Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мане “Ливерпуль”дан кетди: бундан Клопп ютдими ёки ютқазди?

Садио Мане "Ливерпуль"ни тарк этди. Сенегаллик футболчи фаолиятини "Бавария"да давом эттиришга қарор қилди. Ачинарлиси шундаки, “қизиллар” сафидаги Салоҳ, Мане ва Фирмино каби футболчилардан ташкил топган супер учлик энди йўқ. Шу сабаб бугун биз Маненинг ҳамда “Ливерпуль”нинг келажаги ҳақида бироз суҳбатлашишга қарор қилдик.

Садио Маненинг “Ливерпуль”ни тарк этиши Чемпионлар лигаси финалидан кейин маълум бўлди. Шу учрашувдан кейиноқ сенегаллик шериклари билан хайрлашиб, клуб раҳбариятидан кетиш учун рухсат сўрагани ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди. Мерсисайдликлар Манени жамоада олиб қолиш учун ортиқча ҳаракат қилмади. Сенегаллик футболчининг инглиз клуби билан шартномаси келаси йилнинг ёзида якунига етади. Шу сабабдан Садионинг бу қарори “қизиллар” раҳбариятига жуда ҳам маъқул келган бўлса керак.

Мане фаолиятининг энг яхши йилларини айнан "Ливерпуль"да ўтказган. Уни 30 ёшида бошқа клубга кетишини тасаввур қилиш қийин. Чунки у бутун фаолияти давомида “қизиллар” сафида ўйнагандек туюлади. Албатта, Германияда бошқа атмосфера бор, бу Маненинг тезроқ тикланишига имкон беради. Шунга қарамай, сенегаллик “Энфилд”да кўрсатган ўйинларини Бундеслигада ҳам намойиш этиши даргумон.

Мане учун "Ливерпуль"да рақиб жамоалардан ташқари, бошқа бир конкурент ҳам бор эди. Сенегаллик форвард учун энг омадсизлик — фаолияти давомида Салоҳ ўйнаш бўлган, бизнингча. Ҳа, тўғри улар биргаликда мерсисайдликларни ғалабалар сари етаклашди, одатдагидан кўп гол урди ва Клопп жамоасини ҳақиқий лидерга айлантирди, лекин ҳамма вақт мухлисоар мисрликни етакчи ва кучлироқ футболчи деб ҳисоблар, Садио эса доимо четда қолар эди. Шу сабабли Мане ҳеч қандай шахсий мукофотга даъволик қилмади. Ҳатто Африка қитъасида ҳам Салоҳ собиқ жамоадошига нисбатан кўпроқ эътирофга сазовор бўлган. Сенегаллик эса бу йил ўзининг ҳамкор-рақобатчисининг “бурнини икки марта ерга ишқаб қўйди”: Мане Сенегал билан бирга Африка кубоги финалида Миср устидан ғалаба қозонди ва Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун йўлланмани яна ўша Мисрдан тортиб олди.

Юрген Клопп Манени ишонтира олди ва у кимлар учун эмас, “Ливерпуль” учун ўйнашни бошлади. Бироқ, иккала африкаликнинг ҳам шартномаси тугаши арафасида вазият кескинлашиши мумкин эди. Натижада Мане кетишга қарор қилди ва энди кийим алмаштириш хонасидаги вазият бироз тинчиб қолса керак.

Ўйин нуқтаи назаридан, "Ливерпуль" Маненинг кетишига тайёр эди. Айни пайтда сенегалликка ўринбосар топиш қийин эмас. Салаҳ - Фирмино - Мане супер триоси ёндираётган пайтда мерсисайдликларда муаммо бор бўлган, чунки жамоада уларнинг бири ўрнини босадиган ҳеч ким йўқ эди. Клопп узоқ вақт давомида сифатни йўқотмаган ҳолда бу учликдан бирига ўринбосар қидира бошлади. Старриж, Соланке, Ориги немис мутахассисини ишонтира олмади, Шакири ва Минамино ҳам Ливерпулга келди, Окслейд-Чемберлен синаб кўрилди, академиядаги ёшларга имконият берди. Бироқ, ҳеч қайси бу футболчиларга ўринбосар бўла олмади.

Шунга қарамай Клопп излаган “хазинасини” топди. Биринчи бўлиб Фирминони захира ўриндиғига ўтирди. Унинг ўрнига қанотларда ҳам, майдон марказида ҳам ўйнай оладиган Жота келди. Қишда "Ливерпуль" Луис Диасни сотиб олди ва бу трансфер ҳам муваффақиятли бўлди. Колумбиялик футболчи жамоани кучайтирди. Натижада ёзга келиб, “Ливерпуль” таркибида Салоҳ, Жота ва Диас, шунингдек, жамоага исталган  пайтда ёрдам бера оладиган Фирмино бор эди. Мерсисайдликлар шу билан тўхтаб қолмади. Улар ёзги трансфер ойнаси очилиши билан ёш Дарвин Нуньесни “Бенфика”дан сотиб олди. Уругвайлик футболчига асосий таркибдан жой кафолатланмаган, лекин усиз ҳам “Ливерпуль” ҳужуми кучли ва юқори ўринлар учун курашишга тайёрдек кўринмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, вазият деярли идеал бўлиб чиқди. "Ливерпуль" шартномаси бир йилдан кейин якунига этган фахрий футболчи билан хайрлашди ва бир неча ўн миллион евро ишлаб олишга муваффақ бўлди (40 миллион евро). Айни вақтда жамоада унга ўринбосар тайёр. Ҳа, жамоанинг асосий юлдузи Салоҳ энди эркин нафас олиши мумкин бўлади.

Қоғозда "Ливерпуль" Маненинг кетишидан умуман ютқазмагандек кўринади. Аммо, бу шунчаки тахминлар, холос. Янги мавсум бошланса, вазият қай даражада тўғри ёки нотўғри эканлигига гувоҳ бўламиз.

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 19.06.2022 14:56. Ўқилди: 9677 марта. Фикрлар: 32 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ливерпуль
2-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.