Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Холанд ва Нуньес АПЛ грандларининг дастлабки трансфери ёхуд қайси футболчи кучли

Англияда ёзги трансфер ойнаси очилиши билан “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” ўз сафига икки топ футболчиларни қўшиб олди. “Шаҳарликлар” бир неча мавсумдан бери футбол жамоатчилиги эътиборида бўлган Эрлинг Холандни сотиб олган бўлса, “қизиллар” Уругвай терма жамоаси форварди Дарвин Нуньес билан шартнома имзолади. Шу сабаб бугун биз АПЛ грандларининг мазкур трансферлари ҳақида батафсил тўхталмоқчимиз.

"Манчестер Сити" АПЛнинг сўнгги мавсумида 99 та гол урди, "Ливерпуль" - 94. Бу кўрсаткич бўйича мазкур жамоаларнинг энг яқин таъқибчи "Челси" бўлиб, лондонликлар 76 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Шунга қарамай, “Манчестер Сити” ҳам, “Ливерпуль” ҳам янги форвард сотиб олишга қарор қилди. Эрлинг Холанд ва Дарвин Нуньес янги жамоаларига барча тўловларни ҳисобга олган ҳолда 100 миллион евродан кўпроққа тушди. Қизиғи, трансфермаркт нашрининг ёзишича, Нуньеснинг товон пули аввалдан юқорироқ бўлган, аммо норвегиялик ҳақида бундай дея олмаймиз.

Гарчи иккала клуб ҳам ҳужумчилар учун жуда кўп пул ажратган бўлсалар-да, ҳали икки форварддан қанчалик фойдалана олиши номаълум.

"Манчестер Сити" тайёр юлдузни сотиб олди. Балки Эрлинг Холанд топ-бўлмаган клубларда энг яхши футболчи бўлгандир. Сабаби “Боруссия Д”га ҳурмат сақлаган ҳолда шуни айтишимиз мумкинки, немис клуби Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишга даъвогар эмас эди. Аммо, нима бўлган тақдирда ҳам, Холанд жаҳон даражасидаги футболчи ҳисобланади. Деярли ҳамма янги мавсумда Холанддан ажойиб ўйин кутади. Норвегиялик аллақачон Германия чемпионати ва Чемпионлар лигасида ўз даражасини кўрсатган. Унинг фонида Нуньесдан кўп нарса кутилмаслиги мумкин. Ҳа, Дарвин ўтган мавсум кўп гол урди, лекин бу Португалия чемпиоантида юз берганини эсдан чиқармаслик керак. Қолаверса, уругвайлик футболчи фақатгина бир мавсумгина муваффақиятли ўйнади. Холанд эса “Зальцбург”да ўйнаб юрган пайтдаёқ Чемпионлар лигасида голлар уриб, Европани ҳайратда қолдирган эди.

Балки, клублар ўзларининг харидларига турлича муносабатда бўлиши ҳам мумкин. Эҳтимол, “Манчестер Сити” Холандни асосий таркиб футболчисига айлантирар?! Сабаби, “шаҳарликлар” сафидан унга рақобатчилар деярли йўқ. Нуньесга келсак, қиммат бўлишига қарамай, ҳеч ким унга асосий таркибдан жойни кафолатламаган. Садио Мане кетган тақдирда ҳам мерсисайдликлар уч ўрин учун ҳужум чизиғида бешта кучли футболчи бор. Шу билан бирга, Салоҳнинг асосий таркиб футболчиси деб қарасак, иккита позиция учун жами тўртта ижрочи кураш олиб боради. Албатта, келгуси мавсумдаги тиғиз тақвим Нуньеснинг фойдасига ишлайди, шунинг учун у кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишига шубҳа йўқ. Бироқ уругвайлик футболчи мавсум бошида захира ўйинчиси бўлиши эҳтимоли ҳам бор.

Инглиз футболига қайси футболчи тез кўникиши мумкин? Нуньесда мослашиш учун вақт ҳам имконият ҳам етарли. Бу эса унинг фойдасига ишлаши тайин. Холанд дастлабки ўйинларданоқ ўзини кўрсатиши керак. Бу шуни кўрсатадики, Германия тўпурарларига Англияда ҳар доим ҳам осон бўлмайди. Мавсумларнинг бирида Бундеслигада 28 та гол урган (Холанднинг энг яхши натижаси 27 та), лекин бу натижани Премьер-лигада такрорлай олмаган Тимо Вернерни эсдан чиқармаслик керак.

Трансферларнинг муваффақиятига таъсир қилиши мумкин бўлган яна бир жиҳат бор. Нуньес тизимга тезда мослашиши ва кучли учликдан жой топиши керак. Қолверса, дастлабки йилларданоқ ундан энг яхши тўпурар номини кутиш шарт эмас. Холандга келсак, ундан фақат битта натижа кутилади - "Манчестер Сити"нинг тўпурари. Шу билан бирга, Хосеп Гвардиоланинг тизимида “ ёлғон тўққизлик” бўлган, бу эса янги мавсумда “шаҳарликлар”нинг ўйин тизимида ўзгариш кўришимиз мумкин.

Холандда Нуньесга қараганда кўпроқ босим бўлади ва бу уругвайликларнинг фойдасига ишлайди. Бошқа томондан, жанубий америкалик шуни тушуниши керакки, агар Холанд тўпурарлик маҳоратини намойиш этишни бошласа, матбуот "Бенфика" собиқ ҳужумчисининг трансфер нархига ишора қилиб, ундан ҳам худди шундай натижани талаб қилади. Нима бўлганда ҳам Нуньес бўшашмаслиги керак.

Албатта, қоғозда Холанд рақибига қараганда кучироқ. Бироқ, Нуньеснинг мослашиши учун барча нарса бор. Агар норвегиялик футболчи "Манчестер Сити" ҳужумлари етакчисига айланиши керак бўлса, Нуньес муваффақиятга эришиш учун топ ҳужумчилар орасидан ўз ўрнини топиши керак бўлади.

Киритилди: 17.06.2022 17:00. Ўқилди: 6245 марта. Фикрлар: 59 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

14.05.2024. АПЛ. 37-тур.
00:00
Астон Вилла
3-3
Ливерпуль

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ливерпуль
-:-
Вулверхэмптон
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.