Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Парижда буюклар тўқнашуви. Чемпионлар Лигаси финали олдидан

Яна Париж
Буюк тарихга эга бу икки клуб Париж финалида илк бор тўқнаш келиши эмас. 1981 йил, мусобақа ҳали Чемпионлар Кубоги деб аталган вақтда «Реал» ва «Ливерпуль» финалда ўзаро баҳс юритади. Парижда кечган ўйинда инглиз клуби ғалаба қозонади. Бу «Реал» учун ЕЧК/ЕЧЛ финалларидаги сўнгги мағлубият бўлиб қолмоқда. Ундан кейинги еттита финалда мадридликлар фақат ғалабага эришган. Қизиғи, «Ливерпуль»нинг ЕЧЛ финалларидаги сўнгги мағлубияти ҳам «Реал»га қарши ўйинда (2018 йил) бўлган.



Хуллас, ўхшашлик ва параллеллар жуда кўп. Бир сўз билан айтганда муносиб рақиблар бир-бирига тўқнаш келмоқда. Олдиндан натижани тахмин қилиш жуда қийин, ҳаммаси майдонда ҳал бўлади.

ЕЧЛ | Финал
28 май, шанба | 00:00
«Ливерпуль» Англия — «Реал» Испания

Финал сари йўл
Ҳар икки жамоа финалга қадар бир-бирига ўхшаш бўлмаган «сўқмоқлар»ни босиб ўтди. «Ливерпуль»га гуруҳда қийин рақиблар тушиб қолди: «Милан», «Алтетико» ва «Порту». Бироқ Клопп жамоаси гуруҳни 100 фоизлик натижа билан якунлаб, рақибларига имкон қолдирмади. Плеф-офф босқичида эса даража жиҳатидан нисбатан паст бўлган жамоалар дуч келди: «Интер», «Бенфика» ва «Вильярреал». «Қизиллар» классдаги устунликни намойиш қилган ҳолда, бу рақиблардан ўтишни уддалади.


«Реал»да эса старт «енгил вазн тоифаси» жамоаларига қарши бўлди ва мадридликлар «Шериф», «Шахтёр», «Интер» каби жамоалар ўрин олган гуруҳда фақат бир марта ютқазди — ўша Жасур Яхшибоев «Сантьяго Бернабеу»да гол урган ўйинда. Плей-офф қуръаси эса испан грандига кетма-кет қийин рақибларни рўбарў қилди. Қуръа жараёнидаги кулгули хатолик сабаб дастлабки натижалар бекор қилинди ва кейинги уринишда «Бенфика» ўрнини «ПСЖ» эгаллади. Унинг кетидан амалдаги чемпион «Челси» ва «қутурган» «Манчестер Сити». Бироқ «Реал» ўйиндан-ўйинга супер ремонтадаларни амалга ошириб, номдор рақибларини ортда қолдирди. «Мадрид» ўтган мавсумнинг барча ярим финалчиларини уйига кузатиб қўйди.

Даҳо мураббийлар тўқнашуви
Карло Анчелотти ва Юрген Клопп шу вақтга қадар Чемпионлар Лигасида ўзаро олти марта тўқнаш келган. Уларнинг учтасида Карлонинг қўли баланд келган бўлса, иккитаси Клопп фойдасига ҳал бўлган, яна битта ўйинда дуранг қайд этилган.



Клопп шу вақтга қадар «Реал»га қарши 9 ўйин ўтказиб, уларнинг бор-йўғи учтасида ғалаба қозонган. Тўртта ўйинда мағлубиятга учраган бўлса, иккитасида дуранг қайд этилган. Анчелотти эса «Ливерпуль» билан 16 бор тўқнаш келган: 8 ғалаба, 5 мағлубият, 3 дуранг.

Бу Анчелотти ҳаётидаги 8-финал бўлади (ўйинчи ва мураббий сифатида). Уларнинг тўрттасида рақиб — «Ливерпуль». Мутахассис бундан аввалги учта ўйинда иккита мағлубият (бир марта ўйинчи, бир марта мураббий сифатида) ва битта ғалаба (мураббийлик даврида) қайд этган.

