилган 32 та клуби иштирок этиши белгиланган. Кечаги драматик, қувноқ ва жанговар ўйинлардан сўнг, бугун яна бир қанча тўқнашувлар ўтказилади. Улардан бири «Атлетико» ҳамда «Порту» ўртасидаги баҳсдир. Қуйида эътиборингизга ушбу ўйинга оид айрим маълумотларни ҳавола этамиз.

 

Ўтказилиш вақти: Чоршанба, 15 сентябрь, 2021 йил.
Ўтказилиш жойи: «Wanda Metropolitano» ўйингоҳи, Мадрид шаҳри.
Ўйин старти: Буюк Британия вақти билан 20:00, маҳаллий вақт билан(CET) 21:00.

Мадриднинг «Атлетико» жамоаси ва «Порту» клуби ЕЧЛнинг дастлабки турида тўқнаш келади. Ҳар икки жамоа турнирда ўлим гуруҳи деб ном олган «Ливерпуль» ҳамда «Милан» билан бир рўйхатдан жой олган. Ушбу рақиблар ўтган мавсумда чемпионликни нишонлаган «Челси» клуби томонидан турнирдан чиқариб юборилган. Ӯшанда «Атлетико» нимчорак финалда, «Порту» эса чорак финалда «Челси» ғазабига дучор бўлган эди.

Бу сафар мадридликлар қитъа мусобақасига Испания чемпиони сифатида ташриф буюрмоқда. Диего Симеоне шогирдлари янги мавсумни кучли старт билан бошлади. Уар ички чемпионатда 4 та ўйинда 3 та ғалаба 1 та дуранг қайд этди. Клуб сўнгги турни ўтган ҳафта якунида «Эспаньол»га қарши ўтказди ва ўйинга қўшиб берилган вақтда ғалабани илиб кета олди. «Порту» ҳам Португалияда жим қараб тургани йўқ. Улар ўтган мавсумда иккинчи ўринни эгаллаб, бу турнирга тўғридан-тўғри етиб келди. «Кўк аждарлар» янги мавсумда 5 та тур ўйинида ўйнаб, 3 та ғалаба, 2 та дурангга эришган. Охирги тур эса жамоа учун бироз оғир келди. Улар амалдаги мамлакат чемпиони «Спортинг» билан куч синашиб, дуранг қайд этди.

Ўзаро ўйинлар:

Ушбу рақиблар тарихда умумий олти марта тўқнаш келган бўлиб, барча баҳслар ЕЧЛ турнирига тўғри келади. Бунда ҳар икки клуб 2 мартадан ғалаба қозонган ва 2 та дурангга имзо чеккан. Уларнинг сўнгги учрашуви 2013-2014 йилга бўлиб ўтган. Ўшанда рақиблар ЧЛнинг гуруҳ босқичида куч синашиб, ҳар икки учрашув «Атлетико»нинг ишончли ғалабаси билан якун топган эди(2-0, 2-1). Ўзи умуман, «матрасчилар» португал клубларига қарши ўз уйида ижобий статистикага эга. Улар сўнгги 10 та уй учрашувининг 6 тасида ғалаба, 2 тасида дуранг қайд этган. Фақат 2 таси мағлубият билан тугаган, холос.
«Порту»га келадиган бўлсак, ушбу клуб Испания тупроғида тўп суришда яхши тажрибага эга. Улар умумий 22 марта Испанияга ташрифи буюрган бўлиб, бу вақт давомида 6 та ғалабага эриша олган. Шунингдек, 2 та дуранг қайд этган. Қолган баҳслар мағлубият билан тугаган.

Ҳар икки жамоа ички миллий чемпионатларда зафарли юришларини давом қилмоқда. Гарчанд улар жойлашган гуруҳ анча кучли бўлса ҳам, курашувчан «Порту» ҳамда метин ҳимояли мадридликлар плей-оффга даъвогарлик хусусиятларини йўқотмаган. Бу ерда шубҳасиз, «Атлетико» яхши ва кучлироқ таркибга эга. Улар ўз уйида исталган жамоани мағлуб эта олади. Шундай бўлса ҳам меҳмонлардан ҳар нарсани кутиш мумкин. Қолаверса, Симеоненинг ҳозирги ҳимояси аввалгига қараганда анча ўзгарган. Биз буни ўтган мавсум сўнгида гувоҳига айланган эдик. Заифлашган ҳимоя рақибларга қулайлик туғдириши мумкин. Бунда «Порту»нинг ҳужум чизиғи, хусусан, Меҳди Тареми жамоага азқотиши аниқ. Эронлик страйкер Симеоненинг тўртталик ҳимоясини бузиб ўтишга қодир. Қолганини эса баҳс давомида кузатиб борамиз. Португалияликлар ўйин услубидан келиб чиқиб, шуни айтиш мумкинки, бу учрашувда ҳар икки томон дарвозаси ишғол этилади.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛнинг «Б» гуруҳидан ўрин олган «Атлетико» ҳамда «Порту» ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан соат 00:00да старт олиши белгиланган.

 


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Киритилди: 15.09.2021 17:06. Ўқилди: 2027 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

31.08.2025. АПЛ. 3-тур.
20:30
Ливерпуль
1-0
Арсенал

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. АПЛ. 4-тур.
18:00
Бёрнли
-:-
Ливерпуль
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.