Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Англияга яхши мураббий келяпти. Нима учун «МЮ» Рангникка мурожаат қилди?

Оле-Гуннар Сульшернинг ишдан бўшатилиши «МЮ» раҳбариятини қийин аҳволга солиб қўйди: жамоа қайси йўналишга юришни билмаяпти, мавсум қизғин паллада. Бир ойдан камроқ вақт ичида Премьер-лигада Boxing Day бошланади. Ва натижаларига кўра, «Юнайтед» ўзи учун қабул қилиб бўлмайдиган даражада паст тўққизинчи ўринни эгаллаб, жамоа ё Европа мусобақалари зонасига қайтиши ёки мавсумнинг биринчи ярмини лиганинг асосий омадисизи сифатида тугатиши мумкин.

Бундай вазиятда «МЮ» жиддий қарор қилди. Вақтинчалик мураббий сифатида фақатгина маълум муддатдан сўнг натижа келтириши мумкин бўлган инсонни жамоага таклиф қилишди.


Рангник - кучли футбол файласуфи

Таъсирчан, файласуф, даҳо - Ралф Рангникни турли таърифлар билан чақириш мумкин, аммо унинг қилган ишлари ўзи учун гапиради. «Лейпциг» ва Залсбургдаги Ред Булл лойиҳалари муваффақиятининг муаллифи, Юрген Клопп, Томас Тухель ва Юлиан Нагелсманн каби ўнлаб немис мураббийларига бевосита таъсир кўрсатган одам. Рангникга «Ливерпуль» ва «Челси» мураббийлари тўлиқ таъриф берганлари ажабланарли эмас.

«У менга жуда кўп ёрдам берди, чунки у менинг мураббийим эди, кейин эса мени ўзим мураббийлик қилишни бошлашимга ишонтирган асосий шахс эди. Ўша пайтда Ральф барчамизга катта таъсир кўрсатди. У футбол ўйинларида одамларни ҳожатхонага кузатиб бориш шарт эмаслигини кўрсатди. Ва ўша кунларда ҳамма ҳимоячилар ҳужумчиларни қаерга бормасинлар, уларга эргашишлари керак деб ҳисобларди», - дея Тухелдан иқтибос келтиради The Guardian.

Гап, албатта, 20 йил олдин немис футболида катта ўзгаришлар қилган қаҳрамонимиз ҳақида кетмоқда.

«Албатта, Ральф элита мураббийи. У Германияда биринчилардан бўлиб тўртта ҳимоячидан фойдаланган ва агрессив ўйин услубини футболга киритган, шунингдек, 4-4-2 схемаси ва юқори босимни жорий қилган. У ҳали ҳам немис футболидаги энг муҳим фигуралардан бири», - дея давом этади Тухель.

Рангник, шунингдек, тўртта ҳимоячи тизимига ўтишда қўшимча хавфсизлик учун чизиқ орқасида жойлашган либеро, тозаловчи ҳимоячидан воз кечди.

Шубҳасиз, Ральф жуда тажрибали мутахассис. У йўқдан бор қила оладиган инсон, Германияда жиддий чўққиларни забт этган икки клуб - «Хоффенхайм» ва «Лейпциг» билан машҳур. Ральф футболда жуда кўп турли вазифаларни бажарган, лекин унинг асосий эътибори доимо мураббийлик бўлган. Бу унинг энг яхши маҳорати», - дейди Клопп.

Рангник 2006 йилдан 2011 йилгача «Хоффенхайм»ни бошқарган, жамоани Бундеслигага олиб чиққан, дебют мавсумида еттинчи ўринни эгаллаган. Немис Лейпцигга Германия чемпионатининг тўртинчи дивизионида қатнашаётган пайтда келган. Рангник фақат 2015/16 (жамоани Бундеслигага олиб чиққан) ва 2018/19 (чемпионатда учинчи ўрин) мавсумларида мураббий сифатида ишлаган, шунингдек, 2012 йилдан 2019 йилгача спорт директори лавозимида ишлаган. 2010/11 йилги мавсумда Рангник «Шальке»га келди ва Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиқди ва у ерда ... Сер Алекс Фергюсоннинг «Юнайтед»ига ютқазди.

