Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Перес "Реал"нинг ҳозирги таркиби учун қанча пул сарфлади? Маблағнинг ярмидан кўпи ҳужумчиларга кетган

Бугун 28 май куни Парижда Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтади. "Стад де Франс" стадионида кубок учун "Реал" ва "Ливерпуль" ўйнайди. Мадрид клуби сўнгги йилларда асосий еврокубок турнирида ажойиб муваффақиятларга эришди (саккиз йил ичида тўртта ғалаба). Ҳозирги таркиб "Реал"га қанчага тушганини ҳисоблаб чиқдик.

Дарвозабонлар (43,5 млн евро)

Мадриднинг “Реал” клуби 2018 йилда Тибо Куртуани “Челси”га 35 миллион евро тўлаб сотиб олди.Ўша пайтдан бошлаб Мадрид клуби таркибини ушбу дарвозабонсиз тасаввур қилиш қийин. Бельгиялик футболчи жорий мавсумда Чемпионлар лигасида барча 12 ўйинда қатнашган. (Бундай футболчилар "Реал" таржибида уч нафарни ташкил қилади).

2018 йилда 8,5 миллион еврога сотиб олинган украиналик Андрей Лунин узоқ вақт ижарада эди. Аввалига “Леганес”, кейин “Вальядолид” ва “Овьедо”да ўйнаган. "Реал Мадрид" таркибида у Ла Лигада атиги иккита ўйин ўтказди (иккаласи ҳам шу ой) ва Чемпионлар лигасида майдонга тушмади.

Ҳимоя (116 млн евро)

“Реал” уч нафар ҳимоячи учун бир евро ҳам тўланмаган. Давид Алаба ва Мигель Гутиеррес эркин агент сифатида жамоага қўшилишган, Начо Фернандес эса клуб тарбияланувчиси. Аммо Эдер Милитао ва Ферланд Менди учун жами 100 миллион евро клуб ҳисобидан кетган.

Таққослаш учун Марсело ва Дани Карвахал “Реал”га жуда оз пулга тушганди. Ҳимоя чизиғидаги ўйинчилардан Алаба, Милитао, Менди ва Карвахал жорий мавсумда Чемпионлар лигасида энг кўп ўйин ўтказган.

Ярим ҳимоя (149,5 млн евро)

"Реал Мадрид" беш футболчи учун кўрсатилган маблағнинг деярли барчасини сарфлаган. Модрич ва Кроос ҳақида ҳеч қандай савол йўқ – бу йигитлар ҳамон жамоа етакчилари қаторида ва сезиларли фойда келтирмоқда. Иско Чемпионлар лигасининг ушбу мавсумида майдонга тушмаган, Себальос 36 дақиқа, Камавинга 292 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Таққослаш учун Модрич ва Кроссда умумий ўйин вақти 1800 дақиқани ташкил қиляпти.

Мадридликлар Касемиро трансферини ҳам тўғри тахмин қилишди - 2016 йилда улар унинг учун 6 миллион евро тўлашди, ҳозир эса унинг нархи 50 миллион евро. Лекин ҳозир клубнинг энг қиммат ярим ҳимоячиси у эмас, Федерико Вальверде 65 миллион евро.

Ҳужум (429,4 млн евро)

"Реал" Эден Азар, Гарет Бэйл ва Лука Йович учун 279 миллион евро сарфлади, аммо бу мавсумда улардан ҳеч қандай фойда бўлмади. Бу трионинг Чемпионлар Лигасидаги статистикаси: 213 дақиқа, 0 гол, 0 голли узатма, битта сариқ карточка.

12 йил аввал 35 миллион евро эвазига жамоага келган Карим Бензема турнирда 15 та гол урди. Франциялик футболчи мавсумни шу қадар зўр ўтказдики, энди у “Олтин тўп”га асосий даъвогарлардан бири саналади. Қимматбаҳо Родриго ва Винисиус Жуниор жамоанинг энг яхши тўпурарлари қаторида.

Умумий хулоса

"Реал Мадрид" таркибдаги футболчиларни харид қилиш учун 738,4 миллион евро сарфлаган бўлса, ҳозир жамоа футболчиларининг умумий нархи 756,5 миллион еврони ташкил этади. Кўриб турганингиздек футболчиларнинг трансфер нархи сезиларли даражада ошиб кетмаган ва аксинча. Жамоа бугун финалда ғолиб бўлиши учун ушбу таркибнинг кучи етадими, йўқми. Барча саволларга учрашув якунидан сўнг жавоб оламиз.

Киритилди: 28.05.2022 12:24. Ўқилди: 5187 марта. Фикрлар: 4 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

14.09.2025. АПЛ. 4-тур.
18:00
Бёрнли
0-1
Ливерпуль

Навбатдаги учрашув

20.09.2025. АПЛ. 5-тур.
16:30
Ливерпуль
-:-
Эвертон
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.