Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ҳафта охирида бўлиб ўтадиган ўйинлар анонси. Derby Day!!! Англияда Манчестер дербиси, Италияда эса Милан клублари қарама-қаршилиги.

Якунланаётган ҳафтада Европанинг топ-5 чемпионатларида бўлиб ўтадиган ўйинлар анонси билан танишинг.

Англия Премьер лигаси

Англия чемпионатининг шанба кунги учрашувларини Манчестер дербиси бошлаб беради. «Олд Траффорд» кечадиган учрашувда «Юнайтед» «Сити»ни синовдан ўтказади.

«Манчестер Юнайтед» – «Манчестер Сити»

 

«Манчестер Юнайтед»

Оле-Гуннар Сульшер деярли уч йилдан буён «Манчестер Юнайтед»ни бошқариб келади. Норвегиялик мутахассис жамоанинг ўйини яхши томонга ўзгариши учун вақт кераклигини айтишдан чарчамайди, лекин ўша вақт ўтмоқда, аммо жамоада жиддий ўсиш йўқ. Жорий мавсумги чемпионатда «қизил иблислар» чемпионлик учун курашмаса керак. Сабаби, 10-турдан кейин улар турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб туришибди. Шанба куни Сульшер шогирдлари дербида ҳамшаҳарларини хафа қилишга ҳаракат қилиб кўришади.

«Манчестер Сити»

«Манчестер Сити» икки кун аввал Чемпионлар лигасида «Брюгге»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва плей-офф масаласини деярли ҳал қилди. Энди Хосеп Гвардиола жамоаси бор эътиборни ички чемпионат баҳсларига қаратиши табиий. Сўнгги турда «шаҳарликлар» кутилмаганда ўз майдонида «Кристал Пэлас»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Бугун эса Гвардиола шогирдлари «Олд Траффорд»да уч очко жамғариб, мухлисларини хурсанд қилишга ҳаракат қилишади.

Статистика ва рақамлар:

- Маълумотларга кўра, Англия Премьер лигаси баҳларида «МЮ»ни «Олд Траффорд»да «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль»дан (7 мартадан) кўпроқ АПЛда мағлуб эта олмаган.

- «Манчестер Юнайтед» АПЛ доирасида «Манчестер Сити»га қарши сўнгги 4 ўйинда мағлуб бўлмаган (3 ғалаба ва дуранг).

- Оле-Гуннар Сульшер Хосеп Гвардиолага қарши 8 ўйиннинг 4 тасида ғалаба қозонган. Норвегиялик ўзи билан камида 5 марта тўқнаш келган барча мураббийлар орасида Пепни энг кўп мағлуб этган мутахассис ҳисобланади.

 

- «Манчестер Сити» АПЛнинг жорий мавсумидаги 10та учрашувнинг 3тасида гол ура олмади. «Шаҳарликлар» ушбу «қуруқ» серияни ўтган мавсумдаги 38 учрашув давомида қайд этганди.

Тур доирасидаги қолган учрашувлар.
Англия Премьер лигаси
11-тур

05.11.2021 
Саутгемптон : Астон Вилла |1:0

06.11.2021
Манчестер Юнайтед - : - Манчестер Сити|17:30
Брентфорд - : - Норвич|20:00
Челси - : - Бёрнли|20:00         
Кристал Пэлас - : - Вулверхэмптон|20:00
Брайтон- : - Ньюкасл|22:30    

07.11.2021
Лидс - : - Лестер|19:00
Эвертон - : - Тоттенхэм|19:00
Арсенал - : - Уотфорд|19:00
Вест Хэм - : - Ливерпуль|21:30

 

 

Ла Лига

Испания чемпионатининг 13-туридан ўрин олган ўйинлардан марказий учрашувларнинг бири «Сельта» ва «Барселона» ўртасида кечиши аниқ. Каталония клуби ҳозирда жиддий қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Кетма-кет омадсиз учрашувлар Вигода якунига етадими?

 

«Сельта» – «Барселона»




«Сельта»

Олдинги учта турда «Сельта» барча мумкин бўлган натижаларни қайд этиб кўрди. Аввалига виголиклар «Хетафе»ни мағлуб этишди (3:0), кейин «Реал Сосьедад»га имкониятни бой берди (0:2), сўнгги ўйинда эса «Райо Вальекано» билан муроса йўлини танлади (0:0). Барқарорликнинг йўқлиги «Сельта»нинг мағлубиятининг асосий сабаби.
Хўш, «Барселона»га қарши беллашувда ушбу натижаларнинг қайси бири кузатилиши мумкин?!

