Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Ливерпуль»нинг енгилмас фахрийси

Юрген Клопп жамоаси ўзининг мавсумолди тайёргарлик йиғинини ўйинчиларнинг чидамлилик даражасини аниқлаб берадиган анъанавий лактат тести билан бошлади.

 Қоида жуда оддий:

** Иштирокчилар бир нечта марралар сериясини юқори тезликда югуриб босиб ўтадилар;

** Ҳар бир марра ниҳоясида ўйинчиларнинг қулоқлари солинчагидан қон намунаси олиниб, унинг таркибидаги сут кислотаси миқдори аниқланади;

** Сут кислотаси миқдори кўп бўлган иштирокчи югуришни тўхтатади. Мусобақа битта футболчи қолгунича давом этади.

Ўзига хос мусобақанинг ўзига жалб этадиган жиҳатлари йўқ - ҳар йили тестда «қизиллар»нинг энг кекса фахрийси Жеймс Милнер ғолиб чиқади. Жамоанинг иккинчи сардори 2015 йилдаги дебют мавсумидан бери пешқадамликни ҳеч кимга бермай келмоқда.

Робертсон дастлабки тестдан ўта олмаганди

Лактат тести - Эндрю Робертсоннинг Ливерпулга келганидан кейинги дастлабки синови эди. Шотландиялик футболчи ўша воқеани қуйидагича хотирлайди: «Янги жамоамдаги илк кунимни яхши эслайман. Ўшанда биз 6-7 киши эдик, чунки мавсумолди йиғини эндигина бошланаётганди. Биз немислар хуш кўрадиган лактат тестини топширишимизга тўғри келганди. Дэнни Ингз билан ёнма-ён чопа бошладим ва тез орада кўнглим айниди. Аслида, бу ўта оғир машқ.

Тиббий кўрикдан ўтишим икки кунга чўзилди. Ҳеч нарса емаганим сабабли, буни чарчоқ аломати, деб ўйладим. Йўл-йўлакай Ингз менга нималардир деди. Лекин мен ўзимни ёмон ҳис этардим. Қусқини оғзимда ушлаб туришга уринган бўлсамда, чидай олмадим. Бу ғоят даҳшатли эди. Биринчи кун!

Хайриятки, ўша куни Клопп у ерда эмасди. Аммо уч кундан кейин қайтиб келди. Ўзини таништиргач, мени «Жаноб Носоғлом», деб атади. Адойи-тамом қилди!»

Милнер катта футболдаги 21-мавсумини бошламоқда. У умуман спиртли ичимлик ичмайди. Шу боис, уни Роналдуга тенглаштириб, Грилишга ибрат қилиб кўрсатадилар

Милнер - замонавий футболга профессионал ёндашув бўйича намуна бўла оладиган ўйинчи. Жеймс ўз дебютини 2002 йилда, 16 ёш, 309 кунлик пайтида «Лидс» таркибида нишонлаганди. У АПЛ тарихидаги иккинчи энг ёш футболчи ҳисобланади.

Жеймс жамоага келган пайтида «қизиллар»нинг айрим вакиллари ҳали дунёга келишга ҳам улгурмаган эдилар. Масалан, Харви Эллиот ва Кэлвин Рэмзилар 2003 йилда туғилишган, Фабиу Карвалью эса 2 ойлик чақалоқ бўлган. Яна 4 нафар футболчи 1 ёшда бўлганлар.

23 ёшли Трент Александер-Арнольд фахрий жамоадошининг бақувватлигидан ҳайратда: «Биз кучли жамоамиз, бақувват ўйинчиларимиз кўп. Лекин Милли... билмадим, унинг ёшида юксак спорт формасини сақлаб қолган чайир футболчини яна учратишимга ишонмайман. Кучли чемпионатнинг энг сара жамоаларидан бирининг етакчиси бўлиш учун беқиёс куч ва қатъият талаб этилади. Айниқса, унинг ёши ва узоқ йиллик фаолиятини инобатга олганда».