Рангникнинг Ред Буллдаги асосий ютуғи Дйот Упамекано, Садио Мане, Наби Кейта, Жосуа Киммих, Ибраҳима Конате, Эрлинг Холанд ва бошқа кўплаб йигитларни топиб олган скаут тизимини яратиш бўлган.

Рангник «Юнайтед»га нима олиб келади?

Шартномага кўра, немис мавсумни бош мураббий сифатида якунлайди, кейин эса икки мавсум давомида клуб маслаҳатчиси бўлади. Афтидан, «Юнайтед» ўйин услубини ўзгартириб, майдондаги натижаларни тўғирламоқчи. Аммо шундай кескин шароитда Рангник футболчиларни тезда рақиблар билан тўқнаш келиш ва қарши прессингга ўргата оладими? Айниқса, «Манчестер Юнайтед» Премьер-лигада энг кам ҳужумчига эга эканлигини ҳисобга олсак?

Клопп Рангникнинг энг яхши маҳорати мураббийлик эканлигини таъкидлади. Аммо 10 йил давомида у ўзининг конфорт зонасидан ташқарида ишламади. Германияда Рангник даҳо сифатида тан олинган, аммо у бу мақомга, бошқа нарсалар қатори, тўлиқ назорат туфайли эришган. Шу нуқтаи назардан, Рангник ҳеч қачон топ-клубда ишламаган. Тухель буни қуйидагича изоҳлайди:

«Шу пайтгача у қарорлар қабул қилишда маълум миқдордаги эркинликни сақлаб қолишга эътибор қаратган ва шунинг учун «Хоффенхайм»га етиб келди ва уни элита дивизиони ва Европа мусобақаларига олиб чиқди. Кейинчалик у худди шундай қулай муҳитни Лейпцигда юқори даражада топди.

«Манчестер Юнайтед»да унга бундай шартлар бўлмайди, албатта. Муҳим тафсилот: Фергюсон, ҳали ҳам клубда ўта нуфузли шахс, Рангникнинг таклифига ҳеч қандай алоқаси йўқ эди. Бу шуни англатадики, у Сер Алекс норвегияликни охиригача қўллаб-қувватлаган Сульшер билан бўлгани каби, у ўз манфаатларини ҳимоя қилмайди. Энди эса Фергюсон Маурисио Почеттинони «Манчестер Юнайтед»да кўришни жуда хоҳлайди.

Аргентиналик мураббий Марсело Биелсанинг издоши бўлиб, ўйинчиларнинг босими, ташкилотчилиги ва жисмоний тайёргарлигига катта эътибор беради. Бундан ташқари, Почеттино 2018/19 йилги Чемпионлар лигаси финалига жароҳат олган Ҳарри Кейн билан ва «ПСЖ» ўйинини йўлга қўйишда турли даражадаги муваффақиятларга эришиб, мавжуд шароитга мослаша олишини исботлади.

Кутилмаган тандем Рангник - Почеттино «Юнайтед»ни қайта ишга тушириши мумкин. Агар бошқарув етарлича сабрли бўлса, узоқ муддатли натижалар яқин келажакда юзага келиши мумкин бўлган муваффақиятсизликларга соя солади. Почеттино ҳар куни жамоани такомиллаштириб боради, Рангник эса менежмент билан шуғулланади ва нафақат услубий ўзгаришларга ёрдам беради, балки янги ёш истеъдодларни жалб қилиш тизимини қуради.

Нима бўлган тақдирда ҳам бизни «Манчестер Юнайтед»даги катта ўзгаришлар кутиб турибди.

Руслан Максимов тайёрлади.

Киритилди: 29.11.2021 14:42. Ўқилди: 8713 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ливерпуль
2-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.