Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Ливерпуль" таркибини кучайтириши кутилаётган умидли ёшлар Клопп ишончини қозонди

Ёш истеъдодлар. "Ливерпул"нинг кейинги мавсумида катта роль ўйнаши мумкин бўлган 20 ёшгача бўлган 3 нафар футболчига эътиборингизни қаратамиз.

"Қизиллар" келаси мавсум учун ўз имкониятларини максимал даражада ишга солишга тайёр. "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ёш футболчиларга имконият яратиши билан ном қозонган. Таркибга ёш кадрларни жалб этиш орқали кучли рақобат муҳитини яратиш Клоппнинг фишкаси ҳисобланади. Сўнгги йилларда у кўплаб ўсмирларни ўз жамоасининг асосий аъзоларига айлантирди, жумладан Трент Александр-Арнольд ва Жо Гомесни мисол сифатида келтириш мумкин.

Немис мутахассиси кейинги мавсумда ҳам ушбу тенденцияни давом эттиришга ҳаракат қилади. "Қизиллар" таркибида ҳозирда жамоанинг муҳим аъзолари бўлиши мумкин бўлган бир қанча истиқболли ёшлар мавжуд. Шуларни ҳисобга олиб, келаси мавсумда “Ливерпул”да муҳим рол ўйнаши мумкин бўлган уч футболчи ҳақида қисқача сўз юритамиз.

Харви Эллиотт

Харви 2019 йил ёзги трансфер ойнасида 16 ёшида "Фулхэм"дан "Ливерпул"га ўтган эди. Ёш футболчи 2020-21 йилги мавсум учун "Блэкберн Роверс"га ижарага берилган эди, бироқ ундан олдин дебют мавсумида "қизиллар" таркибида бир нечта асосий ўйинларда майдонга тушган. У "Энфильд"да ажойиб мавсум ўтказди ва 41 та ўйинда 7 гол уриб, 11 та голга ассистентлик қилди.

Эллиотт 2021-22 йилги мавсум олдидан "Энфильд"га қайтди ва дарҳол ўзини кўрсатди. У ўтган мавсумда "қизиллар"нинг дастлабки тўртта ўйинида майдонга тушди ва 12 сентябрь куни "Лидс"га қарши ўйинда тўпиғидан жароҳат олди. Англия терма жамоасининг 21 ёшгача бўлган футболчиси тахминан олти ой давомида жароҳатидан фориғ бўла олмади. Бироқ, у тезда формасига қайтди, мавсумолди машғулотларини тўлиқ якунлади ва кейинги мавсумда "қизиллар" таркибида асосий роль ўйнаши кутилмоқда.

Фабио Карвалью

Фабио ушбу трансфер ойнаси бошида "Фулхэм"дан "қизиллар" сафига келиб қўшилди. Португалиялик футболчи ҳозирда Премьер-лиганинг умидли ўйинчиларидан бири ҳисобланади.  Карвалью ўтган мавсумда "Фулхэм"нинг Чемпионшипдаги ғалабасида муҳим роль ўйнади: 36 ўйинда 10 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. У 2021-йил август ойида лигада ойнинг энг яхши ёш футболчиси совринини олди. Шунингдек, 2021–22-йилги мавсум сарҳисобига кўра, рамзий жамоага киритилди. 19 ёшли ярим ҳимоячи шу ҳафта бошида "қизиллар"нинг "Манчестер Юнайтед"га қарши мавсумолди биринчи ўйинида ажойиб кўриниш олди. У келгуси мавсумда "Ливерпул"нинг асосий таркибида ўзини кўрсатишга интилади.

Калвин Рэмси

"Ливерпуль" ушбу трансфер ойнаси бошида Калвин Рэмсини "Абердин"дан 6,5 миллион фунт стерлинг эвазига сотиб олди. У ўтган мавсумда Шотландия чемпионатида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Ўз меҳнати туфайли футболчи 2021-22 SFWA йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси мукофотига эришди. "Қизиллар" уни Трент Александр-Арнольдга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Киритилди: 16.07.2022 09:09. Ўқилди: 2873 марта. Фикрлар: 4 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

08.02.2026. АПЛ. 25-тур.
21:30
Ливерпуль
1-2
Манчестер Сити

Навбатдаги учрашув

12.02.2026. АПЛ. 26-тур.
01:15
Сандерленд
-:-
Ливерпуль
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.