Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Кучли бешлик“нинг кучли жуфтликлари

Футболда бир-бирини тушуниб ўйнаш, шерикни ҳис қилиб ҳаракатланиш ўта муҳим. Бусиз миллионлар ўйинини тасаввур қилиш мураккаб. Ҳозирда суперклублар сафида шундай футболчилар борки, улар жуфтликда бажараётган ишларни баъзи жамоалар ўн битталашиб ҳам эплай олмайди (сал муболағаси билан). Улар киритаётган голлари ва қўлга киритаётган голли узатмалар сони бўйича бошқалардан яққол ажралиб турибди. Шундай экан, бугун “кучли бешлик“ чемпионатларининг кучли жуфтликлари ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз.

Муҳаммад Салoҳ & Садио Мане

АПЛда охирги турлардаги натижалари ҳисоби билан “Ливерпуль“ энг юқори чўққисига қайтиб бормоқда. Ҳимояда “қуруқ“ ўйинлар кўпайиб қолди, Трент ва Робертсон яна супер паслари билан ўзларини эслатиб туришибди, яримҳимоя ҳам ҳар галгидек балансни ушлаб турибди. Айниқса, ҳужумдаги тўртлик фантастик мавсум ўтказмоқда, бизнингча. Бу тўртликни ажратишданда қийинроқ иш йўқ. Бироқ шунга мажбурмиз. Зеро, улар орасидаги икки африкаликни алоҳида таъкидламаса бўлмайди. Манедаги ҳолатни ҳар мавсумдаги каби сермаҳсуллик дейишимиз мумкин. Бироқ Салoҳ ҳозир энг юқори тезликда кетмоқда. Мане ҳисобида 7 гол ва 1 ассист мавжуд бўлса, Салoҳда бу рақамлар 11 гол ва 8 ассистга тенг. Бу кетишда Клопп шогирдлари яна бир марта чемпион бўлиб кетадиган бўлса, футбол жамоатчилиги учун бу умуман ажабланарли ҳол бўлмайди. Бироқ ҳали ҳаммаси олдинда. Шунингдек, футболда олдиндан бир нима дейиш қийин. Ҳар қанча зўр мутахассис бўлсангизда, сизнинг айтганингиз доим тўғри чиқавермайди.

Карим Бензема & Винисиус Жуниор

Бу мавсум авваллари фақат танқидга учраган бу икки чарм тўп усталари учун аталгандек, гўё. Бенземанинг Роналду бор пайтларда қандай танқидларга учрагани ҳамманинг ёдида бўлса керак. Ҳатто уни “Реал Мадрид“ учун иснод деганлар ҳам топиларди. Лекин ҳозир у Роналдудан кўра яхшироқ ва сермаҳсулроқ даврини ўтказмоқда. Вини томон эса охирги пайтларда жуда аёвсиз бўлмасада, аммо танқидлар учраб турарди. Айниқса, унинг ақл билан футбол ўйнамаслиги алоҳида мавзуларга сабаб бўлганди. Шунга қарамай, икковлон ҳам танқидлардан тўғри хулоса чиқара олишди. Айни пайт Каримда 11та гол ва 7та ассист мавжуд. Винисиус эса 9 гол муаллифи ва 2 голга ҳаммуаллиф бўлиб турибди. Папа Карло бошчилигидаги жамоа Европадаги гегемонлигини қайтариш учун жиддий курашишга аҳд қилган кўринади. Ҳар ҳолда, йигитлар қайд этаётган кўрсаткичлар шундан дарак бермоқда.

Роберт Левандовски & Томас Мюллер

“Бавария“ ҳақида сўз кетганда, дарров кўз олдимизга супер машиналар келади. Тезликда, сифат бобида энг юқори ўринларда турувчи ҳақиқий немис машинаси. Таркибида ҳам инсонлар ҳаракатланишига шубҳа пайдо бўлаверади. Роберт Левандовски ва Томас Мюллер мана шундай фикрлашимизга асосий сабабчилардан саналади. Ҳеч нарса ўзгармагандек, бу йили ҳам ушбу шоввозлар ҳайратланарли статистика эгасига айланмоқда. Ваҳоланки, улардан бири 33 ёш, иккинчиси эса 32 баҳорни қарши олган. Бироқ улардаги рақамлар шунчаки фантастика. Жумладан, Роберт жорий мавсумда 14 гол ва 1 ассист муалли бўлиб турибди. Томас эса 4та гол уриб, шерикларига 10та ассист етказиб берган. Қойил қолмасдан илож йўқ, тўғрими? Ахир уларни бежизга “немис машинаси“ деб аташмайди. Ростан одам-подам эмас булар.

Килиан Мбаппе & Неймар

“Париж галактикоси“нинг икки мегаюлдузи нафақат ўз жамоасида, балки бутун Францияда энг яхши натижа қайд этиб турибди. Лионель Мессининг келиши ҳам ҳозирча бу жуфтликни "тахт"дан тушира олмади. Аммо “ўзга сайёралик“ дадил қадамлар билан олдинга қараб ҳаракатлана бошлади. Сўнгги ўйинда 3 голнинг ҳаммасига узатма амалга оширгани унинг яна формага қайтиб бораётганидан далолат. Шунга қарамай, ҳануз ПСЖда Мбаппе ва Неймардан самаралироқ кўрсаткич қайд этадиган футболчи топилганича йўқ. Қайд этиш жоиз, Мбаппе 7 гол уриб, 7 ассист қайд этган. Неймарда эса 3 гол ва 3 ассист бор. Қўшимчасига, Килианнинг Франция диёридаги эҳтимолий охирги мавсумида ҳам супер натижалар кўрсатаётгани таҳсинга сазовор. Ҳақиқий профессионаллиги учун унга ҳар қанча мақтов билдирилса, барибир камлик қилса керак.

Дуван Сапата & Марио Пашалич

Рўйхатимизда ном борасида энг қуйи ўринда турувчи тандемга етиб келдик, азизлар. Ростан ҳам бу йигитларнинг клуби ҳам, машҳурлиги ҳам юқоридагиларга тенглаша олмайди. “Реал Мадрид“, “Бавария“, “Ливерпуль“ ва ПСЖлар қаердаю, оддийгина “Аталанта“ қаерда, тўғрими? Бироқ хулоса чиқаришга шошилманг. Айнан мана шу футболчилар А Серияда клубларини олдинга тортишмоқда. Пашалич голли узатмалар бобида пешқадам бўлса, Сапата тўпурарлар рўйхатида 3 ўринда бормоқда. Қизиғи, бу жуфтлик “Аталанта“нинг деярли 70 фоиз голларида қатнашишган. Яъни Марио ва Дуван “кўк-қоралар“нинг энг муҳим ва ажратиб бўлмас қисмига айланиб улгурган. Эслатиб ўтамиз, колумбиялик ўз ҳисобига 9 гол ва 3 ассист ёздириб қўйган. Хорват эса 4 гол ва 5 голли узатмани ўзиники қилган.

Топ-5 чемпионатларда бундай сермаҳсуллик кўрсатаётган иккиликлар етарлича топилади. Бироқ ўқувчиларимизнинг сабр-тоқатини ўйлаган ҳолда, биз фақат энг яхшилари ҳақида ёзишга қарор қилдик. Нима деб ўйлайсиз, юқоридаги жуфтликларнинг қай бири якунда энг зўр натижа қайд этади? Сиз уларнинг қайсиларини ўз жамоангизда кўришни истаган бўлардингиз?

Киритилди: 30.11.2021 07:38. Ўқилди: 6492 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ливерпуль
2-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.