Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Эътироф: Меҳри дарё Садио

Сенегал миллий жамоаси тарихда биринчи марта Африка кубогини қўлга киритди. Жумладан, Садио Мане ҳам бўйнига қитъа чемпионати олтин медалини тақди. Тўғри, «Ливерпуль» вакили ўз ватани терма жамоасининг айрим муҳим ўйинларида қатнашолмади. Чунончи, Садио Кабо-Верде термасига қарши кечган 1|8 финал баҳсида рақиб дарвозабони билан тўқнашиб кетиб, мия чайқалишига учради. Ўша вазиятда ҳар икки футболчи тўпга бош қўйишга интилган ва сенегаллик ҳужумчи биринчи бўлиб етганди. Бироқ ёқимсиз тўқнашувдан сўнг Мане маълум муддат нокаут ҳолатида ётди. Фақат жамоа шифокорлари бошига катта муз қопини қўйиш асносида уни ўзига келтиришди. Садио кейинчалик ўша ўйинда гол ҳам урди ва шундан сўнг уни дарҳол алмаштириб, шифохонага юборишди.

Шифохонада эса таъсирли воқелик юз берди. Айни ўша вақт худди шу муассасага мотоцикл уриб юборган болакай келтирилди. Унинг бир неча суя­ги синган ва ҳаёти хавф остида эди. Чунки ота-онаси тезкор операцияга пул тўлолмасликларини билдиришди. Бундан хабар топган Мане ўйлаб ўтирмай, муолажа учун сўралган 400 минг Африка франки (чамаси 600 евро)ни ўз ҳисобидан тўлади. Ҳозирча болакайнинг кейинги тақдири ҳақида маълумот йўқ, лекин Садионинг зарур пайт бир бегона оила қайғусига бефарқ қарамагани таҳсинга сазовор, албатта.

Умуман, камерунликлар оиласига ёрдам қўлини чўзиш Садионинг биринчи хайрли иш эмас. У 2016 йили вақтида отаси ишлаган масжидни қайта тиклашга маблағ ажратганди. «Ёшлигимдан ўз ҳудудимга менга берганлари эвазига ташаккур сифатида нимадир қилишга қизиқаман. Бу -  кучли мотивация. Ҳозир ҳам сенегаллик ҳамкасбларим билан баъзи ишларни муҳокама қиляпмиз. Ҳа, ҳали ёшман, лекин тез орада ватаним учун нималардир беришни бошлайман», - деганди футболчи.

Садио ўша сўзида туриб, 2018 йили жонажон қишлоғи - Бамбалида мактаб қурилишини тўлиқ молиялаштирди: «Бу лойиҳа қалбимга жуда яқин. Биласизми, Африкада ҳукумат кўпинча қишлоқларни назардан четда қолдиради. Бамбалида яшаганимда, профессионал футболчи бўлиш учун Дакарга боришни орзу қилардим. Энди бамбалилик ўсмирларнинг ўша ерда таҳсил олишларини истайман».

Икки йил ўтгач, Бамбали шаҳрида шифохона пайдо бўлди - яна Мане туфайли. Шундан яна 2 йил ўтгач, қишлоқда барча шароитларга эга шифохона ҳам қад ростлади - яна Мане шарофати билан. Хуллас, Садио нафақат ажо­йиб футболчи, балки ажойиб инсон ҳам.

Дарвоқе...  Сенегалда Садио Мане номи остида стадион...

Daily Mail нашри хабарига қараганда, Сенегалда қурилаётган янги стадион Садио Мане шарафига номланади. Ҳозирча ло­йиҳаси тўлиқ тасдиқланмаган арена 2023 йил якунигача фойдаланишга топширилиши керак. Айтиш ўринли, «Ливерпуль» вакили АМК-2022 финалида ўйиндан ке­йинги пенальтилар сериясида охирги зарбани амалга ошириб, Сенегал термасининг илк марта Африка чемпиони бўлишини таъминлади.

Садио Маненинг меҳри дарё йигит эканлигига бир неча далил

- Садио Мане бир сафар масжид ҳожатхонасини ювиб, тозалаб чиққан ва ходимдан бу ҳақда гапирмаслигини сўраган.

- Трой Динига алоҳида совға юбориб, ундан клубдоши Исмоила Сарр (у ҳам Сенегалдан)га меҳрибонлик билан қарашни илтимос қилган.

- Жамоа маъмурига автобусдаги буюмларни туширишда кўмаклашган ва ўзига ўхшаш йигит билан самимий тарзда суратга тушган.

- Даун синдромига чалинган мухлис орзусини рўёбга чиқарган: ундан голни қандай нишонлаши кераклигини кўрсатиб беришини сўраган ва барчасини худди шундай такрорлаган.

Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади

Киритилди: 04.03.2022 13:13. Ўқилди: 2508 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

31.08.2025. АПЛ. 3-тур.
20:30
Ливерпуль
1-0
Арсенал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.