Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Ливерпуль"даги жанжал: икки асосий юлдуз жамоани тарк этмоқчи. Мане ва Салоҳ нимадан норози?

Бир неча ҳафта олдин "Ливерпуль" ўзига хос ютуқ - бир мавсумда тўртта совринни қўлга киритган клуб номига даъвогарлик қилаётган эди. Бироқ Юрген Клопп шогирдлари буни уддалай олмади – Чемпионлар лигаси финалида “Реал”га мағлуб бўлди, шунингдек, АПЛдаги чемпионлик учун курашда “Манчестер Сити”га имкониятни бой берди.

Энди “Ливерпуль” олдида яна бир муаммо турибди - жамоанинг икки асосий юлдузи ва ҳужумкор ўйинчилари ҳисобланган Муҳаммад Салоҳ ва Садио Манени сақлаб қолиш. Иккаласи ҳам тез орада клубни тарк этиши мумкин. Ҳозир биз сизларага нима учун бу содир бўлаётганини ва "Ливерпуль" ўз етакчиларини сақлаб қолиш учун қандай имкониятларга эга эканлигини ҳақида бироз маълумот берамиз.

Салоҳ кетадими?

Муҳаммаднинг "Ливерпуль" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида тугайди ва ҳозирча томонлар ҳамкорликни узайтириш борасида келишиб олишмаган. Футболчига ҳозирда “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” каби клублар қизиқиш билдирмоқда. Daily Mirror нашри хабарига кўра, агар мерсисайдликлар рози бўлса, у шартномаси якунланганидан кейин "Барселона" раҳбариятига кўчиб ўтиш учун ваъда берган.

The Athletic нашри хабарига кўра, “қизиллар” ва мисрлик футболчи декабр ойидан бери музокара олиб бормаяпти, чунки ҳужумчи кейинчалик бошқа клубга ўтиши мумкинлигини инкор қилмаган. Нашрнинг ёзишича, клуб яқинда Салоҳга маоши 15 фоизга кўтариладиган янги шартнома таклиф қилган (ҳозирда  ҳафтасига 220, қўшимча бонуслар билан ҳисоблаганда 250 минг фунт олади). Бу таклиф футболчига ёқмади - унинг фикрича, бундай сумма дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига тўғри келмайди. Миш-мишларга кўра, Салоҳ ҳафтасига 300 дан 500 минг фунтгача маош олмоқчи.

"Аниғини билмайман. Ўйлайманки, мухлислар нима истаётганимни яхши билишади, лекин шуни айтишим мумкинки, гап пулда эмас. "Ливерпуль" мен учун жуда катта аҳамиятга эга бўлган клуб ҳисобланади. Бу ерда футболдан завқ оламан ва клуб учун боримни беришга тайёрман. Менинг оилам шу ерда” — дейди Муҳаммад.

Май ойида Салоҳ янги шартнома бўйича музокаралар қандай якунланишидан қатъи назар, яна бир мавсумни "Ливерпуль"да ўтказишига ваъда берди. Аммо унинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда.

 

Мане кетадими?

Салоҳдан фарқли ўлароқ, Мане имкон қадар тезроқ "Ливерпуль"ни тарк этишга ҳаракат қилмоқда. The Telegraph нашрининг ёзишича, Садио умуман янги шартнома бўйича музокаралар олиб бормаяпти ва жамоани тарк этишини клуб раҳбариятига очиқ айтган. Катта эҳтимол билан сенегаллик футболчи фаолиятини "Бавария"да давом эттиради. Сабаби, мюнхенликлар анчадан бери Садио борасида “қизиллар” билан музокара олиб бормоқда. Sport1.de нашри хабарига кўра, немис клуби Манега "Ливерпуль"га қараганда кўпроқ, солиқларни ҳисобга олмаганда 20 миллион евро маош тўлашга тайёр.

Маненинг ўзи ҳам кетишга бир неча бор шама қилди. Яқинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида унга шундай савол берилди:

“Онлайн овоз бериш натижаларига кўра, сенегалликларнинг 70 фоизи сизнинг "Ливерпуль"дан кетишини хоҳлаётганига қандай муносабат билдирасиз?”.

 “Мен улар хоҳлаган нарсани қиламан. Тез орада ҳаммасига тўлиқ жавоб берилади”, - дейди Мане.

Маълум бўлишича, Манени журналистлар нотўғри тушунишган. Кейинчалик, Садио бу саволга ҳазил билан жавоб берганини ва "Ливерпуль"ни жуда ҳурмат қилишини айтди. Бироқ унинг яқин орада кетиши ҳақидаги миш-мишлар тўхтагани йўқ.

Сўнгги йилларда "Ливерпуль" доимий равишда Такуми Минамино, Диого Жота ва Луис Диаснинг трансферлари ҳисобига ҳужум чизиғини кучайтириб борди. Аммо клуб тез орада трансфер бозоридан камида яна битта қанот ҳужумчиси излашига тўғри келиши эҳтимол катта.

Ҳа, дўстлар! Мане - Фирмино - Салоҳнинг афсонавий триоси аста-секин тарихга айланиб бормоқда.

Киритилди: 09.06.2022 20:30. Ўқилди: 10254 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

14.09.2025. АПЛ. 4-тур.
18:00
Бёрнли
0-1
Ливерпуль

Навбатдаги учрашув

17.09.2025. ЕЧЛ. .
23:59
Ливерпуль
-:-
Атлетико
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.