Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

АПЛ. «Ливерпуль» ўтган мавсум енгга олмаган рақибига қарши ўйнайди (превью)

Англия Премьер-Лигаси 10-туридан ўрин олган «Ливерпуль» ва «Брайтон» жамоалари ўртасидаги баҳсдан олдин қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

Биласизми?

«Ливерпуль» Англия чемпионатининг охирги 2 ўйинида «Уотфорд» ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари устидан бир хил 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу кетишда улар кетма-кет 3 АПЛ ўйинида 5 ва ундан кўпроқ тўп фарқи билан ғалаба қозонган учинчи жамоага айланишлари мумкин. Бунга қадар 2010 йилда «Челси» ва 2017 йилда "Манчестер Сити" ушбу кўрсаткични қайд этишган.

Муҳаммад Салаҳ ўтган турда "Манчестер Юнайтед" дарвозасига учта тўп йўллади ва жорий мавсум АПЛдаги голлари сонини 10тага етказиб олди. Натижада, у жамоасининг мавсумдаги 10-ўйинидан олдин икки хонали гол урган АПЛ тарихидаги учинчи футболчига айланди. 1995/96 йилги мавсум «Ньюкасл» аъзоси бўлган Лесс Фердинанд ва ўтган мавсум «Эвертон» ҳужумчиси Калверт-Люин шу ишни уддалашганди.

Премьер-Лига доирасида «Ливерпуль»га қарши биринчи 6 баҳснинг барчасида мағлуб бўлган «Брайтон», ўтган мавсум «қизиллар» билан 2 учрашувда 4 очко тўплади ва февралда ўтказилган сафар ўйинида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

«Брайтон» ўйинчиси Алексис МакАллистер жорий мавсум АПЛнинг 7 ўйинида 2 гол урди. Таққослаш учун, у ушбу мусобақанинг биринчи 30 ўйинида битта гол урган эди. Унинг АПЛдаги учта голи захирадан майдонга тушганида киритилган.

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Майк Дин

Қанот ҳакамлари: Эдди Смарт, Марк Скоулз

Захира ҳаками: Крис Каванаг

ВАР: Кевин Френд

ВАР ёрдамчиси: Симон Бек

 

Жамоалар мазкур баҳсни қуйидаги таркиб билан бошлаши тахмин қилинмоқда.

Тахминий таркиблар

«Ливерпуль»: Алиссон, Арнолд, Конате, ван Дейк, Робертсон, Жонс, Хендерсон, Кейта, Мане, Жота, Салаҳ

«Брайтон»: Санчес, Велтмен, Данк, Вебстер, Марч, Гроу, Лаллана, Модер, Кукулерелла, Моупай, Троссард

Жамоа янгиликлари

Наби Кейта МЮга қарши ўйинда олган қўрқинчли жароҳатидан супер даражада тикланди ва Клопп унинг мазкур баҳс учун тайёр бўлишидан умид қилмоқда. Тиаго ҳам жамоа машғулотларига қайтгган, аммо унинг энг яхши ҳолатида ҳам захирада ўтириши мумкин. Фабинё эса жароҳатидан тузалмаган ва «Брайтон»га қарши ўйинда ,ураббий таваккал қилмайди. Жеймс Милнер ва Ҳарви Эллиот сафдан чиқишган, уларнинг ўрни ярим ҳимоя чизиғида Алекс Окслейд Чемберлен ва Куртис Жонс билан тўлдирилади. Садио Мане ўтган ҳафта дам олди, шунинг учун келаси ҳафта «Атлетико»га қарши баҳсдан олдин Фирмино ёки Салаҳ ротация қилинса ҳам ажаб эмас.

Меҳмонлар сафида Стивен Алзате ва Денни Уэлбек жароҳати боис майдонга туша олишмайди. Ден Бурн ва Тейлор Ричардс ҳам тўлиқ тикланиб улгуришмаган.

Рақамлар

«Ливерпуль» АПЛда 19 учрашувдан бери мағлубият нима эканлигини билмай келмоқда.

«Ливерпуль»нинг охирги 6 ўйинида ўртача 2,5тадан кўпроқ гол киритилган (Премьер-Лига)

«Қизиллар» Англия чемпионатидаги сўнгги 6 учрашувидан бештасида камида 3 та гол уришни уддалашган.

«Брайтон» АПЛдаги сўнгги 3 сафар ўйинида қатнашган баҳсларида ўртача 2,5 тадан камроқ гол урилган.

Томонлар ушбу мусобақада ўзаро 8 марта тўқнаш келишган. 6 марта Мерсисайд клуби ғалаба қозонган бўлса, 1 марта меҳмонлар зафар қучишган. 9 ўйиндан кейин 21 очко тўплаган Копп шогирдлари иккинчи, «Брайтон» эса 15 очко билан 5-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.

Киритилди: 30.10.2021 09:53. Ўқилди: 3010 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

31.08.2025. АПЛ. 3-тур.
20:30
Ливерпуль
1-0
Арсенал

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. АПЛ. 4-тур.
18:00
Бёрнли
-:-
Ливерпуль
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.