Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Ливерпуль»га ўтган Фабиу Карвалью ким ўзи?

Ўтган ҳафта «Ливерпуль» янги трансферини эълон қилди - «Фулхэм» аъзоси Фабиу Карвалью билан шартнома имзоланди.

Бу футболчи ўзи ким, унинг «қизиллар»га қандай нафи тегиши мумкин, келишувга қанча сарфланди? Шу ва бошқа саволларга жавоб топамиз.


БУ КИМ ЎЗИ?

Фабиу Карвалью - Англия ёшлар термаси аъзоси, аммо фамилиясидан пайқаш қийин эмаски, унинг асл ватани Португалия ҳисобланади. Футболдаги илк қадамларини айнан шу мамлакатда, аниқроғи, «Бенфика» академиясида қўйган. Ўсмирлик чоғларида унинг оиласи Англияга кўчиб ўтди, йигитча эса «Фулхэм» билан шартнома имзолади. 

Фабиу аста-секин ўсишга эриша бошлади, грандларнинг эътиборини қозонди, 17 ёшида АПЛда дебютини нишонлагач, қизиқиш бир неча карра ошди. Гап-сўзларга кўра, унинг трансферига «Реал», «Ливерпуль», «Челси» ва Европанинг бир нечта топ-клублари қизиққан, лекин Карвалью воқеалар ривожини тезлаштирмаслик мақсадида «Фулхэм» билан янги келишув тузди.

Мавсум-2020|2021да унинг жамоаси элитани тарк этди, бу эса Карвальюга қўл келди. Футболчи Чемпионшип-2021|2022даги иштирок ор­қали асосий таркибга муқим жойлашди. Умумий ҳисобда, келиб чиқиши португалиялик бўлган футболчи 31та тўлиқ ўйинда жами 2839 дақиқа тўп суриб, 10та гол ва 8та ассист муаллифига айланди - 19 ёшли йигитча учун чаккимас.


«ЛИВЕРПУЛЬ» ҚАНЧА САРФЛАДИ?

Мерсисайдликлар яна бир бор трансфер бозорида самарали юриш қилишди, кўпчиликнинг диққат марказида турган ёш футболчига эга бўлишди. Айтишларича, харид жами 5 млн. еврога тушди, Фабиунинг турли кўрсаткичлари эвазига «Фулхэм» яна 3 млн.га эга бўлиши мумкин. Бу маблағ камдек кўриниши мумкин, бироқ АПЛга эндигина қайтган клуб янада кўпроқ пул сўролмасди, зеро Карвальюнинг шартномаси шу ёзда якунланарди.


УНИНГ УСТУНЛИГИ НИМАДА?

Карвалью - майдон марказида тўп суради, лекин баъзан ярим ҳимоя қанотида фойда келтириши мумкин. Мабодо, унга «Ливерпул»да янги роль топиб беришган тақдирда ҳам, бу муаммо бўлмайди, зеро Фабиу нотаниш кўрсатмалар асосида янги позицияга осонгина мослаша олишини аввалроқ намойиш этиб улгурган. Карвалью яхшигина техника соҳиби, зарбалари кучли, чаққон, футболни тушуниш борасида ёшига хос бўлмаган салоҳиятга эга.

Катта эҳтимол, Юрген Клопп унга ҳозирнинг ўзида бошланғич таркибдан жой кафолатламайди, бироқ Карвальюнинг таркибни бойитиши, шунингдек, «Ливерпуль» марказий чизиғини ёшартириши аниқ. Фабиньо, Наби Кейта, Милнер, Хендерсон, Тиаго, Окслейд-Чемберлен - булар айни пайт Клопп танлаши мумкин ярим ҳимоячилар таркиби. Юқорида номи келтирилган футболчиларнинг минимал ёши 27 (айримлари 30дан ошган)га тенг, баъзилари мавсумлар оралиғида клубни тарк этишлари мумкин. Шундай экан, Карвалью ўз имкониятига эга бўлиши турган гап.

Кўпчилик Карвальюни Коу-тиньога қиёсламоқда, уни бразилияликка ворис сифатида кўришмоқда, аммо «Ливерпул»нинг янги футболчисини Роберто Фирминога ўхшатсак, тўғри бўлади. Ҳужумдаги фойдали ҳаракатлардан ташқари, Фабиу ҳимоявий ишларни ҳам эсдан чиқармайди. Бу эса Салоҳ, Мане ва бошқа ҳужумкор футболчилар учун айни муддао.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Киритилди: 09.06.2022 23:06. Ўқилди: 4870 марта. Фикрлар: 5 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

14.09.2025. АПЛ. 4-тур.
18:00
Бёрнли
0-1
Ливерпуль

Навбатдаги учрашув

17.09.2025. ЕЧЛ. .
23:59
Ливерпуль
-:-
Атлетико
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.