Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Кайде Гордон: «Ливерпуль» — истеъдодлар макони

Биз, сиз футбол ихлосмандлари эътиборига бир неча ойдан буён Европа, хусусан Англияда етишиб чиқаётган ўспирин-ёш, аммо истеъдодли футболчилар ҳақида ҳикоя қилиб келаяпмиз. Агар эсингизда бўлса, бундан бир ой илгари «Ливерпуль»нинг академиясидан чиққан ажойиб талантли футболчи, Харви Эллиот ҳақида маълумот берган эдик. Буни қарангки, ушбу мақола чиққанидан кўп ўтмай, эндигина 18 ёшга кирган вингер янги мавсумда Юрген Клопп жамоасининг асосий таркибига киритилди. Бир неча турдаги супер перформенсидан кейин, «Лидс»га қарши 4 тур ўйинида ўсиб келаётган нав-ниҳолни жароҳатлашди. Эллиот ўша машъум тунда гарчанд жамоаси ғалаба қозонган бўлса ҳам синиқ оёқ билан майдонни тарк этди. Ҳозир сизга Эллиот каби ўзига хос талант эгаси бўлган яна бир тинеже футболчи – Кайде Гордон ҳақида айтиб бермоқчимиз.

«Ливерпуль» 2020 йилнинг январь ойида ўз таркибида йўқотишлар кўпайиб кетгани учун бир неча футболчиларни ижарага олишга мажбур бўлди. Хусусан, марказий ҳимоячилар Бен Девис ҳамда Озан Кабак айнан ҳимоя учун харид қилинади. Аммо ўша пайтда клубнинг энг яхши қилган иши бу «Дерби Каунти»дан 16 ёшли Кайде Гордонни келтирилиши бўлганди. Чемпионшип вакили бош мураббийи Уэйн Руни томонидан «фантастик» деб таъриф берилган Гордон 3 миллион фунтга сотиб олинган. Ҳеч қайси клуб ўз келажагини пуллашни истамайди, албатта. Аммо ўша пайтдаги «Дерби»нинг молиявий аҳволи, Гордонни сотишга мажбур қилганди. Ёш бўлишига қарамай, Руни меҳрини қозона олган Гордон, 2020 йилнинг бошроғида «Дерби» клубининг асосий таркибига жалб қилинганди. Ўша йили у клуб академиясининг энг яхши йил ўйинчиси номига сазовар бўлади. Гордон 16 ёшу 84 кунлигида «Бирмингем»га қарши баҳсда илк марта профессионал футболчи сифатида асосий таркибда майдонга туширилади.


Руни Гордоннинг ижобий сифатларини кўриб, уни ўсиши учун имконият беришга ҳаракат қилди. У илк машғулотидаёқ Уэйннинг эътиборига тушганди. Гордон барча ҳужумчилар каби универсал танлов ҳисобланади. Асосан ўнг қанот вингери вазифасини бажаради. Унинг чапақайлиги тўпни жарима майдончасига нисбатан кескин узатиш имкониятини беради. Ҳужумчи 18 ёшгача бўлган ўйинчилардан тузилган «Дерби» жамоасида «Блекберн»га қарши илк марта хет-трик қайд этган эди. Дриблинг маҳорати юқори даражадалиги сабаб, Гордон ҳимоячиларга максимал даражада қийинчилик туғдира олади. Қолаверса, унинг тезлиги яхши ва қочиб кетиш бўйича тенгқурлари ичида яхши натижага эга. У аллақачон майдонда ўзини тутиш кўникмаларини ўзлаштириб олган. Ундаги совуққонлик ҳамда ҳал қилувчи вазиятларда муҳим узатмалар бера олиш маҳорати, ўйинчининг футбол онги юксаклигидан далолат беради. Гордоннинг жисмоний формаси жойида эканидан келиб чиқсак, у нима учун юқори баҳоланган эканини билиб олишимиз мумкин. У айрим манбаларда Англиядаги «16 ёшлилар орасида энг яхши ўйинчи» бўлишга улгурган. Футболчи «уч шерлар»нинг ўсмирлар терма жамоаси сафига киритилган.

Gordon on match against Norvich City

16 ёшгача футболчилар терма жамоаси сафида гол ургач, «Ливерпуль»га жўнаб кетган Гордоннинг ўйинлари уни мамлакат терма жамоасининг каттароқ тоифасига киритилишига ёрдам бериши мумкин. 16 ёшли страйкер мерсисайдликлар асосий таркибидаги дебютини кўп кутмади. У кеча лига кубогининг 3-раундидан ўрин олган «Норвич»га қарши учрашувда асосий таркибда майдонга туширилди. Гордон таркибда Такуми Минамино ҳамда Дивок Ориги билан бирга ҳужум чизиғидан жой олди. «Қизиллар» таркибида 3-0 ҳисобидаги йирик ғалабага ҳисса қўшганлардан Жо Гомез, Наби Кейта, Чембрлен ва Ибраҳима Конате сингари машҳур номлар ҳам бор эди.
Хуллас, «Ливерпуль» ҳамда клуб менежери Юрген Клопп ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларни кашф этишда исталган жамоага ўрнак бўла олади. Тез орада, Гордон номи нафақат клуб мухлислари, балки футбол оммаси орасида ҳам машҳур бўлиб кетса, ажаб эмас. Яна ким билади дейсиз...

 

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Киритилди: 22.09.2021 18:18. Ўқилди: 2082 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

31.08.2025. АПЛ. 3-тур.
20:30
Ливерпуль
1-0
Арсенал

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. АПЛ. 4-тур.
18:00
Бёрнли
-:-
Ливерпуль
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.