Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Ливерпуль” Клоппсиз ва етакчиларсиз ўйнашни ўрганиш вақти келди!

Юрген Клопп “Ливерпуль”да иш бошлагандан сўнг, мерсисайдликлар доимий равишда юқори ўринга даъвогар клубга айланди ва ҳатто узоқ кутилган чемпионликни ҳам қўлга киритди. Бироқ, клуб учун Юрген Клоппсиз келажак ҳақида ҳам ўйлаш вақти келди. Шу сабаб, “Stadion.uz” нашри “Ливерпуль” буёғига нима қилиш кераклиги ҳақида бироз фикр юришга қарор қилди.

Юрген Клоппнинг “Ливерпуль” билан шартномаси яна 2,5 йилга амал қилади. Немис мутахассиси 2024 йилнинг ёзида клубни тарк этиши эҳтимоли катта ва бу ҳақида мураббийнинг ўзи ҳам бир неча бор ОАВга берган интервьюсида айтиб ўтган. Агар, Клопп шартномасининг охиригача клубда қолса, бу вақтга келиб Клопп 9 йил давомида “Энфилд”да ишлаган бўлади. Мураббийнинг ўзи оиласига вақт ажратиш учун карьерасида бироз пауза қилиш ҳақида ўйлаётганини айтди, ҳамда “қизиллар” билан янги шартнома имзоламаслигини таъкидлади.

Гарчи Премьер-лигада эндигина тажриба орттира бошлаган Стивен Жеррард ва “Ливерпуль”да германиялик мутахассисга ёрдамчи бўлиб ишлаётган Пеп Лейндерснинг номзодлари муҳокама қилинаётган бўлса-да, Клоппнинг ўрнини босадиган мураббий ҳақида гапиришга ҳали бироз эрта.

Бироқ, “Ливерпуль” учун келажак ҳақида ўйлаш вақти келди, чамамизда. Октябрь ойида Чемпионлар лигаси доирасида “Атлетико Мадрид”га қарши ўйинда Клопп ўртача ёши 29 ёш-у 130 кун бўлган таркибни майдонга туширди. Бу 1953 йилдан бери “Ливерпуль”нинг “энг кекса” бошланғич таркиби сифатида тарихда қолди. Британиялик журналистлар 2024 йилнинг ёзигача фақат Трент Александр-Арнолд, Наби Кейта ва Диого Жота каби асосий таркиб футболчиларнинг ёши 30 дан ошмаслигини ҳисоблаб чиқишди. Албатта, бевосита захирада Иброҳим Конате, Жо Гомес, Константинас Цимикаслар ҳам бор. Аммо, умуман олганда, кўриниб турибдики, ҳозирги “Ливерпуль”нинг ҳозирги барча етакчилари фаолиятини сўнгги йилларини ўтказмоқда.

 

Мерсисайдликлар олдида ҳал қилиниши керак бўлган яна бир қанча муаммолари бор. 18 ойдан сўнг, аниқроғи 2023 йилнинг ёзида Салоҳ, Мане ва Фирминонинг шартномалари ўз ниҳоясига етади. Шундай қилиб, “Ливерпуль” яқин келажакда ўз триоси билан нима қилишни ўйлаши керак. Клуб ё шартномаларни янгилаб, уларга анча катта маош таклиф қилиши ёки сотиб, ўрнига бошқа футболчи излаши керак. Қўшимчасига, 2023 йилда Наби Кейта билан ҳам шартнома узайтирилиши кераклигини қўшиб қўйинг.

 

Англияда улар 2024 йил ёзига келиб, “Ливерпуль”нинг ҳолати Сер Алекс Фергюсон кетгандан кейинги “Манчестер Юнайтед”нинг ҳолатига жуда ҳам ўхшашиб кетиши мумкин. Ўша пайтларда манкунианликлар тожни ҳеч кимга бермаган бўлса-да, лекин ўша пайтда ҳаммасини ҳам фахрий фуболчилар ҳал қилишган: Эвра, Каррик, Видич ва Бербатовлар 31 ёшда, Фердинанд - 34, Скоулз - 38, Гиггз - 39. 27 ёшли Руни ва 29 ёшли ван Перси ўша вақтга қадар ўзининг энг яхши мавсумларини ўтказган. “Манчестер Юнайтед” ўшандан бери ҳеч қачон аввалги ҳолатига қайтмади ва ҳозир ҳам қайтгани йўқ.

“Ливерпуль” ҳолатида кўп нарса клубнинг кейинги трансфер ойналарида сотиш ва чотиб олиш борасида тўғри танлов ўтказиши керак бўлади. Бироқ, бу ерда ҳам мерсисайдликлар учун бироз муаммо бўлиши мумкин. Чунки, 10 йилдан сўнг спорт директори Майкл Эдвардс ҳам клубни тарк этади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Майкл клубдаги фаолияти давомида Чемпионлар лигасида ва узоқ кутилган ички чемпионатдаги ғалаба келтирган ўйинчиларнинг кўпини ўзи жамоага таклиф қилган. Аслида Клоппнингҳам ливерпулликлар сафига келишини Эдвардс талаб қилган. Яъни, унинг “Ливерпуль” учун хизматларининг чеки йўқ. Эдвардснинг ўрнини унинг ёрдамчиси Хулиан Уорд эгаллайди, аммо у устозининг ишларини қандай давом эттиради, бу - номаълум.

Умуман олганда, “Ливерпуль” учун келажак ҳақида жиддий ўйлаш вақти келди – Эдвардссиз, Клоппсиз ва ёши ўтиб бораётган етакчиларсиз. Клубга янги қонни олиб кириш учун вақтни ўтказиб юбормаслик жуда муҳимдир.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 30.01.2022 13:28. Ўқилди: 5072 марта. Фикрлар: 9 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

31.08.2025. АПЛ. 3-тур.
20:30
Ливерпуль
1-0
Арсенал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.