Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Улардан умид катта эди. 2021 йилда трансфер нархида пасайиш бўлган футболчилар

Йил охирида Трансфермаркт футболчичиларнинг нархларини янгилади, биз эса нархида катта ўзгариш бўлган футболчилар ҳақида сўз юритишга қарор қилдик.

2021 йилда қийматини йўқотган10 нафар юлдуз футболчиси

  • 1-2. Эден Азар (“Реал”; Бельгия; 31 ёш) =  - 42 миллион евро

    1-2. Филиппе Коутиньо (“Барселона”, “Астон Вилла”га ижарага берилган; Бразилия; 29 ёш) =  - 42 миллион евро

    3-5. Садио Мане (“Ливерпуль”; Сенегал; 29 ёш) = - 40 миллион евро

    3-5. Жоау Феликс (“Атлетико”; Португалия; 22 ёш) = - 40 миллион евро

    3-5. Лионель Месси (“Пари Сен-Жермен”; Аргентина; 34 ёш) = - 40 миллион евро

    6. Неймар (“Пари Сен-Жермен”; Бразилия; 29 ёш) = - 38 миллион евро

    7. Клеман Ленгле (“Барселона”; Франция; 26 ёш) = - 36 миллион евро

    8-9. Саул Ньигес (“Атлетико”, “Челси”га ижарага берилган; Испания; 27 ёш) = - 35 миллион евро

    8-9. Миралем Пьянич (“Барселона”, “Бешиктош”га ижарага берилган; Босния; 31 ёш) = - 35 миллион евро

    10. Роберто Фирмино (“Ливерпуль”; Бразилия; 30 ёш) = - 34 миллион евро

 

- Трансфер қиймати 30 миллион еврога тушган футболчилар билан рўйхати: Кевин Де Брюйне, Трент Александер-Арнолд, Ян Облак, Антуан Гризманн, Марк-Андре тер Штеген ва Ренан Лоди.

- Эден Азар кетма-кет учинчи йил сайёрамизнинг энг арзон футболчилари 10 талигига кирди ва кетма-кет иккинчи бўлиб рейтингда пешқадамлик қилмоқда. Бельгиялик “Челси”дан “Реал”га ўтганидан сўнг, ишончсиз ўйнамоқда, кўп жароҳат олмоқда ва ўйин савияси билан бирга қадрини ҳам йўқотди. 2019 йилнинг ёзида Азар 150 миллион еврога баҳоланган эди, энди эса Трансфермаркт Эденнинг бозор қиймати камтарона 18 миллион евро деб кўрсатилмоқда.

- 150 миллиондан 18 миллионга тушиб қолган яна бир футболчи Филиппе Коутиньо бўлиб, унинг фаолияти Азарникига ўхшайди. Бразилиялик футболчи Премьер-лигада юлдузга айланди, катта пул эвазига Испаниянинг топ-клубига ўтди ва фаолиятида пасайиш бўлди. Бироқ, булар орасидаги фарқ кўриниб турибди: чунки Эденнинг ўзи фаолияти орқага кетишига сабабчи бўлган бўлса, Филиппе каталонияликларнинг қурбони бўлди. Коутиньо Мюнхенда деярли барча кубокни ютди, “Барселона”даги шахсий статистикаси ҳам ёмон эмас. Фаолиятини Англияда қайта бошлаш учун барча имкониятлар мавжуд, Альбионга уни “Ливерпуль”даги собиқ жамоадоши Жеррард жалб қилган.

- “Ливерпуль” учун ёмон хабар шундаки, “қизиллар”нинг ҳужумкор етакчилари қаримоқда: шу сабаб уларнинг нархи тушиб кетган Мане ва Фирминони ҳам топ 10таликда учратамиз. Роберто аллақачон Диого Жотага асосий таркибдаги ўрин учун рақобатда мағлуб бўлмоқда, сенегаллик футболчининг ўрнини босадиган ҳужумчи Клоппда ҳозирча йўқ, лекин у ўзининг чўққисидан ўтиб кетгандек фараз бор. Ҳарқалай, 2018/19 йилги мавсумдан сўнг Садионинг ўйини доимий равишда пасайиб бормоқда.

