Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Холандни талашаётган грандлар ёхуд унинг келажаги қайси клуб билан боғлиқ?

 

Бугунги кунда бутун Европа грандларини бирлаштираётган номлардан бири норвегиялик "машина" Эрлинг Холанд бўлиб турибди. Сўнгги пайтларда унинг исми билан боғланган трансфер миш-мишлари шу қадар кўпайиб кетдики, ҳар куни Холанд қайсидир гранд сафига бориб қўшилади. Биз бугунги мақоламизда қайси жамоа футболчига мос ва унинг нархини кимлар кўтара олиши ҳақида тўхталиб ўтишга ҳаракат қиламиз.

"ПСЖ" варианти

Ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Килиан Мбаппе ўрнига бошқа ёш юлдуз футболчини олиб келишни кўзлаётган парижликлар учун Холанд айни муддао. Клуб у истаган барча нарсани муҳайё қилиши мумкин, кафолатланган асосий таркиб, дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиси ва ҳ.к. Аммо Холанд катта эҳтимол билан бу вариантни танламайди. Сабаби унинг режаларида ҳозирча "ПСЖ" йўқ.


"Ливерпуль" варианти

Номзод жамоалар орасида маблағ борасида нисбатан пастроқ имкониятга эга бўлган клуб десак менимча адашмаган бўламиз. Лекин сўнгги йилларда Клопп жамоаси деярли катта ҳаридларсиз трансфер бозорида ҳаракат қилаётганини ҳисобга олсак балки Холанд учун ўзининг "тишининг кавагида" сақлагани бордир балки!?

"Реал Мадрид" варианти

Нисбатан олиб қараганда танловлар ичида энг яқин вариант мана шу фикримча. Чунки қироллик клуби ҳам ҳудди "Ливерпуль"дек бир неча мавсумдан буён трансфер бозорида фаол эмас. Аммо катта эҳтимол бошқача бўлади. Перес "қироллик" клуби муҳлисларига келаётган ёзда бирйўла икки "бўмба" трансфер яни Холанд ва Мбаппени тайёрлаётганини бир қатор машҳур нашрлар эътироф этди. Лекин "бир қозонда икки қўчқор калласи қайнамайди" деганларидек Холанд ҳам ўзини яққол етакчи сифатида кўрадиган клубга ўтмоқчи.

"Барселона" варианти

Ҳозирги даврда жуда катта молиявий қийинчиликларни бошидан ўтказаётган каталонияликлар раҳбарияти ёзда катта харидлар учун пул бўлади деб муҳлисларни ишонтиришга ҳаракат қилмоқда. Жамоа президенти Лапортани сўзларига кўра клуб асосий эътиборини номдор ҳужумчи сотиб олишга қаратади. Мино Райола (Холанднинг агенти) Лапорта билан қалин дўстлиги инобатга олиб ва асосийси ҳозирда "Барселона"да яққол етакчининг йўқлиги, норвегиялик эса борган жойида ўзини якка ҳукумронлигини ўрнатмоқчилигини ҳисобига ҳам бу рўйҳатда айнан "кўк-анорранглилар" мавжуд.


Бу вариантлар шунчаки тахмин холос, яни клубларнинг ҳозирги кундаги ҳолатидан келиб чиқиб Холандни сотиб олиши мумкин бўлганлар рўйхати. Якуний қарорни эса футболчининг ўзи қабул қилади. Биз эса бу миш-мишлар тугаши учун яна камида келаси ёзгача кутишга мажбурмиз.

Абдубурхон Мамажонов тайёрлади

Киритилди: 11.10.2021 22:13. Ўқилди: 6296 марта. Фикрлар: 5 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

31.08.2025. АПЛ. 3-тур.
20:30
Ливерпуль
1-0
Арсенал

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. АПЛ. 4-тур.
18:00
Бёрнли
-:-
Ливерпуль
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.