Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Имомнинг ўғли Садио Мане — Африка чемпиони!

Садио Мане 1992 йил Сенегалнинг Седиу шаҳрида туғилган. Аммо унинг болалиги оиласи кўчиб ўтишга мажбур бўлган миттигина Бамбали қишлоғида ўтади. Садионинг отаси маҳаллий масжидларнинг бирида имом эди. Кўп болали оила катталари фарзандларини кўпроқ ўқишга ундашарди. Болалар орасида ўқишни яхши кўрадиганлари ҳам бор эди, бироқ Садио мактабдан кўра футболни кўпроқ севарди.

2002 йил ҳар бир сенегаллик болакай онгида катта чақнаш юз берган, агар у футболга қизиққан бўлса, албатта. Боиси шу йили жаҳон чемпионати доирасида Сенегал терма жамоаси 1/4 финалгача етиб борган. Япония ва Жанубий Кореядаги мундиални телевизор орқали кузатган ўн ёшли Мане келажаги борасида қатъий қарор қабул қилди. Футболчи бўламан, деди у ўзига. Лекин айтганимиздек, оила камтар, яна ҳам аниқроқ айтилса фақир бир оила эди. Масалан, Садио 15 ёшга етиб Дакардаги "Женерасьон Фут" академиясига кўрикдан ўтиш учун борган вақти унда йиртиқ бутса ва эски кийимдан бошқа нарса топилмасди. Машғулотда ўзини яхши кўрсата олган қаҳрамонимиз академияга қабул қилингач бошқа бир оила қарамоғига ўтишига тўғри келди.

Садио академияда энг камгап ва энг иқтидорли футболчи эди. 2011 йил Франциянинг "Метц" клуби скаутлари уни илғаганларида жамоа тўпурари бўлиб улгурган эди. Дастлаб Мане Францияга кўчиб ўтганини ота-онасига билдирмади. Улар уни пойтахтда деб ўйлашарди. Садио ҳаммаси муваффақиятли чиққачгина бу ҳақда отасига хабар берди. Аввалига оила аъзолари унга ишонишмади. Ахир, қандай қилиб бир оддий сенегал боласи Францияга бориб юқори дивизонда тўп тепиши мумкин. Кейинчалик уни телевизор орқали кўришгач шубҳалар буткул тарқади, Садионинг ўзи ҳам энди бутунлай босимсиз ўйнай бошлади. "Метц"нинг энг катта мақсади бу пул топиш эканини ҳисобга олсак, Манега тушган илк жиддий таклифдаёқ уни сотиб юборишди.

Энди ҳужумчи Австриянинг "Ред Булл" жамоаси аъзосига айланди. 2012-2014 йиллар давомида у клубнинг асосий юлдузига айланди. Европа Лигасида ўйнади. Ўртоқлик ўйинида "Бавария"га гол урди. Чемпионатда клуб тўпурари бўлди. Сўнг Манега Англиядан қизиқувчилар кўпайди. Таклифлар орасида энг яхшиси "Саутгемптон" томонидан берилди. Тахминий нарх ўшанда 15 миллион евро бўлгани айтилади.

Англиядаги дебют ўйинида "Арсенал" дарвозасига гол пенальти орқали гол урди. Бу кубок баҳси эди. Шу тариқа янги жамоаси таркибида кўплаб муҳим голлар муаллифига айлана бошлаган Садио, АПЛ тарихидаги энг тезкор хет-трикни ҳам ўз ҳисобига ёзди. 2 дақиқа 56 сонияда "Астон Вилла" дарвозаси уч бор ишғол қилинди. 2016 йил "Ливерпуль"га қарши учрашувларда ҳам гол урган футболчини Клопп ўз таркибида кўришни истади ва охир оқибат бунга эришди. 40 млн. евро трансфер қиймати билан сенегаллик форвард Мерсисайдга кўчди.

Давомини яхши биласиз. Садио Мане "Ливерпуль"да Клоппнинг ҳужум учлигидан муқим жой эгаллаб, клуб сафида ЧЛда бош совринни ютди. 30 йиллик танаффусдан сўнг Англия чемпионлиги қўлга киритилди.

Кеча эса у яна тарих ёзди. Сенегал — Миср финалининг аввалида пенальтидан гол уролмаган Мане очиғи ўзини тутиши билан мени ажаблантирди. У гўё хато қилмагандек, гўё аниқ биладики, ҳали гол уриб, айбини ювади...  якунда шундай ҳам бўлди. Пенальтилар сериясида ҳал қилувчи гол айнан Садио Манега оид бўлди. Камтаргина имомнинг камгап ўғли Садио Сенегални тарихда илк бор Африкада тенгсиз қилди. Ажойиб!

Албатта, бу ғалабада Сенегал таркибидаги ҳамманинг ҳиссаси бор. Масалан, серияда сейв билан Манега ишонч берган Эдуар Менди ҳам шу жумладан. Аммо, Мендининг ҳикоясига аввалроқ тўхталиб ўтгандик. Бу сафар фокусни Садио Манега бурдик.
 
Менимча, Мане бунга муносиб! Шундай эмасми?!

Ориф Толипов.

Киритилди: 07.02.2022 08:10. Ўқилди: 4759 марта. Фикрлар: 11 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

31.08.2025. АПЛ. 3-тур.
20:30
Ливерпуль
1-0
Арсенал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.