Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

АПЛ. «Ливерпуль» «Манчестер Сити»нинг қоқилишидан унумли фойдаланди (шарх)

«Ливерпуль» "Манчестер Сити"нинг қоқилишидан унумли фойдаланди


Англия Премьер-Лигаси 23-турида «Ливерпуль» сафарда "Кристал Пелас" меҳмони бўлди ва "Манчестер Сити"нинг «Саутгемптон»да очко йўқотишидан унумли фойдаланишга муваффақ бўлди.

Юрген Клопп жамоаси ўйинни тезкорлик билан бошлади ва 32-дақиқага келиб икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олди.

Голларнинг иккаласига ҳам Эндрю Робертсон ҳаммуаллифлик қилди. Дастлаб Виржил ван Дейк бурчакдан узатмани голга айлантирган бўлса, кейинчалик Алекс-Окслейд Чемберлейн тўп узатмасини ўзига бўйсундирган ҳолда дарвозани ишғол қилди. 


«Пелас»да жавоб қайтариш учун тўртта имкониятга эга бўлди, аммо Алиссон Майкл Олисе ва Одсонн Эдуарнинг зарбаларини қайтариб қолди. Конор Галлахернин бош билан берган зарбаси дарвозаси ёнидан ўтиб кетган бўлса, Матета қанчалик ноаниқ зарба берганига гувоҳ бўлди.


Уларнинг босими 55-дақиқада ўз сўзини айтди. Жефри Шлюппнинг ҳимоядан тезда тўпни Матетага узатмаси ва Матета ҳам ўз сай-ҳаракатлари эвазига Эдуарни бўш қолган дарвозага гол уриши учун имконият яратиб берганини таъкидлаш керак.


Аммо, лондонликлар олдинги имкониятлардан фойдалана олишмагани учун афсусланишга мажбур бўлишди. 89-дақиқада Висенте Гуаитанинг Диогу Жотага қўполлиги натижасида юзага келган пенальтидан Фабиньо унумли фойдаланди ва мерсисайдликларнинг ғалабасини таъминлаб берувчи голга муаллиф бўлди.

Мазкур баҳсда Алиссон Беккер учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Англия чемпионати, 23-тур

"Селхурст Парк", Лондон. 23.01.2022

"Кристал Пэлас" — "Ливерпуль" 1:3

Голлар: 0:1 – 8 ван Дейк, 0:2 – 32 Окслейд-Чемберлен, 1:2 – 55 Эдуар, 1:3 – 89, пенальти Фабиньо.

Кристал Пэлас – Гуаита, Уорд, Андерсен, Гехи, Митчелл, Шлупп, Хьюз (Айю, 77), Галлахер, Олисе, Эдуар (Эзе, 68), Матета (Бентеке, 77).

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд (Гомес, 90), Матип, ван Дейк, Робертсон, Хендерсон, Фабиньо, Джонс, Окслейд-Чемберлен (Минамино, 60), Фирмино (Милнер, 90), Диогу Жота.

Огоҳлантиришлар: Галлахер (49), Хьюз (61), Фирмино (81), Шлупп (82), Уорд (90).



Ушбу ғалабадан кейин «Ливерпуль» 48 очко топлаган ҳолда "Манчестер Сити"га анча яқинлашиб олди. Уларни 9 очко ажратиб турибди. Бундан ташқари, «қизиллар» захирасида яна битта ўйин мавжуд. "Кристал Пелас" эса 24 очко жамғарган ҳолда 13-ўринни банд этиб турибди.


Кейинги учрашувлар

"Кристал Пелас" кейинги ўйинини 9 февраль куни сафарда ўтказади. Рақиб 17-ўринда бораётган «Норвич» жамоаси бўлади. Бир кун ўтиб, яъни 10 февраль санасида «Ливерпуль» «Энфилд»да «Лестер» клубини қабул қилади.

Кристал Пелас: 9 февраль, «Норвич» (сафарда)
Ливерпуль: 10 февраль, «Лестер» (уйда)

Баҳс расмийлари

Мазкур ўйинни Кевин Френд бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси бошқариб боришди. Учрашувни 25,002 нафар томошабин бевосита стадиондан кузатиб борди.

Бош ҳакам: Кевин Френд
Қанот ҳакамлари: Адриан Холмс, Саймон Бек
Захира ҳаками: Андре Марринер
ВАР: Крейг Поусон
ВАР ёрдамчиси: Саймн Лонг.

Учрашув статистикаси билан танишиб олинг.

Тўп назорати: 43.4-56.6
Дарвоза томон аниқ зарба: 5-7
Зарбалар: 8-14
Тўпга тегиниш: 611-747
Узатмалар: 431-576
Тўп учун кураш: 13-7
Зарарсизлантириш (тозалаш): 25-11
Бурчак тўплари: 2-5
Оффсайдлар: 5-2
Сариқ карточкалар: 4-1
Қоида бузишлар: 12-10

Киритилди: 24.01.2022 11:36. Ўқилди: 2115 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

31.08.2025. АПЛ. 3-тур.
20:30
Ливерпуль
1-0
Арсенал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.