Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бахтини АПЛдан топаётган Коутиньо

 "Барселона" сафидаги омадсизликдан сўнг, кўпчилик Филиппе Коутиньони юлдузлар сафидан чиқариб қўйган эди. Аммо бразилиялик АПЛга қайтгач яна ўз ўйинини топиб олмоқда. "Ливерпуль"сафидагига ўхшаш ёрқин ўйинлари қайтиши учун унга Жерард кўмаклашаётгани ҳам бор гап.

Энди “Лидс” бразилияликдан жабр кўрди – Филиппедан бир гол ва иккита голли узатма.

 "Астон Вилла" билан учта ўйинда у иккита гол ва иккита голли узатмани амалга оширди. Бунгача эса бу мавсумда "Барселона" сафида 17 та ўйинда атиги иккита гол урган. Ушбу трансформация қандай содир бўлди?

 У қандай қилиб Премьер-лигага қайтгани ёдингиздами?

"Барселона" кераксиз футболчилардан қутулиш учун ҳар томонлама ҳаракат қилди. Улардан бири Филиппе Коутиньо эди. Узоқ вақт давомида ҳеч бир клуб унинг талабларини қондиришга тайёр эмас эди. Январь ойига келиб даъвогарлар пайдо бўлди: матбуот "Арсенал", "Фламенго" ва "Тоттенхэм"нинг қизиқиши ҳақида гапирди. Кейин эса кутилмаганда Стивен Жеррард ва “Астон Вилла” унга қизиқиб қолди.

 "Ливерпуль" афсонаси ва ўша жамоа таркибида юлдуз бўлган футболчи бирга ишлай бошлади. Бирмингем жамоаси бразилияликни мавсум охиригача ижарага олди. “Астон Вилла” футболчи маошининг 65 фоизини тўлайди, Коутиньо эса қолган 35 фоиздан воз кечди. Жеррард уни ўзига хос деб атади ва “Астон Вилла” мухлислари унинг дебютидан ҳаяжонланишди ва у "Манчестер Юнайтед"га қарши уй учрашувида майдонга тушди.

Майдонга иккинчи бўлимда туширилган Филиппе битта гол киритиб, жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди.

Жеррард Коутиньони дастлабки дақиқаларда майдонга туширмади, балки қийин паллада унга етакчиликни ва майдондаги ўрнини топширди. “Астон Вилла” 2:0 ҳисобида мағлуб бўлаётганди ва 13 дақиқада ўйинни ўзгартирди. 77-дақиқада Ремси битта гол урган бўлса, 81-дақиқада Коутиньо Англияга қайтганидан кейин илк голини урди.

Учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди ва Филиппе дебютдан ва айниқса Жеррард билан бирга ишлаётганидан  хурсандлигини яширмади: “Бу ерда эканлигимдан жуда хурсандман, бу катта клуб. Мен Стивни анчадан бери биламан, у билан ўйнадим ва ундан кўп нарсаларни ўргандим. Умид қиламанки, биз муваффақиятли ҳамкорлик қиламиз”.

 Жеррард эса ортиқча ҳаяжонга берилмади: «У учун яхши бошланиш. Биз сифатли футболчи билан шартнома имзоладик. Энди унинг ўйин тезлиги устида ишлайлик”.

Жеррард ўзгариш сирини очди, Коутиньо эса қайтганидан хурсанд бўлди

“Манчестер Юнайтед”га қарши ўйиндан сўнг Коутиньо Инстаграмда ўз миннатдорчилигини қолдирди: “Қайноқ қабул учун раҳмат. Бугун кечқурун Вилла Паркда ажойиб муҳит”.

 Ҳиссиётлар ҳақиқатан ҳам Коутиньони босиб олди. BBC билан суҳбатда у ўйин олдидан бироз асабийлашгани ва бундай ўйинларни ўтказиб юборганини айтди. Бразилия терма жамоасидаги ўйинлардаги эйфория ҳақида гапирди: Коутиньо 2021 йилнинг октябридан бери илк бор чақирув олди ва у Парагвай дарвозасига гол урди.

 Коутиньо қайтганидан кейин АПЛнинг учинчи ўйинида ҳам яхши ўйин кўрсатди (у “Эвертон” билан ўйинда гол ура олмади). "Астон Вилла" биринчи бўлимда "Лидс"дан тезкор гол ўтказиб юборди. Кейин эса Коутиньо аввалига ўзи гол урди ва 6 дақиқада иккита голли узатма амалга оширди.

 Коутиньо Астон Вилла билан 3 ўйинда майдонга тушиб, 4 та голда иштирок этди. Коутиньо АПЛни умуман тарк этмаслиги керак эди шекилли.

 Жеррард ўзгариш сирини очиб берди: “Филиппе ўзини севишини ва қўллаб-қувватланишини ҳис қилиши керак, мен ҳам худди шундай эдим. Агар биз ўйиндан завқланадиган бахтли Филиппени олсак, унинг истеъдодини кўрамиз."

 Ҳаммаси амалга ошгунча. Тўғри, жамоанинг қолган қисми порламайди. Коутиньонинг уринишларига қарамай, “Астон Вилла” устунликни сақлаб қола олмади ва “Лидс” билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Жеррард қўл остида клуб 11 учрашувдан бештасида ғалаба қозониб, ўртача 1,45 очко жамғарган.

 Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Киритилди: 10.02.2022 20:33. Ўқилди: 4505 марта. Фикрлар: 8 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ливерпуль
2-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.