Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мусулмон ва христиан футболчилар рамзий жамоаси тузилди

Футболда мусулмон ва христиан футболчилардан иборат рамзий жамоа тузилса, унда қайси бири кучли бўлар эди? Қизиқарли савол, тўғрими? Лекин жавоб бериш қийин. Ҳар ҳолда, ҳар икки томонда салмоқли тош босадиган сара ижрочилар етарли.

Шундай экан, диний эътиқодларига қараб, юлдуз футболчилардан ўзига хос рамзий терма жамоалар шакллантириб, хулоса чиқаришни ҳар кимнинг ўзига қўйиб берган маъқул. Яна бир гап - икки жамоага танланган баъзи «фигура»лар маълум даражада мунозара келтириб чиқаришлари ҳам мумкин, аммо уларнинг айнан қайси динга мансуб эканликларини шартли равишда тушунтириш имкони бор. Демак, икки қизиқарли композицияга нигоҳ ташлаймиз - христианлар ва мусулмонлар рамзий терма жамоалари!

МУСУЛМОНЛАР ТЕРМА ЖАМОАСИ

Асмир Бегович. 100 фоиз мусулмон. Еврофутболда рамзий жамоа дарвозасига босниялик кипердан муносиброқ номзод топиш қийин.

Сеяд Колашинац. «Арсенал»нинг толмас ва бақувват ҳимоячиси. Унинг ота-онаси мусулмон, ўзи ҳам Ислом муҳитида улғайган. Рамзий жамоага Босния ва Герцеговина термасидан олинган яна бир футболчи. 

Антонио Рюдигер. Германиялик футболчи ҳар қандай жамоа ҳимоясини мустаҳкамлайди. «Реал» Антониони бежиз ўз сафига чорламади ахир.

Бенжамин Менди. Отаси муслим, онаси муслима. Зеро, улар Европага асосан Ислом динига эътиқод қилинадиган Кот-д~Ивуардан кўчиб келишган.

Н'Голо Канте. Парижда, ўрта синфга мансуб оилада туғилган камтар йигит. Унинг Маккада Ҳаж амалини бажариб қайтгани Ислом динига мансуб эканлигига исботдир.

Месут Ўзил. Германиялик турк ҳам ҳожи ҳисобланади. Умуман, у Ислом дунёси вакили эканлигидан фахрланишини кўп бора таъкидлаган.

Поль Погба. Франциялик футболчининг исми кўпчиликни чалғитиши мумкин. Аммо бугунги ҳаётда инсон эътиқодини унинг исм-шарифига қараб аниқлаш мумкин эмас. Погба 2019 йили Ислом динига жиддий ёндашишини эълон қилганди. Ярим ҳимоячи ке­йинчалик «Инстаграм» тармоғидаги саҳифасини Ҳаж сафаридан олинган суратлари ва видеолавҳалар билан тўлдирди.

Риёд Маҳрез. Жазоирлик ярим ҳимоячи, демак, шубҳадан холи номзод. Зеро, Жазоир аҳолисининг 98 фоизи Ислом динида. 

Эден Азар. Айримлар ҳайрон бўлишлари мумкин. Ҳа, Азарнинг дини ҳақида аниқ маълумот йўқ. Лекин унинг Ислом ихлосманди эканлигини тасдиқловчи бир қатор ёзишмалари мавжуд. 

Садио Мане. «Ливерпул»нинг сенегаллик ҳужумчиси ўз голини нишонлашда тез-тез бошини ерга қўяди - сажда. Мане шубҳасиз, бу жамоа­нинг бир бўлаги!

Муҳаммад Салоҳ. Мисрлик голеадор эътиқодини алоҳида муҳокама қилиш шарт эмас - ҳаммаси очиқ-ойдин маълум. 



ХРИСТИАНЛАР ТЕРМА ЖАМОАСИ

Жанлуижи Буффон. Дунёнинг энг сара дарвозабонларидан бири. Буюк Жижи рамзий жамоадан ўрин олишга 100 фоиз муносиб. Ижтимоий тармоқларда унинг хоч тасвири билан тушган суратлари кўп. 

Дани Алвеш. Бразилиялик ҳимоячи футболга қоришиб кетган оилада улғайган. Айтишларича, у ҳамон соф католик.

Давид Луиз. Бразилия футболининг яна бир вакили - чин диндор. Изоҳ ортиқча. 

Тьяго Сильва. «Челси» легионери ҳам христиан эканлигини ошкора намойиш этишни хуш кўради. Ҳа, ҳимояда бразилча трио!

Эндрю Робертсон. «Ливерпуль» ҳимоячиси вақтида Рим католик черковида таҳсил олган. Бошқа гап ортиқча. 

Андрес Иньеста. Испаниялик тан олинган ярим ҳимоячи католик эканлигини ҳеч қачон яширган эмас. У 2010 йили Испания термаси ЖЧда ғалаба қозонса, католик зиёратни адо этишга ваъда берган ва якунда ўз сўзи устидан чиққанди.

Раҳим Стерлинг. «Манчестер Сити» ҳужумчиси отасиз улғайган, онаси эса уни насронийларга хос тарбиялаган. Раҳим ўз «твит»ларида Инжилдан иқтибослар келтиради баъзан.

Неймар. Ўз эътиқодини асло яширмайдиган яна бир футболчи. Унинг қайси динга амал қилиши том маънода пешонасига битиб қўйилгандек.

Криштиану Роналду. Португалия аҳолисининг камида 80 фоизи католик ҳисобланади. Хусусан, Роналдунинг оиласи ҳам. «Ҳар ҳафта черковга бораман ва католик сифатида менга берилган нарсалар учун Яратганга шукрона келтираман», - дея Криш сўзларини келтирганди Mirror нашри 2018 йили. 

Лионель Месси. Аргентиналик юлдуз гол урганида, деярли ҳар сафар бир хил ҳаракатни амалга оширади - бурчак томон югуриб, икки қўлини кўтаради. Хуллас, Мессининг христиан эканлигига шубҳа йўқ. Имо-ишоралари ҳам бунга далил.

Луис Суарес. Диний эътиқодини кўз-кўз қилишни хуш кўрувчи ҳужумчи. Уругвайлик голеадор насроний эканлигини такрор ва такрор кўрсатишдан асло чарчамайди. 

 

Д.АЛИМОВ тайёрлади

(sports.ru ва tribuna.com материалларидан фойдаланилди)

Киритилди: 24.05.2022 07:52. Ўқилди: 22028 марта. Фикрлар: 73 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ливерпуль
2-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.