Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Салоҳ Клоппдан, Клопп раҳбариятдан андиша қилмоқда

«Ливерпуль» ва Салоҳ ўртасида янги шартнома имзолаш қийин кечмоқда. Муҳаммад Салоҳнинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади. Бунгача ҳали 18 ой вақт бор. Аммо мисрлик футболчи ўз клубидан тушаётган таклифга рози бўлишга шошилмаяпти. Ўтган ҳафта Юрген Клоппдан ушбу вазият ҳақида сўрашди ва унинг бу борадаги жавоби жуда хотиржам кўриниш олди. «Мақсадимиз аниқ, лекин бу каби жиддий жараёнлар анча вақт талаб этади», - дейди Клопп.

Мухлисларга ҳам вазият шундай туюлмоқда, лекин нима сабабдан мисрлик футболчи узоқ вақтдан бери ўз келажаги ҳақида аниқ қарор қабул қила олмаяпти? Ва у нимани хоҳлайди? Бу каби саволлар инглиз ва унга ёндош хориж матбуотида кўплаб учрайди. Бундан чиқадиган биринчи хулоса шуки, Салоҳ «Ливерпул»да фақат пулни ўйламайди. У ҳали ҳам кучли амбицияга эга ва жамоаси билан ҳамон ғалабаларга чанқоқ. Айни дам унинг кўплаб шериклари аллақачон ўттизга кириб улгуришган - Фирмино, Хендерсон, ван Дейк. Мане 29 ёшда, Фабиньо эса 28. Салоҳ ҳозир жамоада барча шеркларига руҳий қалқон вазифасини ўтаб бераётгани сир эмас. У жорий мавсум «қизиллар» қўлга киритаётган ғалабаларда муҳим ролларни бажаряпти.

Жумладан, 21 та ўйинда майдонга тушган Муҳаммад ҳисобида жорий мавсум 20 та гол мавжуд. Бироқ шунга қарамай маош борасида у анча камтар. Техник салоҳияти жуда юқори бўлган ўйинчи бугунги замонавий футболда маоши бўйича бешинчи ўринни эгаллайди. «Ливерпул»да ван Дейкдан кейин иккинчи ўринни банд этган. Унинг агенти билан суҳбатларда ҳафтасига 300 000 фунт маош тўланиши ҳақида гап-сўзлар матбуотга сизиб чиқди. Нима бўлган тақдирда ҳам Салоҳ бунга тўлиқ ҳақли.

Асосийси, у «Ливерпул»да қолишни истаяпти. Салоҳ бу ҳақда октябрь ойидаёқ айтган ва бутун фаолиятини «Ливерпул»да ўтказишини яна бир бор таъкидлаган эди.

«Агар сизни бу савол қизиқтирса, мен фаолиятимнинг қолган қисмини шу ерда ўтказмоқчиман, лекин ҳаммаси менга боғлиқ эмас. Ҳаммаси клубнинг хоҳишига ҳавола», - деганди ўшанда Салоҳ.

Ҳеч ҳам шубҳа йўқки, у Юрген Клопп билан мустаҳкам ўрнатилган муносабатга эга. Аммо мисрлик мухлислар ва футболчилар орасида қанчалик машҳурликка эга бўлмасин, у раҳбарият томонидан ҳам юқори ишонч билдирилишини хоҳлайди. У Мисрнинг МБC Маср телеканалига берган интервьюсида бунга шаъма қилди: «Сенинг жорий трансфер сумманг клуб сени қанчалик қадрлашидан далолат беради». Клоппдан бу ҳақида сўрашганда немис мутахассиси аниқ жавоб беришдан ўзини олиб қочди. У икки орадаги сирни яширгандек таассурот уйғотади.

«Ливерпуль» шартномаси тугашига бир йил қолган футболчини мантиқан шоширишга ҳаққи бор. Бироқ бу ерда таклиф этилган шартнома ҳолатига ҳам эътибор бериш керак. У футболчини молиявий жиҳатдан қанчалар қониқтиряпти? «Қизиллар» раҳбариятининг эса бу борада «тили қисиқ» жойи бор. Ушбу масалада ортиқча баҳслашиб бўлмайди. Бироқ Салоҳга келаётган таклифлар ва эркин агент мақомининг қанчалик хавфли эканини ҳам унутмаслик керак.
Клуб спорт директори Майкл Эдвардс ёзда «Ливерпул»ни тарк этади ва бу Муҳаммаднинг янги шартнома тузишига ва унинг ўзи учун имкон қадар қониқарли кўриниш олишига тўсқинлик қилиши мумкин.

Киритилди: 18.12.2021 05:00. Ўқилди: 5864 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

31.08.2025. АПЛ. 3-тур.
20:30
Ливерпуль
1-0
Арсенал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.