Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

АПЛ. «Манчестер Сити» - «Лестер» учрашувидан олдинги қизиқарли маълумотлар

Бугун Англия Премьер-лигаси 19-туридан ўрин олган учрашувда "Манчестер Сити" ўз майдонида «Лестер» клубини қабул қилади.

Мазкур ўйин бошланишидан олдин жамоаларга оид қизиқарли маълумотлар билан бўлишишга қарор қилдик.

Биласизми?

Жейми Варди "Манчестер Сити" дарвозасини жами 8 бор ишғол қилган. Шуларнинг ичида икки марта хет-трик қайд этилганини эътироф этиш керак. Шундай бўлсада, форвард "Boxing Day" кунлари ўтказиладиган АПЛ ўйинларда бирор марта ўз номини таблога ёздириб қўйишни уддалай олмаган. Бугун ушбу қора анъанага чек қўйилиши ҳам мумкин.

"Манчестер Сити" "Boxing Day" кунлари ўз майдонида ўтказилган охирги 8 учрашувдан бери мағлуб бўлмай келмоқда (6 ғалаба, 2 дуранг). Охирги 6 ўйинда кетма-кет ғалабалар қайд этилган. Жамоа сўнгги бор шундай баҳсларда 1996/97 йилги мавсумда "Порт Вейл" клубига имкониятни бой бериб қўйган - 0:1.

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Раҳим Стерлинг Премьер-Лига доирасидаги охирги 3 ўйиннинг барчасида гол урди - у охирги марта 2017 йилнинг август-сентябрь ойларида кетма-кет 4 ўйинда гол киритишга муваффақ бўлган.

"Лестер Сити"нинг ушбу қишки байрам кунлари ўтказилган охирги 11 ўйиннинг биттасидагина ғалаба қозонишни уддалаган (2 дуранг, 8 мағлубият). Қизиқарли томони шундаки, биргина ғалаба 2018/19 йилги мавсумда "Манчестер Сити" жамоасига қарши беллашувда қўлга киритилган.

 

"Манчестер Сити" - «Лестер» учрашуви учун Крис Каванаг бош ҳакам этиб тайинланган.

Учрашув расмийлари

Бош ҳакам: Крис Каванаг

Қанот ҳакамлари: Ҳарри Леннард, Ден Робатан

Захира ҳаками: Девид Кют

ВАР: Пол Тирни

ВАР ёрдамчиси: Скотт Леджер

 

Тахминий таркиблар

"Манчестер Сити": Эдерсон, Канселу, Диаш, Ляпорт, Зинченко, де Брюйне, Родри, Гюндоган, Стерлинг, Силва, Маҳрез

«Лестер»: Шмейхел, Ндиди, Вестергаард, Бертран, Олбрайтон, Томас, Дюсбери, Тилеманс, Лукман, Меддисон, Дака.

 

Жамоаларнинг ўртача ёши бўйича устунлик мезбонлар томонида (27,4 ёш - 26,5 ёш). Томонларнинг ўртача бўйида деярли фарқ йўқ — 181,5 см - 181,4 см.

Жамоаларнинг охирги хабарлари

Жек Грилиш ва Фил Фоден охирги пайтда етарли бўлмаган интизом сабабли Пеп Гвардиола томонидан тушириб қолдирилди. Бугунги ўйинда ҳам улар захирада қолса ажаб эмас.

Кайл Уокер «Лейпциг» билан ўйинда қизил карточка олганидан бери 3 баҳсни ўтказиб юборди ва Гвардиола унинг жисмоний ҳолати нормал эмаслигини таъкидлаб ўтди. Ферран Торрес ҳали ҳам жароҳатда ва ҳар қандай ҳолатда «Барселона»га ўтиши маълум бўлди.

Бернарду Силва ёлғон «тўққизлик» позициясида ўйнаши мумкин, шунда Илкай Гюндоганни марказга жойлаштириш мумкин бўлади.

Габриел Жезус ҳамда Рияд Маҳрез ўнг қанот вингер позицияси учун жиддий кураш олиб боришмоқда. Иккинчиси собиқ клубига қарши майдонга тушишни жуда истамоқда.

Жейми Врди, Рикарду Перрейра ҳамда Чағлар Союнжу чорашанба куни «Ливерпуль» билан пемналтилар церийасида ютқазиб қўйган ўйиндан кейин мушаклари билан боғлиқ муаммога учрашган.

Келечи Ихеаначо ва Вестергаард ўтган баҳсда коронавирусдан тузалиб қайтишди. Аёзе Перез ва Адемола Лукман эса захирада қолишди.

Брендан Рожерс МЮнинг собиқ ҳимоячиси Жонни Эвансни бутун мавсум жароҳатлар гирдобида қолганига қарамай «Сити» билан ўйинда қатнашишини умид қилмоқда.

Ҳарви Барнс ва Тимоти Жастан ҳафта ўртасида кечган баҳсда қайдномага ҳам киритилишмади ва бу уларнинг "Манчестер Сити"га қарши тўқнаш келишлари эҳтимолини пасайтириб юборди.

 

Рақамлар

"Манчестер Сити" Премьер-Лига доирасидаги охирги 8 баҳсда ғалаба қозонган.

«Шаҳарликлар» сўнгги 10 уй учрашувидан саккизтасида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олган (Премьер-лига).

"Манчестер Сити" Англия чемпионатидаги охирги 7 ўйиндан олтитасида камида иккитадан гол уришга муваффақ бўлган.

Маълумот учун, жамоалар АПЛда ўзаро 21 марта тўқнаш келишган. 12 баҳсда «шаҳарликлар», 7 ўйинда эса «туликлар» ғалаба қозонишган ва икки марта муроса йўли танланган.

Томонларнинг Премьер-Лигадаги ҳозирга қадар сўнгги ўйини 11 сентябрь куни "King Power" стадионида ўтказилганди. Ушбу баҳсда Бернардунинг 62-дақиқада киритган голи меҳмонларга уч очкони тақдим этган.

Айни вақтда "Манчестер Сити" 44 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Ундан икки баробар кам очко тўплаган «Лестер» 9-поғонани банд этиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг бугунги учрашуви Тошкент вақти билан 20:00да бошланиши режалаштирилган.

Киритилди: 26.12.2021 11:48. Ўқилди: 2043 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

31.08.2025. АПЛ. 3-тур.
20:30
Ливерпуль
1-0
Арсенал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.