- 11 йил ичида биринчи марта Лионель Мессининг трансфер қиймати 2010 йилда забт этилган 100 миллион евродан пастга тушди. Унинг энг юқори чўққиси 180 миллион еврога баҳоланди. Еттита “Олтин тўп” соҳиби “Барселона”дан ПСЖга ўтди ва у ерда одатдагидек ёрқин ўйин кўрсатмаяпти. Бироқ, Мессининг кўрсаткичи тушиб кетишининг асосий сабаби - ёши. 2021 йилда Лионель ўзининг 34 ёшини нишонлади.

- 34 ёшида Месси 60 миллион еврога баҳоланмоқда. Трансфермаркт 22 ёшли Жоау Феликсни ҳам худди шундай суммада баҳоламоқда. Ёш португалиялик “Атлетико”нинг умидларини оқламади. Қисман Коутиньо (135 миллион евро), Азар (115) ва Феликс (127) каби қиммат трансфердаги муваффақиятсизликлар туфайли испан грандлари Европа аренасида ўз ўрнини йўқотди.

- 2021 йилда трансфер суммаси пасайган энг фаол футболчилар “Барселона” аъзолари ҳисобланади: бу нафақат Коутиньо, балки Ленгле ва Пьянич ҳам, кучли ўнликка киришди. Гризманн ва Тер Штегеннинг ҳам бозор қийматида катта пасайиш бўлган. Қолаверса, 2017 йилда 140 миллион еврога сотиб олинган ва ҳозир 30 баҳоланган Усмон Дембелени ҳам нутмаслик керак. Балки, Эрлинг Холанднинг карьерасини хавф остига қўймаслигингиз керакдир, жаноб Лапорта?

 

2021 йилда нисбий қиймат йўқотиш бўйича дунёдаги 10 нафар футболчи

  • 1. Салиф Сане (“Шальке”; Сенегал; 31 ёш) =  нархи -91,6%га пасайиш бўлган (9,5 млн евродан 800 минг еврога)

    2. Константинос Манолас (“Олимпиакос”; Греция; 30 ёш) = - 84,4% (60 миллион евродан 15 миллион еврога)

    3. Андреас Самарис (“Фортуна Ситтард”; Греция; 32 ёш) = -84% (5 миллион евродан 800 минг еврога)

    4. Роман Бюрки (“Боруссия Дортмунд”; Швейцария; 31 ёш) = -83,6% (11 миллион евродан 1,8 миллион еврога)

    5-7. Гильфи Сигурдссон (“Эвертон”; Исландия; 32) = -83,3% (18 млн евродан 3 миллион еврога)

    5-7. Шкодран Мустафи (“Леванте”; Германия; 29 ёш) = -83,3% (12 миллион евродан 2 миллион еарога)

    5-7. Самуэль Умтити (“Барселона”; Франция; 28 ёш) = -83,3% (12 миллион евродан 2 миллион еврога)

    8. Даниэль Гинчек (“Вольфсбург”; Германия; 30 ёш) = -82,9% (7 млн евродан 1,2 миллион еврога)

    9-10. Дуглас Коста (“Гремио”; Бразилия; 31 ёш) = -80% (20 миллион евродан 4 миллион еврога)

    9-10. Хони (“Лацио”; Испания; 30 ёш) = -80% (5 миллион евродан 1 миллион еврога)

 

- Нисбий нуқтаи назардан қийматнинг энг ёрқин регрессияси ҳимоячи Салиф Сане билан кузатилди. У ўтган йили “Шальке” билан иккинчи Бундеслигага тушиб кетди ва бу мавсумда у 8 дақиқа ўйнади.

- Биз турли йиллардаги икки жаҳон чемпиони - Шкодран Мустафи ва Самуэль Умтитини кўрмоқдамиз. Немис ва француз футболчисидан кўп нарса кутилганди. Аммо, бу йигитлар бироз эртароқ муаммоларга аралашиб қолди.

Киритилди: 11.01.2022 21:10. Ўқилди: 5418 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

31.08.2025. АПЛ. 3-тур.
20:30
Ливерпуль
1-0
Арсенал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.