Ўзига нисбатан ўта талабчанлик ва спиртли ичимликлардан йироқлиги жиҳатидан Милнерни Криштиану Роналдуга қиёслашади. «Манчестер Сити»нинг собиқ шифокори Пол Уэбстер яқинда қуйидагича фикр билдирди: «Челси»га қарши ўйинда Милнернинг ўйини эътиборимни тортди. У майдондаги ўйинчиларнинг энг зўри эди. Боз устига, Жеймс жуда ёш, хушбичим кўринарди. Менимча, унинг организмидаги ёғ миқдори 8 фоиздан ошмаса керак.

Милнерда Роналдуга ўхшаш жиҳатлар мавжуд. Ўзим Криштиану билан ишлаган эмасман, аммо уни назорат қиладиган мутахассисларни яхши биламан. Аслида, улардаги қатъият арзимас жиҳатдек туюлади. Лекин юксак натижаларга ана шу икир-чикирлар олиб келади».

Жек Грилиш намойиш этган ёздаги базми-жамшид яна бир чорловга сабаб бўлди. «Ливерпул»нинг собиқ ўйинчиси Стэн Коллимор клубларни ўз ўйинчиларига спиртли ичимликлар ичишни тақиқлашга даъват этди: «Фан ҳақиқатни гапиради - алкоголь спорт натижаларига жиддий салбий таъсир кўрсатади. Криштиану Роналду, Златан Ибрагимович ва Жеймс Милнерлар айнан шу сабабли унга яқинлашмайдилар. Бунинг самарасини амалда кўриб турибмиз, шундай эмасми?

Футболда мавсумлар оралиғи ўта қисқа эканлигини тушунаман, «мазза» қилиб ҳордиқ чиқаришни ҳатто мавсум давомида умуман ичмайдиган ўйинчилар ҳам истайдилар. Бироқ бусиз ҳам рисоладагидек дам олиш мумкин эканлигини Роналду, Ибрагимович ва Милнерлар амалда исботладилар. Жек Грилиш, Фил Фоден ва бошқа британиялик ёш футболчилар учун бу иллатдан воз кечиш осон эмас, чунки у кундалик турмуш тарзимизга сингиб кетган. Лекин агар футболда алкоголь истеъмоли тақиқланса, у нафақат натижалар, балки ижтимоий ҳаётга ҳам ижобий таъсир этиши мумкин.

Ўзимни авлиё мақомида кўрсатиш фикридан йироқман, бир пайтлар «Ливерпул»­да ўйнаган давримда озроқ шароб ёки пиво ичиб турардим. Лекин ҳозир клублар ўз футболчиларига талабчанроқ бўлишларини истардим. 

Айрим футболчилар эътироз билдиришлари мумкин: «Бемаъни сафсатангни йиғиштир, Стэн. Ахир сен бизни лаззат олишнинг иложи бўлмаган ҳудудга чорлаяпсан», деб. Йўқ, Златан, Криштиану ва Жеймснинг саломатлиги, ишлари ва кайфияти аввалгидан зўрроқ бўлса бордирки, асло кам эмас. Демак, улар ҳаётдан чинакамига лаззат олишмоқда. Хуллас, биз шу йигитлардан ибрат олишимиз лозим, Пол Гаскойн каби кўнгилхушликлар асиридан эмас. Футбол олами эса спиртли ичимликлар билан боғлиқ қизиқарли маълумотларга эътиборни кучайтириб, ўйинчиларга нисбатан талабчанроқ бўлиши керак».

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади.

Киритилди: 31.07.2022 23:00. Ўқилди: 1786 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

08.02.2026. АПЛ. 25-тур.
21:30
Ливерпуль
1-2
Манчестер Сити

Навбатдаги учрашув

12.02.2026. АПЛ. 26-тур.
01:15
Сандерленд
-:-
Ливерпуль
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.