 

«Барселона»

«Барселона»нинг муаммоларига чегара йўқ. «Кўк-анорранглилар» икки турдан буён «Реал»га 1:2, «Райо Вальекано»га 0:1 ҳисобларида мағлуб бўлиб келмоқда. Шунингдек, ўтган турда каталонияликлар «Алавес» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.«Кўк-анорранглилар» кетма-кет уч тур давомида очко йўқотганлари етмагандек, бир қанча йўқотишларга ҳам дуч келишди. «Алавес» билан ўйинда Серхио Агуэро юраги билан боғлиқ муаммога дуч келди ва номаълум муддатга сафдан чиқди.

Статистика ва рақамлар:

«Сельта» сўнгги икки ўйинда бир очко қўлга киритди;
«Барселона» уч турдан бери ғалаба қозона олмаяпти;
«Сельта» сўнгги тўрт учрашувнинг фақатгина биттасида «Барселона»ни мағлуб этишни уддалаган.

Тур доирасидаги қолган учрашувлар.
Испания Ла Лигаси
13-тур

05.11.2021 
Атлетик - Кадис|0:1

06.11.2021 
Эспаньол - : - Гранада|18:00            
Сельта - : - Барселона|20:15   
Алавес - : - Леванте|22:30      
Реал Мадрид - : - Райо Вальекано|01:00

07.11.2021 
Вильярреал - : - Хетафе|18:00
Валенсия - : - Атлетико|20:15          
Осасуна - : - Реал Сосьедад|22:30    
Мальорка - : - Эльче|22:30     
Бетис - : - Севилья|01:00




А Серия

Италия чемпионатининг 12-тури энг марказий учрашувларидан бири «Милан» – «Интер» жамоалари ўртасидаги дерби ҳисобланади.

«Милан» – «Интер»




Мазкур жамоалар А Серия турнир жадвалида ёнма-ён жойлашган бўлиб, фақатгина очколарида фарқ бор. «Россонерилар» 11 турдан сўнг 31очко тўплаган ҳолда 2-поғонадан жой олган. «Нерадзуррилар» эса 11 учрашувда 7 ғалаба, 3 дуранг ва 1 мағлубият қайд этиб, 24 очко тўплаган ва мос равишда жадвалда 3-ўринни эгаллаган.

Ўтган турда Стефано Пиоли шогирдлари «Рома» майдонига сафар уюштириб, 2:1 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритишди. Симеоне Индзаги бошчилигидаги «Интер» эса ўз майдонида «Удинези»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида устун келишган.

Умуман олганда, мазкур икки жамоа учрашувга турли кайфиятдаташриф буюрмоқда. Сабаби, ҳафта бошида ўтказилган Чемпионлар лигаси 4-турида «Милан» Италияда «Порту»ни қабул қилиб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. «Интер» эса Молдовага ташриф буюриб, маҳаллий «Шериф» жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этишни уддалаган.

Рақамлар ва статистика:

- «Интер» «Милан»га қарши сўнгги 9 учрашувнинг 7 тасида мағлуб бўлмаган. Мазкур жамоалар ўртасидаги сўнг 5 учрашувнинг 4 мартасида «нерадзуррилар» ғалаба қозонган.

- «Интер» сўнгги 5 ўйиннинг ҳар бирида ўртача 2,20 тадан гол урган. «Милан» эса ушбу кўрсаткич 1,00 та голни ташкил қилади.

- «Милан» сўнгги 10 учрашувнинг 8 тасида гол ўтказиб юборган. «Интер» сўнгги 5 ўйинда ҳар бир ўйинда ўртача 0,60 гол ўтказиб юборди

Тур доирасидаги қолган учрашувлар.
Италия А Серияси
12-тур


05.11.2021
Эмполи : Женоа|2:2

06.11.2021 
Специя - : - Торино|19:00                
Ювентус - : - Фиорентина|22:00
Кальяри - : - Аталанта|00:45

07.11.2021 
Венеция - : - Рома|16:30         
Удинезе - : - Сассуоло|19:00  
Сампдория - : - Болонья|19:00
Наполи - : - Верона|22:00       
Лацио - : - Салернитана|22:00
Милан - : - Интер|00:45




Бундеслига

Бундеслиганинг шанба кунги учрашувлари ёрқин қарама-қаршилик билан якунланади, Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси «Лейпциг» меҳмони бўлади. Ўйин «Ред Булл Арена» стадионида 6 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланади.

«Боруссия» – «Лейпциг»

«Лейпциг»

«Буқалар» чемпионатни яхши бошлашмади ва аллақачон бир нечта қақшатқич мағлубиятларга учраб, турнир жадвалининг қуйи поғоналарига тушиб кетди. «Лейпциг» Чемпионлар лигаси мусобақаси гуруҳидан чиқиш учун барча имкониятларини йўқотиб, ҳалигача 1-ғалабасини қўлга киритганича йўқ. Эндиликда «буқалар» футболчилари шакллана бошлашди, натижада клуб 6учрашувли мағлубиятсиз серия қайд этмоқда. Охирги турда Марш шогирдлари Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби меҳмони бўлиб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

«Боруссия Дортмунд»

Унчалик ёрқин бўлмаган стартдан сўнг, «асаларилар»нинг турнир жадвалидаги ўрни ҳам юқорилай бошлади. 6-турдаги Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»сига мағлуб бўлгандан сўнг, бир қатор ғалабаларни қўлга киритиб келмоқда. Тўғри, Чемпионлар лигасида «асаларилар» худди «Лейпциг» каби омадсиз ўтказмоқда. Аммо уларнинг Бундеслигадаги ишлари анча яхши давом этмоқда.

