Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Оқ Пеле" лақабини олган афсона

 Зико номи билан машҳур Артур Антунес Коимбра 1953 йил 3 мартда Рио-де-Жанейрода таваллуд топган, таниқли бразилиялик футболчи, 1983-йилда дунёнинг энг яхши футболчиси. Дриблингчи ва ҳужумларни якунловчи истеъдоди учун у "Оқ Пеле" лақабини олган. “Футбол қироли”нинг ўзи, агар кимдир унга маҳорат бўйича тенг келадиган бўлса, бу Зико эканлигини айтганди.

Бугунги туғилган кунини нишонлаётган бразилиялик футболчилик фаолиятини "Фламенго"нинг ёшлар академиясида бошлаган ва у билан 1971 йилда профессионал шартнома имзолаган. “Қизил-қоралар” сафида Зико 504 учрашувда қатнашган (1971-1983). Бу клуб учун жуда муваффақиятли давр бўлди, у кўплаб совринларни қўлга киритди, жумладан, олтита Рио штати чемпионлиги ва учта Бразилия чемпионати олтин медали соҳиби. 1981 йил айниқса самарали бўлди, "Фламенго" Либератадорес кубоги ва қитъалараро кубокни қўлга киритди. Фаолияти давомида Зико кўплаб шахсий совринларга сазовор бўлди, жумладан, Бразилиялик футболчи "Ливерпуль"га қарши ўйинда хет-трик қайд этган Қитъалараро кубок финалида ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.

1983 йилда "Фламенго" навбатдаги чемпионликни қўлга киритгач, Зико "Удинезе"да ўйнаш учун Италияга кўчиб ўтди. У ўзининг биринчи мавсумида 24 та гол уриб, икки йилдан сўнг Фламенгога қайтишдан олдин 1983 йилда WorldSoccerMagazine томонидан йилнинг энг яхши ўйинчиси совринини қўлга киритди. Ўзининг илк жамоаси таркибида Зико 1985-1989 йиллар оралиғида яна 74 марта ўйин ўтказди, бу эса уни ўша пайтдаги клуб тарихидаги рекордчига айлантирди.

Бразилия терма жамоасидаги фаолияти Зико учун у қадар муваффақиятли бўлмаган. Кўплаб юқори тоифали ўйинчиларга қарамай, терма жамоанинг ўша авлоди халқаро миқёсда муҳим нарса юта олмади. Бразилиянинг бу вақтдаги энг яхши натижаси 1978 йилги жаҳон чемпионатидаги 3-ўрин бўлди. Бироқ, Зиконинг ўзи кейинчалик жаҳон чемпиони бўлди: 1995 йилда пляж футболи бўйича.

Зико 1994 йилда Япониянинг “Сумитомо Металс” ва “Кашима Антлерс” клубларида 3 йил ўйнаб, футболчилик фаолиятини якунлаган.

1995 йилда “Кашима Антлерс”да Зико техник директор бўлиб фаолият олиб борган бўлса, орадан 2 йил ўтиб у Бразилия терма жамоасида ёрдамчи мкраббий лавозимида ишлаган. Кейинчалик Зико 2002-2006 йилларда Япония термасини бошқарган ва 2004 йилги Осиё кубогида унинг шогирдлари ғолиб бўлган.

2006-2008 йилда бразилиялик афсона Туркиянинг “Фенербахче” жамоасида мураббий бўлиб, Туркия чемпиони ва суперкубогини қўлга киритган. 2008 йилга келиб мутахассиснинг ҳизматларига “Бунёдкор” жамоаси қизиқиш билдирган.  Юртимиздаги бир йиллик фаолияти давомида бразилиялик  Ўзбекистон чемпионати ва кубогини соҳибига айланган. 

 Шундан сўнг жарима зарбалари қироли бир нечта клубларни бошқарган. Унинг оҳирги жамоаси Ҳиндистоннинг “Гоа” клуби ҳисобланади. “Гоа” билан Зико 3 йил ишлайди(2014-2017 йиллар давомида).

Қизиқарли маълумот: Зико мураббийлик фаолиятини бошлагач нафақат ўзи балки акасига ҳам иш топиб берган. Эду (Зиконинг акаси) укасининг штабида ёрдамчи мураббийлардан бири бўлиб иш олиб борган.

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Киритилди: 03.03.2022 21:25. Ўқилди: 3216 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

31.08.2025. АПЛ. 3-тур.
20:30
Ливерпуль
1-0
Арсенал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.