«Олтин тўп» тақдирини ҳал қиладиган ўйин
Финалда футбол оламидаги энг нуфузли совринга даъвогар бир йўла уч футболчи иштирок этади. Яққол фаворит бўлиб турган Карим Бенземага қаршилик кўрсатиши мумкин бўлган икки футболчи қолди. Булар «Ливерпуль»нинг африкалик юлдузлари — Муҳаммад Салоҳ ва Садио Мане.

«Ливерпуль» Бенземанинг ЕЧЛдаги «севимли» жамоаларидан бири. Француз шу вақтга қадар мусобақа доирасида «қизиллар» дарвозасига тўртта тўп киритган. Ҳеч қайси футболчи Чемпионлар Лигасида «Ливерпуль»га бундан кўп гол ура олмаган. Карим бу ўйинга қадар қаторасига бешта ўйинда гол урди: «ПСЖ», «Челси» ва «Манчестер Сити»га қарши баҳсларда жами 10 та гол урилди.

«Ливерпуль»нинг супер ҳужумчилари ҳам ёмон формада эмас. Муҳаммад АПЛда мавсум якунларига кўра энг яхши тўпурар ва энг яхши ассистент бўлди. Салоҳ 2018 йилги финал учун алам олиш истагида эканлигини яшириб ўтирмаяпти. Мане эса «Олтин тўп» курашида ғолиб чиқиш нияти борлигига шама қилмоқда. Хуллас, мотивация ўзининг энг чўққисига чиққан.

Таркиб ва йўқотишлар
«Реал» ушбу ўйинга деярли идеал ҳолатда келди. Сўнгги кунларга қадар фақат Давид Алабанинг қайта олиши борасида саволлар бор эди. Австриялик футболчининг финалга шайлиги айтилмоқда.

«Ливерпуль»да эса вазият бошқача Тиаго Алькантаранинг ўйинда қатнаша олиши масаласи катта сўроқ остида турибди. Фабиньо, Виржил ван Дейк ва Салоҳ ҳам жароҳатдан тикланиб, сафга қайтган. Бироқ улар ўйинга қай даражада тайёрлиги номаълум.

Тахминий бошланғич таркиблар:

«Ливерпуль»:
Алиссон, Робертсон, ван Дейк, Конате, Трент, Фабиньо, Наби Кейта, Ҳендерсон, Луис Диас, Салоҳ, Мане.
«Реал»: Куртуа, Менди, Милитао, Начо, Карвахаль, Каземиро, Модрич, Кроос, Вальверде, Винисиус, Бензема.

Статистика ва қизиқарли фактлар

— «Реал» ЕЧЛ/ЕЧК финали доирасида тўртинчи марта Парижда ўйнайди. Бундан аввал «Реймс» (1956) ва «Валенсия»ни (2000) ютган бўлса, «Ливерпуль»га (1981) ютқазган;

— Салоҳ жорий мавсум барча мусобақалар доирасида 47 та ўйин ўтказиб, 31 гол ва 16 та голли узатма муаллифига айланди. Бензема эса 59 ўйинда 44 та гол ва 15 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган;

— «Реал» энг нуфузли Еврокубок мусобақасида ўзининг 17-финалини ўтказади. Бунга қадар Мадрид клуби 13 марта ғолибликни қўлга киритган. «Реал» бой берган финаллар «Бенфика», «Интер» ва «Ливерпуль»га қарши ўтган;

— «Қизиллар» учун бу 10-финал бўлади. «Ливерпуль» уларнинг олтитасида ғалаба қозониб, титулни қўлга киритган, учтасида эса имкониятни бой берган;



— «Ливерпуль» қаторасига бешта ўйиндан бери «Реал»ни енгга олмаяпти: 4 мағлубият, бир дуранг;

— 2013 йилдан ҳозирга қадар ЕЧЛда ғолиб чиққан жамоа сафида камида бир нафар хорватиялик ўйинчи бор. Мазкур финалчилар орасида фақат «Реал»да хорват ўйинчиси (Модрич) бор;

— «Ливерпуль» «Энфилд»дан ташқарида бўлган сўнгги 15 та ўйиннинг 12 тасида ғалаба қозонди.

Киритилди: 28.05.2022 17:11. Ўқилди: 3254 марта. Фикрлар: 10 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

14.09.2025. АПЛ. 4-тур.
18:00
Бёрнли
0-1
Ливерпуль

Навбатдаги учрашув

20.09.2025. АПЛ. 5-тур.
16:30
Ливерпуль
-:-
Эвертон
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.