Статистика ва рақамлар

Бу жамоалар ўртасидаги сўнгги ўйин «Боруссия»нинг 1:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

«Лейпциг» охирги беш учрашувнинг 4 мартасида «Боруссия»га ютқазган.

Мазкур жамоалар ўртасидаги энг сермаҳсул учрашув 2019 йилда ўтказилган. Ўшанда ҳар икки клуб ҳам рақиб киперларини 3 мартадан хафа қилган.

 

Тур доирасидаги қолган учрашувлар.
Германия Бундеслигаси
12-тур

05.11.2021
Майнц : Боруссия М|1:1         

         

06.11.2021
Бохум - : - Хоффенхайм|19:30                   
Штутгарт - : - Арминия|19:30          
Вольфсбург - : - Аугсбург|19:30      
Бавария - : - Фрайбург|19:30  
Лейпциг - : - Боруссия Д|22:30

07.11.2021
Герта - : - Байер|19:30
Кёльн - : - Унион Берлин|21:30                 
Гройтер - : - Айнтрахт Ф|23:30

 

 

Лига 1

Юлдузли таркибга эга «ПСЖ» 13-турда «Бордо» майдонига сафар уюштиради. Гарча, мазкур беллашув марказий учрашув мақомида бўлмаса ҳам, парижликларнинг юлдузли таркиби ўйинларини кўриш мухлислар учун қизиқ.

«ПСЖ» – «Бордо»

«Бордо»

«Бордо» 12-турдан кейин Лига 1 мусобақаси турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда. Айни пайтда клуб ҳисобида атиги 12 очко бор.

Ёзда жамоани Владимир Петкович қабул қилганига қарамай, «Бордо» ўйинида ҳали жиддий ўсиш кузатилмаган.

«Жирондинлар» ҳозиргача бор-йўғи иккита ғалабага эришган. Улардан бири сўнгги турда кузатилди. Улар ўз майдонида «Реймс»ни қабул қилиб 3:2 ҳисобида мағлуб этишди. Мазкур ғалаба ҳамон «Бордо»нинг жорий мавсумдаги ўз майдонида қўлга киритган ягона ғалабаси ҳисобланади.

«Бордо» ўтган 12 учрашувнинг ҳар бирида камида биттадан гол ўтказиб юборган.

 

«ПСЖ»

«ПСЖ» якка пешқадамлик қилган ҳолда, Франция чемпионати турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Париж клуби энг яқин таъқибчисидан 8 очко олдинда бормоқда.

Почеттино шогирдлар мавсумни ажойиб тарзда бошлашди. Улар кетма-кет саккизта ғалабага эришди, шундан сўнг жамоанинг ўйинида бироз пасайиш кузатилди.

Ўтган ҳафтада «ПСЖ» «Лилль» устидан иродали ғалабага эришди (2:1). Маурисио Почеттино шогирдлари ўйиннинг кўп қисмини яхши ўтказа олишмади, аммо сўнгги 15 дақиқадаги ҳаракатлар учун парижликлар уч очкони қўлга киритишди.

Бир неча кун олдин «ПСЖ» Чемпионлар лигаси доирасида «Лейпциг» билан меҳмонда дуранг ўйнади (2:2). Шунингдек, мазкур беллашувни Лионель Месси жароҳати туфайли ўтказиб юборади.



Тур доирасидаги қолган учрашувлар.
Франция, Лига 1
13-тур

05.11.2021
Ланс : Труа|4:0

06.11.2021
Лилль - : - Анже|21:00
Бордо - : - ПСЖ|01:00

07.11.2021
Марсель - : - Метц|17:00        
Сент-Этьен - : - Клермон|19:00                 
Реймс - : - Монако|19:00        
Нант - : - Страсбур|19:00       
Лорьян - : - Брест|19:00                   
Ницца - : - Монпелье|21:00    
Ренн - : - Лион|00:45     

 

 

 

                                                                                Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

Киритилди: 06.11.2021 07:17. Ўқилди: 6672 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

05.05.2024. АПЛ. 36-тур.
20:30
Ливерпуль
4-2
Тоттенхэм

Навбатдаги учрашув

14.05.2024. АПЛ. 37-тур.
00:00
Астон Вилла
-:-
Ливерпуль
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.