Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Дунёнинг энг бой футбол мураббийлари. Топ-5

Бундан бир неча кун илгари 2021 йил учун энг бой футболчилар рейтинги ҳақида маълумот бергандик. Энди навбат мураббийларга. Фақат бу маошлар бўйича эмас, умумий бойлик маъносидаги рақамлардир.


5-ўрин. Фабио Каннаваро
$100 000 000



2006 йил Италия терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониб дунёнинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган Фабио футболчилик фаолиятини якунлагач радарлардан йўқолиб қолди, гўё. Аслида собиқ ҳимоячи дастлаб араб шайхлари, сўнг эса хитойлик миллиардерлар билан ҳамкорлик қилди. Сўнгги жамоа “Гуангжоу Эвергранд” бўлган бу Фабио сўнгги 7-8 йил ичида мураббийлик ишидан 100 миллион АҚШ доллари ишлаб топди.  Ўтган ойдан бошлаб ишсиз қолгач, энди у балки Европада ҳам кўриниш бериб қолиши мумкин.

4-ўрин. Зайниддин Зидан
$120 000 000

Франциялик мураббий албатта футболчилик фаолияти давомида ҳам дунёнинг энг кўп маош олувчи тўптепарларидан бири бўлган. Аммо мураббийликнинг ўзини олиб қарасак ҳам қисқа давр мобайнида у анча ўсишга эришганини кўриш мумкин бўлади. Ҳозирда ишсиз бўлиб турган бу мутахассис 120 миллион доллар маблағни “Реал”да ўтказган йиллари ишлаб топди. Қаторасига 3 маротаба ЧЛда ғолиб бўлиш орқали у ҳар қандай баланд маошга муносиб эканини исботлаб улгурган.

3-ўрин. Жозе Моуриньо
$120 000 000



“Рома”да йиллик 7,5 млн. евро ишлаб топаётган Жозе замонавий футболга ўзгача руҳ олиб кирган мураббийлардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, у совриндорлик борасида ҳам қолганлардан ажралиб туради. Йирик турнирлардаги 25та титул! Гарчи сўнгги йилларда унинг ғоялари эскиргандек кўринаётган бўлсада Муориньо ҳозиргача дунёдаги энг кўп иқтибос олинадиган футбол мураббийи ҳисобланади.

2-ўрин. Хосеп Гвардиола
$120 000 000



Қаерда Моуриньо бўлса ортидан Пеп Гвардиола номи ҳам келишига ўрганиб қолганмиз. Бу ерда ҳа шундай. Замонавий футболга гўзал ўйин услубини тақдим эта олган мураббий маошлар борасида анча камтарин. Унинг “Манчестер Сити”даги йиллик маоши, сўнгги маълумотларга кўра, 23 млн. фунт стерлингни ташкил этади. Албатта, испаниялик мутахассис “Барселона” ва “Бавария” мураббийи сифатида ишлаган чоғлари анча маблағ ишлаб топган. Ва унинг ҳам бойлиги 120 млн. доллар атрофида баҳоланмоқда.

1-ўрин. Диего Симеоне
$350 000 000



Рўйхатнинг Симеоне бошқараётганида ажабланаётганлар борми? Сўнгги йилларда баланд маоши билан мунтазам равишда бундай рейтингларда биринчи бўлиб келаётаган Диего мана 10 йилдирки “Атлетико”да ишлаб келмоқда. Унинг қолганларда фарқи албатта барқарор экани ва пулларга бўлган муносабатида. Бугунги кунда йиллик маоши 43 млн. евродан ўтувчи бу инсоннинг умумий бойлиги 350 млн. доллар атрофида баҳоланган. Нима ҳам дердик – Қойил!

Ориф Толипов.

Киритилди: 21.10.2021 13:05. Ўқилди: 12357 марта. Фикрлар: 6 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

31.08.2025. АПЛ. 3-тур.
20:30
Ливерпуль
1-0
Арсенал

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. АПЛ. 4-тур.
18:00
Бёрнли
-:-
Ливерпуль
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.